Таянч атама ва тушунчалар: ўнғир тусли, сур тупроқ, тақирли қумли, чўл, бўз, қўнғир жигар ранг, оч қўнғир ўтлоқ, интразонал, шўрхок, экстраарид, азонал, ўтлоқ,ъ-ботқоқ, ўтлоқ ботқоқ, ярим гидроморф, гидроморф.
Сайёҳ олимлар: И.П.Герасимова
Савол ва топшириқлар:
1. Ўзбекистон ҳудудининг кенглик зонаси қандай қтупроқлардан ибора?
2 Тупроқларнинг ҳосил бўлишида қандай омиллар катта таъсир этади?
3 Ўзбекистоннинг асосий тупроқ турлари нечта гуруҳга бирлаштирилган?
4. Шўрхок тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг.
5. Суғориладиган тупроқлар тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг
6. Чўл тупроқлар тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг
7. Қўнғир тусли сур тупроқлар тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг
8. Қумли чўл тупроқлар тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг
9.Тақирли тупроқлар тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг
10. Тақир тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг
11. Ботқоқ тупроқлар тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг
12.Воҳа тупроқлар ҳақида тўлиқ маълумот беринг тупроқлари
13. Тоғ қуруқ даштлар, Альп минтақаси, аллювиал тупроқлар минтақасида қандпй маълумотга эгасиз?
14. Тупроқ ресурслари дегнада нима тушунасиз?
ЎЗБЕКИСТОН ЎСИМЛИКЛАРИ
13 ўсимликлар Харита
Ҳсимликлар расмларини топиш керак
Ўзбекистон ўсимлик дунёси жуда хилма-хил ва бой. Республикамиз ҳудудида 146 оилага мансуб 4148 ўсимлик тури мавжуд бўлиб, шундан 3000 тури ёввойи ҳолда ўсади, булардан 9% и фақат Ўзбекистонда учрайдиган эндемик ўсимликлардир.
Ўзбекистон флорасида Эрон, Афғонистон ва Ўрта денгиз бўйи мамлакатлари флорасининг вакиллари кўп учрайди. Шунингдек, шимолий қўшни ҳудудлар флорасининг айрим вакиллари мавжуд. Бошқа континентларнинг 500 га яқини ўсимликлари ҳам ўстирилмоқда.
Ўзбекистоннинг катта қисми қуруқ субтропик минтақада жойлашаган. Субтропик аломатлари ҳаво ҳарорати режимида аниқ кўринмагандек, унинг флорасида ҳам унча сезилмайди. Ўзбекистонда доимий яшил субтропик ўсимликлар йўқ. Бироқ бирмунча узоқ ва жазирама ёз баъзи тропик экинларни етиштиришга имкон яратади.
Маълумки, Ўзбекистон майдонининг катта эканлиги, ер юзасиниг ғарб ва шимоли-ғарбдан жануби-шарққа ҳамда шарққа томон кўтарила бориши натижасида шу йўналишда табиат ўзгариб, баландлик минтақаларини ҳосил қилади. Уларнинг ҳар бирида табиий шароити, рўй берадиган табиий географик жараёнлар бир-биридан фарқ қилади. Булар ўз навбатида ҳар бир зона ва минтақада ўзига хос ўсимлик қопламининг шакилланишига олиб келади.
Ўзбекистонда баландлик минтақаларининг вужудга келиши ва уларнинг сабаблари, улар билан боғлиқ бўлган қонуниятлар академик Қ.Зокиров томонидан 1955 йилда ўрганиб чиқилган. Олим Зарафшон тоғ тизмасидаги ўсимликларни узоқ йиллар давомида ўрганиш натижасида бу ерларни текисликдан баланд тоғларгача қуйидаги 4 та минтақага-чўл, адир, тоғ ва яйловга бўлиш мумкинлигини ва бу атамаларни бутун Ўзбекистон, ҳатто Ўрта Осиёнинг жануби-ғарбий қисми учун ҳам тадбиқ этиш мумкинлигини кўрсатади (9-жадвал). Академик Қ.Зокиров тавсия этган бу баландлик минтақаларининг ҳар бири ўзига хос иқлим, тупроқ қоплами, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга.
9-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |