Геодезиядан 1-практикум


Т5 (2Т5К) теодолитларни текшириш ва тузатиш



Download 13,03 Mb.
bet54/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

2Т5 (2Т5К) теодолитларни текшириш ва тузатиш
1. Горизонтал доира алидадасидаги цилиндрик адилак ўқи теодолитнинг вертикал ўқига перпендикуляр бўлиш керак.
Адилакни текшириш ва тузатиш тартиби айнан Т30 (2Т30) теодолитлардагидек қабул қилинади.
2. Кўриш трубасининг визир ўқи горизонтал ўқига перпендикуляр бўлиши керак.
Текшириш тартиби 2Т30 (2Т30) теодолитлар учун қабул қилинганидек бажарилади.
Коллимацион хатони (5.2) формула бўйича биринчи марта ҳисоблаб бўлгандан кейин, уни аниқлаш такрорланиб, С - нинг иккинчи қиймати ҳисобланади. Коллимацион хатолар қийматларининг орасидаги фарқ 15 дан ошмаслиги керак. Агар коллимацион хатонинг ўрта арифметик қиймати 15 дан ошса, унда уни четланиши тузатгич калиди орқали қлин ҳалқасини бураши билан амалга оширилади.
3. Теодолитнинг горизонтал ўқи унинг вертикал ўкига перпендикуляр бўлиши керак.
Текшириш айнан Т30 (2Т30) теодолитлардагидек амалга оширилади. Қуйи нуқтанинг силжишини ўртача қиймати икки биссекторлар миқдоридан ошган ҳолда, ўқ қиялигининг бартараф этиши тавсия қилинади. Тузатиш махсус устахоналарда бажарилади.
4. Иплар тўрининг асосий вертикал ипи горизонтал ўқига перпендикуляр бўлиши керак.
Текшириш айнан Т30 теодолитдагидек бажарилади.
Тузатиш эса кўриш трубасига маҳкамланган тўртта қотирувчи винтларни олдиндан бўшатиб окуляр қобиғини бураш орқали амалга оширилади.
5. Вертикал доиранинг нол ўрни маълум бўлиш керак ёки нолга келтириш керак.
Нол ўрни НЎ = 0,5(ДЧ+ДЎ) формула бўйича ҳисобланади. 2Т5 теодолит билан ишлашда саноқ олишдан олдин ишонч ҳосил қилиш керакким, вертикал доиранинг алидадасидаги адилак пуфакчаси учлари бирлашган бўлиши керак. Лозим бўлган ҳолда, адилакнинг ўрнатгич винтлари ёрдамида пуфакча ўртага келтирилади.
Турли нуқталарда НЎ ўзгариши 15 дан ошмаслиги керак, бўйича эса кузатиш тўғрилиги тўғрисида гувоҳ беради. Агар НЎўр нинг ўрта арифметик қиймати 15 дан ошса, унда уни қуйидагича тузатиш мумкин.
2Т5 теодолитда кўриш трубаси узоқдаги визир нишонга қаратилади ва вертикал доира бўйича Ч ва Ў саноқлар олинади. Шунда, вртикал доиранинг алидадасидаги авдилак пуфакчаси ўртада турган бўлиши керак. Адилакнинг ўрнатгич винтини бураш орқали доира чапда Д саноқ қўйилади, сўнг вертикал доира алидадасидаги адилагининг тузатгич винтлари орқали пуфакча учларининг тасвири бирлаштирилади (адилак пуфакчаси ўртага келтирилади). Тузатишдан кейин текширишни такрорланиши тавсия этилади.
2Т5К теодолит учун нол ўрнини нолга келтириш ҳатмий ҳисобланади. Нол ўрнининг ўрта қиймати (НЎўр)ни аниқлаб ва жойдаги узоқ нуқтага қаратилгандан кейин 18 винтнинг бураш орқали ДЧ ҳолатида ДЧтуз тузатилган саноқ ўрнатилади (52,б - шаклга қаранг). Тузатишдан кейин текширишни такрорлаш тавсия этилади.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish