3-модда. Табиатни муҳофаза қилишдан мақсад Табиатни муҳофаза қилишдан мақсад:
инсон саломатлиги учун, экологик мувозанатни сақлаш учун, республикани самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида табиатдан оқилона ва уни ишдан чиқармайдиган қилиб фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
жонли табиатнинг турлари ва генетик фонди бойлигини сақлаб қолиш;
экология тизимлари, ландшафтлар ва ноёб табиат объектлари хилма-хиллигини сақлаб қолиш;
экология хавфсизлигини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг. табиат объектлари билан боғлиқ моддий маданий мерос объектларини асраб қолишдир.
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) 15- амалий машғулот Саёҳларни табиатни муҳофаза этишдаги тури ва усуллари билан таништириш Инновацион ривожланиш йўлининг экологик хавфсизлик, ижтимоий (социал) фаоллик ва рақобатга устунлик каби барқарорлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда туризмни ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлини саралаб олишда янгича - инновацион барқарор ривожланиш йўлини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Барқарор инновацион ривожланиш - бу тараққиётнинг стратегик йўлидирки, унда узоқ давр давомида инновацияларни жорий қилиш ва оммалаштириш натижасида: 144 жамиятда - инсон капиталини ривожлантиришга; табиатда - атроф-муҳитни ифлос қилмаслигига ва иқтисодиётда – рақобатбардошликни оширишга эришилади. 3. Ҳозирги шиддат билан ривожланаётган даврда барқарор ривожланишнинг муҳим омили сифатида туризм тадбиркорлигининг инновацион фаоллигига таянадиган миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ҳисобланади.
16- амалий машғулот Экотуристик харита тузиш Барқарор инновацион ривожланиш туристик корхоналар амал қилишининг асосий тафсилоти сифатида кўриб чиқилади. Бунда ривожланиш бозорда рақобат устунлигини таъминлашга йўналтирилади. Рақобатбардошлик даражаси иккита омилдан боғлиқ бўлиб, туризм соҳасида қанча кўп инвестициялар киритилиб, салоҳиятли инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштирилса, туризм ҳам тармоқ ва ҳам ҳудуд кесимида шунча тез ривож топади. Туризм соҳасида барқарор инновацион ривожланиш янги инвестицион ва инновацион лойиҳаларни амалга тадбиқ этиш натижасида яратадиган янги иш ўринларида ҳам намоён бўлади. 4. Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожланишига эришиш мақсадида турли шакл ва мазмундаги инновацион лойиҳаларни яратиш ва жорий этиш ишлари фаоллик билан амалга оширилмоқда. Бундай инновацион лойиҳалардан бири – “Қадимий Бухоро”туристик ҳудудини ташкил этиш инновацион лойиҳаси ҳисобланади. Мазкур туристик ҳудудни ташкил этиш мақсадида Бухоро шаҳридаги Ғиждувон кўчаси ва "Кўҳна ва боқий Бухоро" маданий-маърифий комплекси оралиғида 10,0 гектар ер майдони ҳамда ҳунармандлар маҳалласининг аниқ чегараларини аниқлаштириш, шунингдек, инвестиция киритувчи компанияларга қурилиш учун муайян ер майдонлари ажратилди. 5. Жаҳон инновацион тизимининг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда монографияда инновацион барқарор ривожланишнинг муаллифлик модели тавсия этилган. Бундай инновацион моделнинг методологик асосини иккита - инновациялар назарияси ва барқарор ривожланиш назарияси ташкил этади. Барқарор инновацион ривожланиш моделининг бошланғич нуқтасини тизимнинг кириш қисми сифатида танланган инновация назарияси ташкил этади.