Европа мамлакатлари. Улар мўътадил ёки денгиз таъсиридаги юмшоқ
иқлим минтақасида жойлашган. Европа жаҳоннинг асосий туристик райони
ҳисобланади. Туризмнинг ривожи нафақат чиройли табиати ва қулай иқлим
шароити, балки туристлар учун яхши ташкил этилган сервис билан ҳам
ажралиб туради. Экотуристик нуқтаи назардан Европанинг аксарият қисми
мўтадил минтақада жойлашган бўлиб, фақатгина шимолий қисми субарктик
ва артктик минтақага, жунубий қисми субтропик минтақага киради. Ўрта ер
денгизи атрофи дам олиш учун қулай иқлимга эга учта ярим ороллардан
иборат (Пиреней, Апеннин, Болқон).
Европанинг ривожланган давлатлари ва Шимолий Америка
мамлакатларининг экотуристлари кўпинча ўз мамлакатларида экотуристик
саёҳатни уюштиришади. Бу билан улар ўз юрти ва табиатига бўлган меҳрмуҳаббатини кучайтирадилар. АҚШнинг миллий боғлари экотуристларнинг
гавжумлиги туфайли уларга бориш учун бир йил аввал буюртма бериш
лозим. Афсуски туристларнинг "Она табиат" қўйнига қилинаётган босими
доим ҳам ўзини оқлаётгани йўқ. Чунки табиатнинг "дош бериш" мезони бор.
Бу эса янги рекреацион ҳудудларни яратиш эҳтиёжини туғдирмоқда ва
ривожланган мамлакатлардаги экотуристларни ривожланаётган
мамлакатларга "ҳайдамоқда". Экотуристлар инсон "етиб бормаган" табиатга
ошиқадилар. Лекин бугунги кунда бундай ҳудудларнинг ўзи йўқ. Нисбатан
цивилизациядан узоқроқда сақланиб қолган табиат бурчаклари кундан кунга
камайиб бормоқда ва улар алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга
айлантирилмоқда.
Дунё бўйича анъанавий ва экотуристик оқим.
Шри-Ланка. Экотуризмининг ўзига хослиги унинг
мавсумийлигидадир. Февраль, март, август ойлари Ғарбий Европа
мамлакатларидан экотуристларнинг экваторга яқин турувчи оролга оқими
кўпаяди. Миллий туристик бозорда сотувлар октябрдан бошланиб, максимал
ҳажми янги йил байрамларига тўғри келади ва май ойларига бориб пасайиб
кетади. Декабрнинг охири январь ойининг биринчи ярмида Шимолий
Европадан экотуристлар сони 30%гача ортади. Унда Ҳинд океани
қирғоқларидаги гўзал табиат ва кучли тўлқинлардан юзага келадиган
экстремал ҳолат ҳам туристларни ўзига жалб қилади (7-расм). Россиянинг
“Коннайсанс Тревел” туристик компанияси директори Ирина Озерова
таъкидлашича, экотуристлар табиат қўйнига қилинган саёҳат билан
чекланиб қолмасдан, оролнинг марказий қисмида жойлашган Дамбулла ғор
ибодатхонаси, мамлакатнинг энг қадимий шаҳри Канди ва бошқаларга
бормоқдалар.
Шри-Ланкада “яшил туризм” номини олган экваториал ўрмонларга
бориш, қўриқхоналарни томоша қилиш ҳам яхши йўлга қўйилган. Мазкур
давлатда табиатни ҳимоя қилишнинг ўзига хос миллий анъаналари мавжуд.
Унинг тарихи "ёввойи табиатни ҳимоя қилиш"га қаратилган биринчи
ҳуқуқий норма милоддан аввал III асрда қабул қилинган. Ҳозирда ШриЛанканинг 12 фоизи алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар билан банд.
Унинг таркибида 3 та қўриқхона ва 12 та миллий боғлар фаолият юритмоқда.
Ундаги ёввойи қўтослар, филлар, тимсоҳлар, эчкиэмарлар, кийиклар экотур
объекти бўлиб хизмат қилмоқда.
56
7-расм. Шри Ланканинг Ҳинд океани соҳилидаги экстремал
экотуризмни жалб қилувчи тўлқинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |