Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Ўзбекистонда ўсимликларнинг баландлик минтақалари



Download 1,5 Mb.
bet60/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Ўзбекистонда ўсимликларнинг баландлик минтақалари.
Ер юзаси мутлақ баландлиги ошган сари иқлимнинг ўзгариши тоғларда ўсимликларнинг баландлик минтақаланишига олиб келади. Биз қуйида баландлик минтақалари ўсимликларини акад. Қ. Зокиров таснифи бўйича кўриб чиқамиз.
Адир (тоғ олди)минтақаси Ўзбекистонда денгиз сатҳидан 400-500 м дан 1200 м гача, республика жанубида 1600 м гача бўлган тоғ олди текисликларини ўз ичига олади. Бу тоғ олди ҳудудларининг рельефи нотекис, тупроғи бўз тупроқ, чўлга нисбатан ёғин бирмунча кўп ёғади, ер ости сувлари кўпроқ, ўсимликлар қопламининг асосий қисмини ранг ва қўнғирбош ташкил этади. Адирларнинг бўз тупроқларидаги нам миқдори иқлим шароитига боғлиқ бўлганлигидан вегетация даври узоқ давом этадиган ўсимликлар учун анча ноқулай. Адир минтақасининг ўсимликларини Е.П.Коровин икки типга бўлади: эфемерлар типи ва тоғ даштлари-саванналари типи.
Эфемерлар типи адирнинг пастки зонасида кенг тарқалган. Асосан чала чўл характеридаги ўсимлик турларидан иборат. Пастки адирларнинг мутлақ баландлиги 400м дан то 600-800 метргача боради, тупроғи оч ва оддий бўз тупроқлардан иборат. Асосий ўсимликлари ранг ва қўнғирбош бўлиб, эрта баҳорда яшил гилам ҳосил қилади. Пастки адирда эфемерлардан яна нўхатак, сариқ йўнғичқа, ялтирбош, лолақизғалдоқ, читир, келин супурги, момиқ, кўп йиллик ўсимликлардан оққурай, чўл ялпизи, каррак, қўзиқулоқ, мингбош, қўйпечак, қоқиўт, майиншувоқ кабилар ҳам кўп тарқалган. Пастки адир нам билан ярим таъминланган лалмидир.
Юқори адирларнинг баландлиги Ўзбекистонда 600-800 м дан 1000-1200 – 1600 метргача боради. Бу ерларда нуроқ жинслар, туб тоғ жинслари ер юзига чиқиб ётади, асосан тўқ бўз тупроқлар тарқалган.
Юқори адирдаги ўсимликлар тоғ дашт-саванна ўсимликларидан иборат. Кўпчилик мутахассислар юқори адир ўсимликларини «буғдойиқли» ҳар хил ўтлар ўсадиган қуруқ дашт ўсимликлари типи деб юритадилар.
Юқори адирда ксерофит хусусиятли ҳар хил ўтлар бўлиб, улар орасида буғдойиқ энг кенг тарқалган. Улар орасида эфирли ўт-тоғ ялпизи, эфемероидлар-чучмома, лола, ширач, мураккаб гулдошлардан сариқ андиз, соябонли гулдошлардан ферулланинг бир неча тури ўсади. Юқори адирда ўсадиган кўп йиллик ўт-етмак илдизидан қандолатчиликда фойдаланилади. Унинг илдизидаги сапонин моддаси кўпиртирадиган хусусиятга эга.
Юқори адирда сойларда, серсув тошлоқ ерларда буталардан қўшяпроқ, зирк, наъматак; дарахтлардан бодом, айрим жойларда писта, дўлана ўсади. Дўлананинг меваси қандга, ёғга бой, унда олма кислотаси ҳам анчагина, шунинг учун у кондитер саноатида кенг ишлатилади. Пўстлоғидан ва баргидан бўёқ олиб, ундан тўқимачилик саноатида фойдаланилади. Дўлана шифобахш ўсимлик ҳамдир. Унинг гули, мевасидан тайёрланган дорилар юрак фаолиятини яхшилашда, қон босимининг ортишига қарши ва бошқа касалликларни даволашда кенг ишлатилади.
Юқори адирда лалми экинлар учун нам етарли, бу ерларда асосан баҳорикор дехқончилик қилинади. Юқори адирнинг яйлов сифатидаги ва пичан йиғиб олишдаги аҳамияти ҳам катта. Ҳар гектар ердан 10-50 центнер атрофида сифатли пичан йиғиб олиш мумкин.
Адир минтақаси асосан узумчилик, боғдорчилик минтақаси ҳисобланади. У ўсимликка бойлиги ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик учун қулайлиги билан ажралиб туради.
Тоғ минтақасига Ўзбекистонда денгиз сатҳидан 1200-1600 метрдан 2700-2800 метргача бўлган баландликлар киради. Бу минтақа гумид иқлими, серсув дарёлари, жигар ранг, қўнғир ва кул ранг тупроқлари, нотекис рельефи билан адирлардан ажралиб туради. Тоғ минтақаси ўсимликлари асосан тоғ даштлари, тоғ кенг баргли ўрмонлари, тоғ игна баргли ўрмонлари ўсимликлари типларга бўлинади.
Тоғ даштлари тоғ минтақасининг пастки ва қисман ўрта қисмларини (1200-2000 м ) эгаллаган. Бу ерларда, асосан бошоқлилардан буғдой, бетага, чалов, исмалоқ, қалтиқ, қўнғирбош, икки паллалилардан қўзиқулоқ, астрагал, бўтакўз, шувоқ кабилар кенг тарқалган. Кўп йиллик эфемероидлардан лола, пиёзгул, ширач, чучмома, бойчечаклар, буталардан наъматакнинг бир неча тури, зирк, учқат, тобулға, бодомчалар ҳам учрайди. Наъматакзорлар асосан Ғарбий Тяншан, Зарафшон, Туркистон тоғларида 1500-2000 метр баландликларда кенг тарқалган.
Ўзбекистон тоғларида баргли ўрмонлар Угам, Писком, Чотқол, Фарғона ва Ҳисор тоғ тизмаларида учрайди. Уларда асосан олма, тоғолча, ёнғоқ, бодом, дўлана каби мевали дарахтлар ва, шунингдек, бир неча тур заранг, терак, тол, қайин, четан кабилар ўсади. Ҳисор тоғларида ёввойи ҳолда ўсадиган анор, анжир, хурмо ва чилонжийда ҳам учрайди. Баргли ўрмонларда ёнғоқзорлар кенг тарқалган. Қоржантоғ, Угам, Писком, Чотқол, Ҳисор тоғ тизмаларида 900-1500 метр баландликдаги сернам ёнбағирларда анча қалин табиий ёнғоқзорлар мавжуд. Улар реликт ёнғоқзорлар бўлиб, асосан қўнғир тупроқли шимолий, шимоли-шарқий ёнбағирларда, сойларда ҳамда тоғ дарёларининг террасаларида жойлашган. Ёнғоқ мағзида ёғ, оқсил, қанд, А.В.С. витаминлари ва микроэлементлар бор. Ёнғоқ баргидан таъсирчан фитонцид ва эфедра ажралиб туради, шу сабабли ёз ойларида унинг тагида ётиб қолиш тавсия этилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон тоғларида олма, дўлана, заранг, терак ва қайин ўрмонлари ҳам мавжуд.
Тоғ минтақасининг юқори қисмида (2000-2700 м) игнабаргли ўрмонлар учрайди. Бундай ўрмонларда қарағай, пихта, қизил арча, савр арча ва ўрик арча ўсади. Қорақарағай, пихта ўрмонлари Чотқол тоғларида учрайди. Арчалар денгиз сатҳидан 1000 м дан 2700 м гача бўлган баландликда ўсади. Қуруқ тошлоқли бўз ва қўнғир тупроқларда савр арча, субальп минтақасида ўрик арча учрайди. Энг қурғоқчиликка чидамлиси-қизил арчадир. Пастки тоғдаги сийрак арча ўрмонлари Зарафшон арчасидан, юқорида эса ўрик арчадан ташкил топган.
Арча секин ўсади, 40 ёшида бўйининг баландлиги 2-2,5 метрга боради. 100 ёшга кирганда арчалар бўйи Бойсун тоғларида 20-25 метрга, танасининг диаметри 1-1,5 метрга боради. Арча ёғочи қурилишда, қалам, ҳар хил буюмлар ишлаш, ўтин ва писта кўмир тайёрлашда ишлатилади. Арчанинг кичик шохларида эфир мойи бўлади. Шунинг учун арча барги ва ёғочи хушбўй ҳид таратиб туради. Тоғ арчазорларининг мелиорация аҳамияти ҳам катта. Арча остида йиғилган барглари яхши нам сақлаб, ер ости сувини тўйинтиради, тупроқнинг ювилишига йўл қўймайди, селдан сақлайди.
Арча ўрмонлари Ўзбекистонда 0,5 млн. гектардан кўпроқ бўлган. Ҳозир уларнинг кўпи кесилиб кетган ва шу кунда арча ўрмонларининг майдони 105 минг гектарни ташкил қилади холос. Ўзбекистондаги ёғоч заҳирасининг 30-35 % ини ташкил қилган арчадан халқ хўжалигида фойдаланганда уни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ҳам қўллаш зарур. Ҳозирги кунда катта арчазорлар Оҳангарон водийсида, Туркистон тизмасида, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳавзаларининг юқори қисмида мавжуд. 1976 йилда Туркистон тоғ тизмасининг шимолий ёнбағирларида Жиззах халқ боғи ташкил этилган бўлиб, унинг майдони 56000 гектарга тенг. Халқ боғида арчазорлар муҳофаза қилинади.
Арчазорда арча унча қалин ўсмаганидан қуйи ярусда ўт ва буталар ўсади. Буталардан учқат, зирк, наъматак, олғи ва бошқалар кўп. Ўт ўсимликлари турлари тоғ даштларидагига ўхшаш.
Ҳозирги вақтда барча тоғ ўрмонлари ўрмон хўжаликлари томонидан назорат қилинади ва қўриқланади ҳамда кенгайтириб борилади.
Яйлов минтақаси Ўзбекистонда 2700-2800м баландликдан бошланади ва доимий қорлар зонасигача давом этади. Бу минтақа ўсимликлар қоплами экологик шароити, иқлими, тупроғи ва бошқа белгиларига кўра икки кичик минтақага: қуйи (субальп) ва юқори (альп) яйловлари минтақаларига бўлинади. Бу минтақанинг иқлими унда бута ва дараҳтларнинг ўсиши учун имкон бермайди.
Қуйи яйловга денгиз сатҳидан 2700-2800 метрдан то 3000-3200 метргача бўлган ерлар киради ва улар ўртача нам талаб қилувчи ўсимликларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари ер бағирлаб ўсувчи майда дарахтлар, паст бўйли бута ва чала буталар ҳам кўп ўсади. Ер юзасини кўпинча бошоқлилар ва чим ҳосил қилувчи ўсимликлар қоплаган бўлади. Қуйи яйловда энг кўп тарқалган ва унинг учун хос бўлган ўсимликлар четан, аканталимон, шашир, каррак, ерқўноқ, тоғшишир, ёрангул, бетага, гулизардак кабилардан иборат.
Юқори яйлов Ўзбекистонда денгиз сатҳидан 3000-3200 м баландликдан бошланиб доимий қорларгача давом этади. Бу ерда ўсимликлар қопламининг асосий қисмини ксерофит ўт ўсимликлар, ташкил қилади. Шу билан бирга дашт ўсимликлари, мезофит ўсимликлар ҳам ўсади. Наврўзўт, арпаўт, ажриқбош, яйловранг яйловнинг асосий ўсимликларидир. Бу кичик минтақада бута ва дарахтлар умуман ўсмайди, лекин ёстиқсимон ўсимликлар учраб туради, тупроғининг юза қисми эса асосан чим ҳосил қилиб ўсувчи ўсимликлар билан қопланган.
Яйлов минтақасида ўсадиган ўсимликлар жуда тўйимли бўлганлиги сабабли ёзги яйлов сифатида фойдаланилади.
Академик Қ.З. Зокиров Ўзбекистон ўсимликларини районлаштириш схемасида 5қминтақа-доимий қорлар ва музликларни ажратмайди. Ўсимликлар тарқалиши қор чизиғи билан чегараланади. Унинг баландлиги Писком ҳавзасида 3600 м, Қашқадарёда 3820 м, Тўполонгда 3860 м, Сангардикда 3850 м га тенг.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish