Мустақил ечиш учун масалалар
1. Картада дарё (ёки дарёча) танлаб, бир хил баландлигига эга горизонталларда А ва В икки нуқтани бирлаштириладиган тўғри чизиқни дарё узанига перпендикуляр қилиб ўтказилсин. АВ чизиқнинг узунаси бўйича лойиҳанадиган ховузнинг сув сатҳидан чўққиси 1 м баланд тўғон қурилганлигини инобатга олиб, картада сув босиш майдонини белгилаб, ҳовузнинг энг чуқур жойини аниқланг.
2. Картада дарё узанида нуқтани белгилаб, тўғонни шу шарт билан лойиҳалаш керакки, ҳовузнинг чуқурлиги шу нуқтада 7м ташкил қилиб, тўғон чўққиси эса сувнинг лойиҳавий сатҳидан 1м баландда жойлашсин. Сув босиш майдони чегарансин ва тўғоннинг узунлиги ўлчансин.
4.10. Берилган нишаблик бўйича картада чизиқ ўтказиш
Чизиқли иншоотлар (автомобил ва темир йўл, каналлар, зовурлар,
коллектор-дренажлар, қувурўтказгичлар ва ҳ.к.) ни лойиҳалашида карта ёки планга иншоот ўқи туширилади ва уни трасса деб аталади.
Трассанинг планли ўрни ушбу иншоотнинг техник хусусиятларига жавоб берадиган, олдиндан берилган шартларга асосланиб аниқланади. Масалан, трассанинг ҳар қандай бўлагида нишабликнинг йўл қўярли қиймати ўрнатилади. Берилган техник шароитларга қараб чизиқли иншоотнинг лойиҳалаш жараёнига трассалаш дейилади.
Айтайлик, масштаби 1:10000, рельеф кесим баландлиги h0 = 5м планда, тўғон чўққисидаги А нуқтасидан автомобиль йўлда жойлашган N нуқтагача автомобил йўл трассасининг лойиҳалаш керак бўлсин (35 - шакл). Шунда, лойиҳалашни шундай шарт билан амалга ошириш керакки, автомобил йўлнинг ҳар қандай участкасида чекли нишаблик қиймати 4,0% дан ошмасин. Бунинг учун (4.8) формула бўйича чекли нишаблик қийматига мувофиқ, S0 қўйилиш аниқланади. Берилган ҳолатда, . План масштабида *. Бу масофа ўлчагич оралиғига олиб, А нуқтага яқин горизонталдан N нуқтага қараб кесишишигача kl ёй қўйилади. Кўриш мумкинки, шунда кесишиш икки вариантда ( ва ) ҳосил бўлади. Аввал, биринчи вариантни танлаб, нуқтадан ўлчагичнинг олдинги оралиғи билан айнан m, n, o, p, r нуқталар ҳосил қилинади.
Қиялик қўйилиши лойиҳа қўйилиши S0 дан катта участкаларда, трассалаш N нуқтага қараб тўғри чизиқлар бўйича олиб борилади. Ҳосил қилинган трасса планда тўғри чизиқли кесмалар кўринишида ўтказилади. Бундан кейин 1 нуқтадан айнан шу тарзда иккинчи вариант (35 - шаклда m1,…r1 билан белгиланган) трассаланади. Вариантлар таққосланиб, улардан энг самаралиси танлаб олинади. Келтирилган мисолдан кўриш мумкинки, иккинчи вариант биринчисидан афзалроқ, чунки биринчи вариантда трасса узунроқ ва эгрироқ бўлиб, тўғон чўққиси А нуқтага киришида транспорт ҳаракати учун ноқулай йўналишига эга, бундан ташқари трасса ўрмон участкасидан ўтади, бу эса ўз навбатида йўл қуриш жараёнида дарахтларни кесишини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |