Минтақавий ва миллий миқёсда экотуризмдан тушган даромаднинг
тақсимланиши:
Авиа ва темир йўл транспорт хизматлари ўртасида
Автотранспортларни ижарага берувчилар ўртасида
Маҳаллий тур операторлар ўртасида.
Асосий шаҳарлардаги меҳмонхоналар ўртасида.
Экотуризмдан тушган даромадларни Грузия мисолида кўриб чиқсак,
унинг 17% экотуристларни мазкур давлатга жўнатаётган ва миллий
экотуризмни инвестициялаётган чет эл компаниялари; 19% экотуристларга
хизмат кўрсатаётган маҳаллий аҳоли; 44% миллий давлат ташкилотлари
ўртасида тақсимланган.
61
Қирғизистонда туризм, жумладан экотуризм давлат дастури қабул
қилингандан сўнг жадал суръатларда ривожлана бошлади. Бунга
биринчидан, тоғли ҳудудларда ёввойи тарзда сақланиб қолган жуда катта
майдондаги табиат комплекслари ва унинг компонентлари, иккинчидан
хусусий туризм ва унга хизмат кўрсатиш соҳасининг хусусийлаштирилиши
сабаб бўлди.
Қирғизистонда экспертлар туристларни қуйидаги гуруҳларга бўладилар:
Мамлакатга экотуристик гуруҳлар сифатида келаётгалар;
Қушларни кузатиш мақсадида келаётган туристлар;
Табиати билан муштарак бўлган миллий маданият ва анъаналар
мухлислари;
Тоғларда яёв ёки отлар билан сайр қилувчи экотуристлар;
Экзотик табиатда балиқ овчилиги ишқибозлари.
Умуман олганда миллий ва маҳаллий миқёсда экотуризмни
ривожлантириш учун хориж тажрибасини ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва
маҳаллий шароитга мослаштириш мақсадга мувофиқдир.
Назорат саволлари
* Нима учун экотуризм бўйича дунё тажрибаси ўрганилади ?
* Экотуризм маҳаллий ёки миллий аҳамият касб этадими ?
* Қайси давлатларда экосаёҳатчилар кўпчиликни ташкил этадилар ?
12- амалий машғулот
Экотуризмда мехмонхона сервиси
Жойлаштириш - туризм индустриясининг энг муҳим элементидир. Жойлаштириш (тунаш) булмаса туризм ҳам булмайди. Бу туристларни кабул қилиб олиш ва уз туристлик ресурсларини ишлатишдан катъий назар ва катта даромад олишга ташна бўлган ҳар қандай туристлик регион ва марказ иқтисодиётининг талабидир. Мехмонхона индустрияси мехмондустлик тизимининг мохиятидир. У инсоният тарихидаги ҳар қандай ижтимоий формацияга хос бўлган мехмонни хурмат қилиш, уни кабул қилиб олиш ва хизмат курсатиш тантаналари каби энг қадимги анъаналаридан келиб чикади. Шуни таъкидлаш керакки, мутлако транзит туристлар ва экскурсион хизмат курсатиш ҳисобига яшайдиган туристлик марказ ва жойлар мавжуд. Лекин бу ҳолда яхши фойда олиш учун туристлик маҳсулот товарни ташкил килувчи хусусиятга эга бўлиш керак. Мехмондустликнинг (мехмон кабул қилиш) бугунги индустрияси - бу регион ёки туристлик марказ хужалигининг энг кучли тизмидир ва туризм иқтисодиётининг муҳим таркибий кисмидир. Мехмон кабул қилиш индустриясини коллектив ва индивидуал жойлаштиришнинг турли хилдаги отеллар, мехмонхоналар, мотеллар, ёшларнинг хостел ва ётокхоналари, аппортоментлар, туристлик хуторлар, шунингдек туристларни жойлаштиришда иштирок этвчи хусусий сектор воситаларини ташкил этиш лозим.
Мехмонларга хизмат курсатишнинг тури ҳам муҳимдир (шведча дастурхон). Умуман олганда, сайёх эрталаб енгил овкат тановвул қилиши, яъни енгил нонушта қилиши кабул килинган. Шунинг учун, одатда, мехмонхоналарнинг кўп кисми овкатланиш пунктларига ёки ресторанларга эга бўлиб, мехмондустликнинг зарурий таркибий кисми ҳисобланган хизмат курсатишларни таклиф килади, бу эса кўп холларда жойлаштиришнинг кийматига киритилган бўлади. Мехмонхона кошидаги ресторанда овкатлантириш жойлари мавжудлигнинг курсаткичи жуда муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |