Геодезиядан 1-практикум


Мустақил ечиш учун масалалар



Download 13,03 Mb.
bet42/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Мустақил ечиш учун масалалар
1. Картада ёки планда берилган чизиқ бўйича профил тузилсин. Профилнинг горизонтал масштаби карта масштабига тенг деб қабул қилинсин, вертикал масштаби эса – 10 маротаба катта олинсин.
2. Карта бўйича жойдаги маршрут ва КМ нуқталар орасида ўзаро кўриниши мавжудлиги аниқлансин. Масала картада учбурчак кўринишдаги соддалаштирилган профилини тузиш йўли орқали ҳал қилинсин. Бунинг учун рельефнинг К ва L икки характерли нуқталари шундай ҳисоб билан танланадики, L нуқтанинг баландлиги К нуқтанинг баландлигидан катта бўлсин (34- шакл).

34 - шакл. Карта бўйича нуқталар орасидаги ўзаро кўринишини аниқлаш

Ушбу нуқталар орқали чизиқ ўтказилади ва уни рельефи бўйича L нуқтадан баландроқ жойлашган М характерли нуқтагача давом эттирилади. Нуқталар баландлигини аниқлаб, К нуқтани устидан улар нисбий баландликлари ҳисоблансин. Масалан, 34 - шаклда , , ; нисбий баландлиги = +5 м,


Кейин, L ва М нуқталардан МК чизиққа перпендикуляр қилиб, ҳисобланган нисбий баландликларига мувофиқ ихтиёрий масштабда кесмалар қўйилсин ва улар учларидан кўриш нурни билдириладиган тўғри чизиқни М нуқтадан К нуқтага ўтказилсин. Агар бўйича тўғри чизиқ МК чизиқни 34-шаклда кўрсатилгандек кесиб ўтса, унда сув айриғичда жойлашган оралиқ нуқта L, К нуқтани М нуқтадан кўришга халақит бермайди. Акс ҳолда кўриш нури К нуқтанинг устидан ўтади.


4.9. Сув ҳавзаларни лойиҳалаш
Айтайлик, сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш учун дарёни тўғон орқали шундай ҳисобдан олдини тўсиш керакки, С тирсак нуқтасида (35 - шакл) сув сатҳи 12 м га кўтарилсин, тўғон чеккасининг баландлиги сув ҳавзасининг лойиҳавий чизиқ баландлигидан 1 м кўп бўлсин.
Лойиҳалаш моҳияти бўлажак тўғоннинг контури ўрнини аниқланадиган А ва В нуқталарининг картага тушириш ва сув босиш зонасини чегаралантиришдан иборат:
Ушбу масалани ечишида аввал бош сув сатҳининг лойиҳавий баландлиги Н0 ва тўғоннинг чўққиси Нтўғ ҳисобланади. Берилган шартларга кўра, Нтўғ= Тўғон чеккаси одатан горизонтал бўйича лойиҳаланади, унда НА = НВ = Нтўғ = 128м.
Кейин картада тўғоннинг ўқи ўтказилади (С нуқтада дарё узаннинг йўналишига перпендикуляр қилиб) ва унда А ва В нуқталарнинг ўрни, уларнинг маълум баландликлари бўйича интерполяциялаш усули орқали белгиланади.
Бунинг учун баландлиги 125 м горизонталдан баландлиги 130м горизонталгача қўйилишнинг 3/5 қиймати ўлчанади.

35 - шакл. Сув омборни лойиҳалаш. Берилган нишаблик бўйича
картада чизиқ ўтказиш

Кейин картада тўғоннинг контуридан сувнинг лойиҳавий сатҳи Н0 = 127 м билан қўшимча горизонтал ўтказиш йўли орқали сув босим зонаси чегараланади. Буни интерполяция асосида бажарилади шунда, 125 горизонталнинг бурилиши характерли нуқталаридан 130-чи горизонталгача қўйилишнинг 2/5 қиймати ажратилади. Ҳосил қилинган горизонтал (35 - шаклда пунктир билан кўрсатилган) лойиҳаланадиган сувомборининг соҳилдаги ҳолати, яъни сув босиш зонасини аниқлайди.



Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish