Гетероциклик бирикмалар тузилиши ва синфланиши


КЎП ГЕТЕРОАТОМЛИ БЕШ АЪЗОЛИ ГЕТЕРОЦИКЛИК БИРИКМАЛАР



Download 0,73 Mb.
bet6/7
Sana14.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#669884
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
18geterotsiklik birikmalar (1)

КЎП ГЕТЕРОАТОМЛИ БЕШ АЪЗОЛИ ГЕТЕРОЦИКЛИК БИРИКМАЛАР
  • Бу синф бирикмалариниг тузилишида икки ва ундан кўп гетероатом бўлади. Уларни умумий номда азоллар дейилади. Ҳалқадаги бир гетероатом азот, иккинчи гетероатом кислород бўлса – оксазол; азот бўлса имидазол, олтингугурт бўлса тиазол дейилади.
  • Пиразол. Пиразол ҳосилаларини номлашда рақамлаш иминогуруҳдан бошланиб, иккинчи азот томон йўналтирилади.
  • Олиниш усуллари. Пиразоллар асосан икки усулда: ацетилен бирикмаларига диазометан бириктириб ва дикетонларга гидразин таъсир эттириб олинади.
  • Бу усул билан проф. А.Г. Махсумов ва унинг мактабининг олимлари пиразолнинг 100 дан ортиқ янги ҳосилаларини синтез қилиб олдилар ва уларнинг физиологик фаоллигини ўргандилар.
  • Ацетилацетонга гидразин билан таъсир эттирилганда 3,5-диметилпиразол ҳосил бўлади:
  • Пиразол 1700Сда суюқланадиган коисталл модда. Унинг ҳосилалари дори-дармонлар ва бўягичлар ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади.
  • 1. Пиразол асос ҳусусиятига эга. У оксидловчилар, кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли.
  • Кимёвий xусусиятлари.
  • 2. Пиразол пирролдан фарқ қилиб, осон нитроланади ва сульфоланади. Бунда ўринбосарлар 4-ҳолатдаги водород билан алмашинадилар:
  • 3. Пиразол натрийнинг спирт билан аралашмаси ёрдамида қайтарилганда пирозолни ҳосил қилади. Пиразол катталитик қайтарилганда пираъзолидин ҳосил бўлади:
  • Пиразолон ва унинг ҳосилалари
  • пиразолон
  • 1. 1883 йилда Кнорр фенилгидразинни ацетосирка эфири билан таъсири натижасида 1-фенил-3-метилпиразолон-5 ҳосил бўлишини кашф этди:
  • 2. Дикетенга фенилгидразин бирикканда ҳам юқоридаги бирикмалар ҳосил бўлади:
  • 1-фенил-3-метилпиразолон-5 уч хил таутомер шаклда мавжуд бўлиши мумкин:
  • 1-фенил-3-метилпиразолон-5-ни метил йиодид билан алкиллаб антипирин (1-фенил-2,3-диметил-пиразолон-5) ҳосил қилади:
  • Антипирин – ҳароратни пасайтирувчи восита сифатида маълум. Аччиқ таъмга эга, сувда яхши эрийди. Антипирин биополяр кўринишида мавжуд бўлади:
  • Амидопирин (пирамидон) – 4-диметиламиноантипирин ҳароратни пасайтириш билан бирга антиневралогик ҳусусиятга эга бўлган муҳим дори. Уни ҳосил қилиш учун антипирин нитрит кислота ёрдамида 4-нирозоантипиринга айлантирилади. Ҳосил бўлган 4-нитрозоантипиринни дастлаб қайтариб, сўнгра алкиллаб пирамидон олинади.
  • Имидазол. Имидазол – пиразолнинг изомери бўлиб, 900С да суюқланади, 2560Сда қайнайди. Уни глиоксаль, аммиак ва формальдегиддан олинади:
  • Имидазол ҳалқаси гистидин, гисталин каби аминокислоталар пилокарлин каби алкалоидлар таркибига киради.
  • Тиазол. Тиазол 1170С да қайнайдиган суюқлик, табиатда эркин ҳолда топилган эмас. Аммо тиазол ҳалқаси кўпчилик табиий бирикмалар таркибида учрайди.
  • Агар бу жараёнда тиоформамид ва хлорсирка альдегид ишлатилса, у ҳолда тиазол ҳосил бўлади:
  • Пенциллин тиазолнинг ҳосилаларидан ҳисобланади. У дастлаб 1871 йилда А.В. Манасеин томонидан моғор таркибидан ажратиб олинган. Пенцилиннинг 100 дан ортиқ турлари маълум бўлиб, унинг тузилиши қуйидагичадир:
  • Пенциллинлар асосан R-нинг тузилиши билан фарқ қиладилар. Агар R-CH2-C6H5 бўлса, G пенцилин (бензилпеницилин) деб, R=-СН2ОС6Н5 - V-пеницилин (феноксиметилпеницилин) деб, СН2-С6Н4ОН бўлса, n-оксибензилопеницилин деб ва х.к. аталади.
  • Бир гетроатомли олти аъзоли гетероциклик бирикмалар
  • 1. Пиридин. Бензол ҳалқасидаги битта СН-гуруҳни азот атомига алмашинишидан пиридин ҳосил бўлади.
  • 2,6-ҳолатларда -ҳолат деб, 3,5-ҳолатларда -ҳолат деб, 4-ҳолат -ҳолат деб аталади.
  • Монометилпиридинларни пиколинлар, диметилпиридинларни лутидинлар ва уч метилпиридинларни эса коллидинлар деб ҳам аталади.
  • Олиниш усуллари. Пиридин биринчи марта 1851 йилда суяк мойидан, 1834 йилда тошкўмир қатрони таркибидан ажратиб олинган. 1950 йилгача тошкўмир қатрони пиридин ва унинг гамологларини оладиган ягона манба бўлиб келган.
  • 1. А. Байер суякдаги ёғлар пиролизга учраганда акролеин ва аммиак ҳосил бўлади ва уларнинг ўзаро таъсирланиши натижасида 3-метилпиридин ҳосил бўлади деб тахмин қилади. Байер акролеинни аммиак билан ўзаро таъсир эттириш орқали 3- метилпиридин ҳосил бўлади.
  • 2. Пиридин асослари тўйинган альдегидлар ва аммиак ҳам ҳосил бўлади. Сирка альдегидига 2500Сда аммоний ацетат иштирокида аммиак билан таъсир этиш натижасида 69% унум билан 2-метил-5-этилпиридин ҳосил бўлади. Пиридин ва унинг гомологларини тўйинган альдегидлар ва аммиак асосида олиш борасида рус олими А.Е. Чичибабин қимматли тадқиқотлар олиб борган. Шунинг учун пиридин ва унинг гамологларини альдегидлар ва аммиакдан олиш реакцияси Байер – Чичибабаин реакцяси деб аталади
  • .
  • 3. Ацетилен билан аммиак аралашмаси 300-4000С ҳароратда катализатор устидан ўтказилганда асосан 2- ва 4-метилпиридиндан ташкил топган аралашма ҳосил бўлади.
  • Бу реакция кимё технология институтининг олимлари (Д. Юсупов, А.Б. Қўчқоров ва бошқалар) томонидан батафсил ўрганилган ва қатор самарали катализаторлар таклиф этилган.
  • 4. Кейинги йилларда пиридин ва унинг гомологларини ацетиленга нитрилларни босим остида, комплекс катализаторлар иштирокида таъсир эттириш орқали олиш усули яратилди:
  • Физик ҳусусиятлари. Пиридин ва унинг яқин гамологлари рангсиз суюқликлар бўлиб, сувда эрийди, ёқимсиз хидга эга. Пиридин молекуласининг бензолга ўхшашлиги уларнинг электрон дифракциясини ўлчаш билан исботланади. Пиридин ҳалқаси деярли тўғри олти бурчакни ташкил этади, ундаги боғларнинг узунлиги бензолдаги С = С орасидаги боғларнинг узунлиги билан деярли бир хилдир
  • Бензол ва пиридиннинг ультрабинафша спектрлари ҳам бир-бирига жуда яқин.
  • Бензол 179 нм (интенсив), 200 нм (ўртача) ва 255 нм (кучсиз), пиридин эса 170 нм (интенсив), 200 нм ва 250 нм (ўртача ва кучсиз) ультрабинафша нурларни ютиш чизиқларига эга.
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish