Италия. Ушбу давлатдаги экотуризмнинг ўзига хос хусусияти, уни
агротуризм билан биргаликда олиб борилишидадир. Чунки агротуризмнинг
давлат иқтисодиётидаги ўрни ҳақида алоҳида қонун 1985 йил 5 декабрда
қабул қилинган ва шу кун агротуризм туғилган кун ҳисобланади. Италиянинг
Кампанья, Пулья, Трентино-Альто-Адидже, Марке и Калабрия каби
провинцияларида агротуризм билан экотуризм биргаликда олиб борилмоқда
Охирги 15 йил давомида мамлакатда қишлоқ дам олишнинг мавқеи
Италиядаги манзарали эко ва агротуризмни биргаликда
олиб бориш имкониятига эга ҳудудлар.
яна кўтарилади. Агар 1985 йилда Италия 550 минг агро-экотурист қабул
қилган бўлса, 1999 йилда эса бў кўрсаткич 1,7 млн.га етди. Улар ичида чет
мамлакатлардан келганлар сони 10 фоиздан 18 фоизга ошди. ХХ асрнинг 80-
йиллар ўртасига қараганда бу соҳада молиявий айланма 7 маротабага ошди,
яъни 85 миллиарддан 615 миллиард италия лирасини ташкил қилди. Бу
ўринда ҳукуматнинг асосий диққати аграр районлардан ва аҳолини бандлиги
муаммо бўлган жанубий районлар – Базиликате, Пулье, Калабрия, Сицилия
ва Сардиния каби провинцияларга қаратилган.
Италия давлат статистика институтининг (ISTAT) берган
маълумотларига кўра, 1998 йил охирида Италияда агро-экотуризм билан
шуғулланнувчи 9718та агрохўжалик рўйхатдан ўтган. Бу 1997 йилга
нисбатан 14,7% кўпдир. Мазкур хўжаликларнинг 45 фоизи Италиянинг
шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, уларнинг аксарияти Больцано
(27,6%) провинциясида жойлашган. Бугунги кунда Италияда агроэкосаёҳларни қабул қилиш учун жиҳозланган деҳқон уйларининг сони 9
мингта ва улар бир пайтнинг ўзида 125 минг саёҳни қабул қила олади.
Провинциялар орасида Тоскана (34%), Умбрия (14%), Сицилия (7%)
етакчилик қилмоқдалар.
Агрохўжаликлар туристик хизмат кўрсатиш бўйича 3 турга
бўлинадилар - табиат ва соғлиқ, анъанавий агроландшафт, агроспорт.
Уларнинг биринчи категорияси қишлоқ хўжалик ва экотуризмини бирлашган
ҳолда олиб борадилар. Бубу Кьянти, Умбрия, Сицилия провинциялари ҳамда
минерал сувлар манбаи, қўриқхоналар ва миллий боғлар атрофидаги
ҳудудларда жойлашганлар.
Саёҳлар хонадонда, махсус қурилган алоҳида уйларда ёки
апартаментларда жойлашиш имкониятлари бор. Агро-экотуристлар
хўжаликларнинг апартаментларда – 44%, хонадонлар ва апартаментларда –
22%, фақат хонадонларда – 30%, 4% эса очиқ ҳавода, яъни палаткаларда
яшашни ҳоҳловчи меҳмонлардир.
Альп тоғи минтақасидаги мамлакатларидек, Италия деҳқонлари
хонадонларида саёҳларни қабул қилишда ягона тариф тизими амал қилади ва
уларда кўрсатилиши мумкин бўлган хизматга қараб “гул" белигиси уй олдига
осилиб қўйилади. Мамлакатдаги кўпгина агроэкохизматлар (85%
атрофидагиларда) 2-3 “гулли” хизмат даражасидаги хонадонлардир. Уларда
яшаш нархи 25 дан 60 минг лиргача (ўртача $13-$35). 5 “гулли”
хонадонларда хизмат хаққи ўртача 50 минг лирдан ($30) бошланади. Деҳқон
уйларида яшаш ҳақи мавсумий ҳисобланиб, “А” даражадан (базавий) то “Д”
мавсум пикигача кўтарилади. Даврлар орасидаги вақт турли минтақаларда
турличадир. Мисол учун Тоскана провинциясида, қоида бўйича, яшаш учун
бошланғич нархлар февраль охиридан апрель ойининг бошларигача ҳамда
октябрь охирларидан декабрь ўрталаригача ҳукм суради. Бу ерда "В” давр
апрель ойининг бошларидан май ойининг ўрталари ҳамда сентябрь
58
ўрталаридан октябрь ойининг охирларига тўғри келади. “В” даврнинг
бошланғич нархлари "А" даражага кўра 125 % атрофида қимматроқдир. «С”
даври май ойи охирларидан сентябрь охирларигача давом этиб, у "А"га
нисбатан 140% га қимматроқ. Декабрь охирлари – январь бошларида янги
йил – рождество муносабати билан нарҳлар 155% атрофида қимматлашади.
Италиянинг жанубида вазият бирмунча бошқачароқ. Яшаш учун
бошланғия нархлар Шимолий Италияга нисбатан 7-10% арзонроқ бўлиб,
Калабрии, Базиликате, Пулье, на Сицилии ва Сардинияда фақат икки даврга
ажратилади: “А” (январь ўрталар апрель бошлаларидан – май ойининг
бошларигача ҳамда октябрь бошиларидан декабрь ўрталаригача) ва “В”
даврда хизмат кўрсатиш нархлари 10-15% гача ошади.
Деярли ҳамма провинцияларда агроэкотуристик хизмат ёш болаларга
ва ёшларга мўлжалланган чегирмалар асосида иш юритади. Қоида бўйича 2
ёшгача болаларга яшаш лекин, 3 дан 12 ёшгача болаларга 20%гача
чегирмалар, яъни арзонликлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |