Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Таянч атама ва тушунчалар



Download 1,5 Mb.
bet62/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Таянч атама ва тушунчалар: эдафотип, ценотип, гидротермик, ксерофитлар, мезоксерофит, эфемер, эфемероид, биогеоценоз, кўп йиллик ўсимлик, галофит.
Сайёҳ олимлар: Қ.Зокиров, Е.П.Коровин.
Географик номлар: Эрон, Афғонистон, Зарафшон, Устюрт, Марказий Қизилқум, Айдар, Мингбулоқ, Борсакелмас, Шорсой.
Ўсимлик номлари: лолақизғалдоқ, читир, чучмома, гунафша илоқ, лола, бойчечак, ёввойи пиёз, қўнғирбош, қорасаксовул, черкез, қорабароқ, сарсазан, аччибута, боялич, чўғон, каррак, арпағон, донашўр, хабалак, қорашўра, балиқкўзл, ёвшон, қуёнсуяк, қизилқандим, сингрен, қирқбўин, илоқ, янтоқ, каврак, исириқ, аччиқмия, , партек, саксовул, сета, қорашўра, кўкпек, юлуғун, шўражириқ итсегак, бурган сассиқ қуврай, гулсапсар, мингбош, чалов, шувоқ, астрагал туранғил, тол, чирмовиқ, илонпечак, бақатерак, жийда, наъматак, юлғун, чинғил, қамиш, қизилмия, янтоқ нўхатак, сариқ йўнғичқа, ялтирбош, лолақизғалдоқ, читир, келин супурги, момиқ, оққурай, чўл ялпизи, каррак, қўзиқулоқ қўшяпроқ, зирк, наъматак; бодом, дўлана.
Савол ва топшириқлар:
1 Республикамиз ҳудудида қанча оилага мансуб ўсимлик тури мавжуд?.
2. Ўзбекистон ҳудудининг -андай баландлик минтақаларига
бўлинади?
3.Академик Қ.Зокировнинг ўсимликларнинг 3 поғонали типологик таснифини таҳлил этинг.
4. Чўл минтақаси ўсимликлари ҳам ҳандай экологик шароитга ва хусусиятларга эга?
5. Эфемероид ўсимликлар гуруҳига қайси ўсимликлар киради?
6. Мезоксерофит ўсимликлар гуруҳига қайси ўсимликлар киради?
7. Ксерофит ўсимликлар гуруҳига қайси ўсимликлар киради
8. Ўзбекистонда ўсимликларнинг баландлик минтақаларига бўлинишига тасниф беринг.
9.Интразонал ўсимликлар қандай ўсимликлар?
10. Ўзбекистон флорасида доривор ўсимликларнинг қанча тури борлиги аниқланган?
11. Ўзбекистоннинг ўрмон фондиқанча?
ЎЗБЕКИСТОН ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ
14 зоогеографик Харита
ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ расмини топиш керак.

Ер юзининг зоогеографик районлаштирилиши тизимида Ўзбекистон ҳудуди Палеарктика ўлкасининг Марказий Осиё кичик ўлкаси таркибига киради. Республика ҳайвонот дунёси жуда бой ва хилма-хил. Унинг дарёларида, кўлларида, сув омборларида балиқларнинг 60 дан ортиқ тури яшайди. Чўлларида, дарё қайирларида, воҳаларида ва тоғларида судралиб юрувчиларнинг 57 тури, сут эмизувчиларнинг 91 тури ва қушларнинг 410 дан ортиқ тури тарқалган. Ўзбекистон ҳайвонот дунёси жуда бойлиги ва таркибининг турли-туманлиги, эндемикларнинг кўплиги, чўл ҳайвонларининг хилма-хиллиги, ҳар-хил ландшафтлар ҳайвонларининг кескин фарқланиши, ҳайвонот дунёсининг жуда қадимийлиги билан ажралиб туради.


Ўзбекистонда ўзига хос эндемик ҳайвон турлари билан бирга Ўрта денгиз, Европа, Сибир, Мўғилистон, Ҳиндистон, Тибет, Қозоғистон, Шимолий Африка фаунасиниг вакилларини кўплаб учратамиз.
Ўрта Осиёда пайдо бўлган ҳайвон турларига орол шипи ва катта куракбурун балиқлар, туркистон агамаси (калтакесаги), туркистон геккони, қум буғма илони, хўжасавдогар, Бабринский қўшоёғи, ингичка бармоқли қўшоёқ, кўк суғур ва бошқа кўпгина турлар киради. Улар бошқа жойларда деярли учрамайди.
Ўрта Осиёга шимолдан ва шимоли-шарқдан ўтган ҳайвонларнинг катта гуруҳи Қозоғистон текисликлари ҳайвонот дунёсига ўхшаш. Булар орасида катта қум сичқони, кичик қўшоёқ, қўнғир юмронқозиқ, антилопа сайғоқ, кичик тулки қорсоқ, қора сассиққузан, ёввойи мушук ва бошқалар бор.
Чўлларда яшайдиган жайрон, бархан мушуги ва қоракал Олд Осиё ва Шимолий Африка чўллари ҳайвонларидан қадимда кириб келган турлардир. Ўзбекистоннинг жанубида учрайдиган бурама шохли эчки, афғон дала сичқони, майна, қундуз ва бошқалар Афғонистон фаунасига хосдир.
Тоғли ҳудудларнинг ҳайвонот дунёсига Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларидан кўп турлар ўтган. Булар ҳимолай улари, тибет қузғуни, сибир эчкиси, илвирс. Ўзбекистоннинг текислик қисмида Ҳиндистондан келган турлар-йўлбарс, сиртлон чиябўри, асалхўр ва бошқалар тарқалган.
Ўзбекистон табиати хилма-хил бўлганлиги учун унинг ҳудудида ҳар бир жойнинг ўзига хос турли-туман ҳайвонларни учратиш мумкин. Улар республикамиз табиатининг зонал ва регионал хусусиятларига мос тарқалган.
Ўзбекистон ҳайвонлари чўлларда, тоғ олди ва тоғлар оралиғидаги текисликларда, тоғларда, сув ҳавзаларида яшайди. Улар сувсизликка, иссиққа, совуққа, ноқулай тупроқ-рельеф шароитларига, баланд тоғ табиатига мослашган.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish