Геодезиядан 1-практикум



Download 13,03 Mb.
bet46/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

5.3. Теодолитлар
Теодолитлар асосан жойда горизонтал ва вертикал бурчакларни ўлчаш учун хизмат қилади. Теодолит билан кўриш трубасидаги иплар тўрининг
(40 – шакл) дальномер иплари (ипли дальномер) ёрдамида масофаларни ; вертикал доира ёнига ўрнатиладиган ориентирлаш буссоли (42 – шакл) ёрдамида эса, кузатилаётган йўналишнинг магнит азимутини ҳам ўлчаш мумкин.
Теодолитлар лимблари ясалган материалига кўра металл лимбли ва шиша лимбли (оптик) теодолитларга бўлинади. Ҳозирги кунга қадар теодолитлар бўйича қабул қилинган 10529 – 79 Давлат стандартига биноан ва техник талабларни инобатга олган ҳолда, асосан олти типдаги оптик теодолитлар ишлаб чиқарилмоқда. Оптик теодолитлар шифрида асбоб номининг бош ҳарфи ва бурчакни бир тўлиқ қабулда ўлчаш ўрта квадратик хатоси кўрсатилади. Масалан, бурчакни бир тўлиқ қабулда Т05 теодолити ёрдамида 0,5; Т1 теодолити ёрдамида эса 1 ўрта квадратик хато билан ўлчаш мумкин.
Теодолитлар аниқлиги бўйича учга бўлинади: юқори аниқлигдаги теодолитлар – Т05, Т1; аниқ теодолитлар – Т2, Т5; техник теодолитлар – Т15, Т30.
Ушбу теодолитларнинг мукаммаллаштирилган иккинчи авлоди – 2Т2, 2Т5, 2Т5К, 2Т5КП, 2Т30, 2Т30П шифрли теодолитлар чиқарилган.
Ҳозирги пайтда Россияда буларнинг учинчи –3Т2КП, 3Т2КА, 3Т5КП, 3Т15П, 3Т30П ва тўртинчи авлодлари 4Т15П, 4Т30П, ҳамда Электрон теодолитлардан Т10Э ишлаб чиқарилмоқда(11 – жадвал).
Шифрдаги «К» ҳарфи вертикал доира ёнидаги цилиндрик адилак ўрнига оптик компенсатор билан жиҳозланган, «П» ҳарфи эса, тўғри тасвир берувчи кўриш трубаси билан, «А» – автоколлимацияловчи(горизонтал ҳолга келтирувчи) мослама, «Э» - электроника ( кичик компьютер) билан жиҳозланганини билдиради.
Конструктив хусусиятларига қараб, теодолитлар такрорий ва оддий теодолитларга бўлинади. Такрорий теодолитларда лимб ва алидада доиралари бирга ҳамда алохида – алохида айланиши мумкин, уларнинг ҳар бири ўзини махкамловчи ва қаратиш винтларга эга. Бу бурчакни лимбда кетма –кет n маротаба ўлчаб қўйиш йўли билан ўлчаш имконини беради.
Теодолитлар доиралари тайёрланган материалларига қарқб металлдан ва шишадан (оптик) ясалган теодолитларга бўлинади.
11 – жадвал

Т/р


Асосий кўрсатгичлар номи

Теодолит турлари

Т05

Т1

3Т2КА

3Т5К

Т10Э

4Т15П

4Т30П

1

Горизонтал бурчакни бир қабулда ўлчашнинг ўрта квадратик хатоси, с



0,5


1


2


5


10


15


30


2

Кўриш трубасининг
узунлиги, мм

390



300

185

185

145

145

145

3

Кўриш трубасининг кўриш майдони

40

10

1035

1035

20

20

20

4

Кўриш трубусининг катталаштириши, карра

50

40

30

30

20

20

20

5

Лимб шкаласининг
бўлак қиймати
(горизонтал доира)

10



10



20



10



10



10



10



6

Саноқ олиш мосламалари шкаласи (микроскоп–микрометр) нинг бўлак қиймати

1



1



1



1



10



10



5



7

Ипли дальномер коэффициенти

-


-


100


100


100


100


100


8

Ипли дальномер доимий қўшилувчи сони

-


-


-


0


0


0


0


9

Трубани визирлаш энг кичик масофаси, м

5


5


0,9


0,9


1,2


1,2


1,2


10

Лимб доираларининг диаметри, мм
горизонтал
вертикал

200
130

140
90

100
72

100
72

75
75

80
72

72
72

11

Адилак шкаласининг бир бўлак қиймати, с
Горизонтал доира
Вертикал доира
Кўриш трубасидаги

10
10
-

10
15
-

15
-
20

30
-
20

45
-
20

45
-
20

60
-
30

12

Теодолит вазни
(массаси), кг

22


11


4,7


4,5


2,5


2,4


3,5


- электрон бурчак ўлчаш дисплейи бўлак қиймати



5.4. Техник теодолитларнинг тузилиши

Техник теодолитлар Т30, 2Т30 (2Т30П), 4Т30П ташқи кўриниши билан бир - биридан фарқ қилмайди (42 - шакл).


Теодолитларнинг асосий тузилиши ички фокусловчи кўриш трубаси 1, горизонтал доира 3 ва вертикал доира 2, горизонтал доира ёнидаги цилиндрик адилак 4, таглик 5 дан иборат.
Горизонтал ва вертикал доираларда диаметри 70мм ли шиша доиралар бўлиб, улар лимб дейилади. Лимб айланаси 360 та тенг бўлакларга бўлинган ва 0 дан 359 гача ёзиб чиқилган. Демак, ҳар бир бўлак қиймати 10га тенг. Т30 теодолитида ўрнатилган лимбларда шу 10 ли бўлаклар яна 6 та тенг бўлакка, яъни 101 ли бўлакларга бўлинган.
Горизонтал доиранинг лимби ичи ковак цилиндр шаклидаги ўқи билан тагликка жойлаштирилади, вертикал доиранинг лимби эса, кўриш трубасининг ўқига маҳкамланган.
Горизонтал доиранинг лимби устида теодолитнинг юқори қисмлари билан бириктирилган иккинчи доира - алидада айланади. Алидада цилиндр шаклидаги ўқи билан лимбнинг ичи ковак цилиндр шаклидаги ўқи ичига жойлаштирилади.
Горизонтал доирадаги лимбнинг ичи ковак цилиндр шаклидаги ўқи ва унинг ичига жойлаштирилган цилиндр шаклидаги алидаданинг ўқи марказидан ўтувчи JJ1 чизиғи битта геометрик ўқни ташкил этади. Бу геометрик ўққа асбобнинг (теодолитнинг) айланиш ўқи дейилади. Кўриш трубасининг ўқи марказидан, вертикал доирадаги лимб ва алидада марказидан ўтувчи ТТ1 чизиғи иккинчи геометрик ўқни ташкил этади ва унга кўриш трубасининг айланиш ўқи дейилади.
Теодолитлар, юқорида айтилган асосий қисмларидан ташқари, бир неча қўшимча мосламалар билан жиҳозланган.

42 – шакл. Т30 теодолитнинг умумий тузилиши
Цилиндрик адилак ёрдамида горизонтал доира текислигини горизонтал ҳолатга ёки, бошқача қилиб айтганда асбоб айланиш ўқини вертикал ҳолатга келтириш учун тагликнинг учта бурчагига кўтаргич винтлари 6 ўрнатилган
(42 - шакл). Горизонтал доирадаги лимб ўқини тагликка маҳкамлаш учун – 19, алидада ўқини лимб ўқига маҳкамлаш учун – 8, труба ўқини лагерга маҳкамлаш учун – 9 сонлари билан шаклда кўрсатилган махкамлаш винтлари мавжуд. Шу маҳкамлаш винтлари маҳкамлангандан кейин; лимб ўқини бир оз чапга ёки ўнгга бураш учун лимбнинг қаратиш винти 7, алидада ўқини ҳам шу тартибда бураш учун алидаданинг қаратиш винти 11, кўриш трубасининг ўқини эса, бир оз пастга ёки юқорига бураш учун трубанинг қаратиш винти 10 ишлатилади.
Труба нуқтага ёки предметга оптик визир 16 билан тахминан тўғрилан-гандан кейин окуляр 13 дан қаралиб, фокусловчи винт (кремальера) 12 ёрдамида нуқта ёки предмет тасвири фокусга келтирилади (равшанлаштирилади).. Нуқта ёки предмет тасвири иплар тўрининг кесишган нуқтаси устига тушмаса, унда алидаданинг ва трубанинг қаратиш винтлари ёрдамида туширилади, яъни труба кузатилаётган нуқта ёки предметга аниқ қаратилади. Агарда горизонтал доирадаги керакли саноқни ўзгартирмасдан туриб трубани нуқта ёки предметга аниқ қаратиш керак бўлса, у ҳолда алидаданинг қаратиш винти ўрнига лимбнинг қаратиш винти ва яна трубанинг қаратиш винтларидан фойдаланилади.
Горизонтал ва вертикал доиралардан саноқ олиш учун кўриш трубаси ёнига микроскоп 14 ўрнатилган. Т30 теодолити штрихли микроскоп (43 - шакл, а) 2Т30 (2Т30П) теодолити эса, шкалали микроскоп билан жиҳозланган. Микроскоп кўриш майдонининг «В» ҳарфи билан белгиланган юқори қисмида вертикал доирадаги лимб бўлаклари, «Г» ҳарфи билан белгиланган пастки қисмида эса, горизонтал доирадаги лимб бўлаклари кўринади.
Штрихли микроскопда саноқ кўриш майдонининг ўртасида жойлашган қўзғалмас штрих (саноқ олиш индекси) бўйича 101 ли бўлакларнинг 0,1 қийматигача, яъни 11 гача аниқликда олинади. 8, а - шаклда саноқ вертикал доирадан 3580 271, горизонтал доирадан 690 461 эканлиги кўрсатилган. Бунда аввал саноқ олиш индексига нисбатан чапда жойлашган градус қиймати- вертикал доирада 3580, горизонтал доирада 690; кейин эса, шу градус штрихидан саноқ олиш индексигача бўлган бўлаклар сонига мос минутлар қиймати - вертикал доирада 2,7 бўлак, яъни 271, горизонтал доирада 4,6 бўлак, яъни 461 олинган.
Шкалали микроскоп кенглиги 10 га тенг бўлган шкала 6 та катта ва 12 та кичик бўлаклардан иборат. Демак, шкаланинг ҳар бир катта бўлаги қиймати 101 га, кичик бўлаги қиймати 51 га тенг. Саноқ шу шкала ичига тушган градусли штрихга нисбатан кичик 51 ли бўлакнинг 0,1 қийматигача, яъни 0,51 аниқликда олинади. 2Т30 (2Т30П) теодолитларида вертикал доирадаги лимбнинг фақат горизонтал диаметри яқинидаги секторлари 00 дан 750 гача ва - 00 дан - 750 гача градус бўлакларига бўлинган. Шу сабабли вертикал доирадаги саноқ олиш учун шкала чапдан ўнгга 0 дан 6 гача, ўнгдан чапга - 0 дан - 6 гача белгиланган.
Агар вертикал доирадаги градус саноғи мусбат бўлса, шу градус штрихигача шкаладаги бўлаклар сони мусбат 0 дан; агарда градус саноғи манфий бўлса, шу градус штрихигача шкаладаги бўлаклар сони манфий 0 дан ҳисобланиш керак. Вертикал доирадан олинган мусбат саноқ олдига «+», манфий саноқ олдига «-» ишоралари қўйилади.
43, б - шаклдаги тасвирланган шкалали микроскопнинг кўриш майдонида вертикал доирадан саноқ – 20 26,51, горизонтал доирадан саноқ 1250 11,51 деб кўрсатилган. Бунда аввал шкала ичига тушган штрихнинг градус қиймати – вертикал доирада –20, горизонтал доирада 1250; кейин шу градусли штрихгача шкаладаги 0 дан бошлаб ҳисобланган бўлакларга мос минутлар қиймати-вертикал доирада 5,3 бўлак, яъни 26,51 (бўлаклар сони манфий 0 дан ҳисобланган), горизонтал доирада 2,3 бўлак, яъни 11,51 деб ўқилган.
Теодолит йўлида горизонтал ва вертикал бурчакларни ўлчашда, тафсилотларни съёмка қилишда, тахеометрик съёмкани бажаришда аниқлиги етарли бўлганлиги сабабли шкаладан катта 101 ли бўлакнинг 0,1 қийматигача, яъни 11 аниқликкача саноқ олишга рухсат этилади. Бу ҳолда 41, б - шаклда саноқлар вертикал доирадан – 20 271, горизонтал доирадан 1250121 деб олиниши мумкин.
Теодолит иш пайтида ғилоф тубининг марказидаги резьбали тешикка бураб киритиладиган ўрнатгич винт ёрдамида штатив устига ўрнатилган, ишдан ташқари пайтда эса, қаттиқ пластмассадан ясалган ғилоф қопқоғи илгаклари билан ғилоф тубидаги қулоқларга илинтирилиб, беркитиб қўйилади ва штатив устидан олиб қўйилади.
Теодолитлар ишлатишга олинган пайтда ташқи кўрикдан ўтказилиши керак. Бунда винтларнинг равон буралиши, винтларнинг ўз хизматини бажариши, теодолит ва кўриш трубасининг ўз ўқлари атрофида равон айланиши, шиша қисмларнинг шикастланмаганлиги кўриб чиқилади.

5.5. Теодолитни текшириш ва тузатиш


Горизонтал бурчак ўлчаш моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар қандай теодолит бурчак ўлчаш жараёнида қуйидаги асосий шартларни қаноатлантири-лиши керак:


а) теодолитнинг вертикал ўқи тик бўлиши шарт;
б) лимбниннг текислиги горизонтал бўлиши шарт;
в) визирлаш текислиги вериткал бўлиши шарт.
Ҳар бир теодолитда бу геометрик шартлар мавжудлигигни аниқлаб чиқиш учун теодолитни текшириш деб аталадиган маълум ишлар бажарилади. Геометрик шартларни қаноатлантирилишига теодолитни тузатиш (юстировка қилиш) дейилади.



44 – шакл. Теодолитнинг асосий геометрик ўқлари
Шундай қилиб, бурчак ўлчаш принципи амалга ошиши учун теодолитларда асосий геометрик ўқлар (44 - шакл) қуйидаги геометрик шартларни қаноатлантириши керак.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish