Мустақил ечиш учун масалалар
Ўқув картада А ва В нуқталар бир-биридан 8-10 см масофада белгилансин. Нуқталар орасида трассанинг икки варианти берилган чекли нишаблиги = 0,025 да лойиҳалансин. Икки вариантдан танланган яхшиси асослансин.
5. Геодезик асбобларни тадқиқ қилиш, тузатиш
ва улар билан ўлчашларни бажариш
5.1. Геодезик асбобларда қўлланиладиган адилаклар
Адилаклар геодезик асбобларнинг геометрик ўқларини горизонтал ёки вертикал ҳолатга келтириш учун хизмат қиладиган мосламалардир. Адилаклар цилиндрик ва доиравий кўринишларда бўлади.
Цилиндрик адилак (36 - шакл) ампула (шиша найча) ва уни шикастланишдан сақловчи металл ғилофдан иборат. Ампуланинг ички томонидаги юқори сирти маълум радиусдаги айлана ёйи кўринишида ишланган бўлади. Ампула суюқлик (эфир ёки спирт) билан тўлдирилган бўлиб, озгина бўшлиқ қолдирилади. Бу бўшлиқ адилак пуфакчасини ташкил қилади. Адилак пуфакчаси тўлдирилган суюқликка нисбатан енгил бўлганлиги сабабли, у доимо ампула ички сиртининг энг юқори қисмини эгаллайди. Ампуланинг ички ёйсимон сирти ўртасидаги 0 нуқтага ноль пункти дейилади. Ампуланинг юқори сирти ноль пунктда пуфакча кенглигида жой қолдирилиб, 2мм ли бўлакларга бўлинади. Шу бўлакларга нисбатан адилак пуфакчасининг ҳолатини билиш мумкин.
Ампула ички ёйсимон сиртининг ўртасидан, яъни ноль пунктдан ўтказилган уринма UU 1 цилиндрик адилак ўқи дейилади.
Пуфакча ноль пунктга нисбатан симметрик жойлашган пайтда цилиндрик адилак ўқи UU 1 горизонтал ҳолатда бўлади. Агар пуфакча ноль пунктга нисбатан n бўлакка силжиса, адилак ўқи бурчакка оғади. Бу оғиш бурчагининг адилак бир бўлагига мос қиймати адилак бўлагининг қиймати дейилади, яъни
36 – шакл.
Бошқача қилиб айтганда, адилак бир бўлагига тенг ёйга тўғри келадиган марказий бурчак адилак бўлагининг қиймати деб қабул қилинган.
Цилиндрик адилакларда бўлак қиймати 2 дан 51 гача бўлади. Адилак бўлагининг қиймати қанча кичик бўлса, у шунча сезгир бўлади, яъни пуфакча тез ва аниқ ҳаракат қилади.
Баъзи геодезик асбобларда, асосан нивелирларда, адилак пуфакчаси ярим паллаларининг тасвири призмалар орқали трубанинг кўриш майдонига узатилади (37 - шакл).
37- шакл. 38 – шакл.
Адилак пуфакчасини ноль пунктга келтириш, трубанинг кўриш майдонида пуфакча ярим паллалари учларининг тасвирини туташтириш (контактга келтириш) принципига асосланган. Пуфакча ярим паллалари учларининг тасвири тушган пайтда (37 - шакл, а), цилиндрик адилак ўқи горизотал ҳолатда бўлади. Акс ҳолда (37 - шакл, б), цилиндрик адилак ўқи горизонтал ҳолатда бўлмайди.
Доиравий адилак (38 - шакл) цилиндрик шиша идишнинг ички томонидаги юқори сирти маълум радиусдаги шар сирти каби сферик кўринишда ишланган бўлиб, суюқлик (эфир ёки спирт) билан тўлдирилган. Бунда ҳам цилиндрик адилакдагидек қолдирилган бўшлиқ адилакнинг пуфакчасини ташкил этади. Шиша идишнинг шикастланишидан сақлаш учун, у металл гардишга жойлаштирилган. Доиравий адилакнинг юқори қисмидаги сферик сирт маркази 0 адилакнинг ноль пункти дейилади. Адилакнинг юқори сиртида маркази ноль пунктда бўлган концентрик айланалар чизилади. Адилак пуфакчасининг ҳолати шу айланаларга нисбатан кузатилади. Ноль пункт орқали ўтган сферик сирт радиусининг йўналиши ZZ1 доиравий адилак ўқи дейилади. Пуфакча ноль пунктда турганда, доиравий адилак ўқи вертикал ҳолатда бўлади.
Сезгирлиги кам бўлганлиги сабабли, доиравий адилаклар геодезик ас-бобларнинг ўқларини тахминан вертикал ҳолатга келтириш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |