Гелминтлар ҳақида батафсил
АСКАРИДОЗ
Аскаридоз аскаридалар томонидан кўзғатилувчи, бошланғич босқичида — аллергик, сўнгги босқичида кўпроқ ичак синдроми билан кечувчи сурункали касаллик.
Бошқа ўлкаларга нисбатан Узбекистонда бу касаллик кам кузатилади. Тоғли худудларда аскаридоз ўчоқлари кўпроқ учрайд Қўзғатувчиси - аскаридалар (Аscaris lumbricoides) йирик немаnодлар бўлиб, аркагининг узунлигн 15-25 см, урғочисинииғ узунлиги эса 24-44 см га етади).
Етилган аскаридалар одамнинг ингичка ичагида (биттадан бир неча ва донагача) паразитлик қилади. Уларнинг умри бир йил бўлишига қарамасдан, қайта юқиши туфайли ичакда кўп йиллаб сақланади.
Хар бир урғочи аскарида бир кунда 200000 га яқин (хам уруғланган хам уруғланмаган) тухум қўяди. Нажас билан ажралган гижжа тухумининг кейкнги, инвазион босқичигача бўлган ривожи ташқи мухитда (асосан тўпроқда) кечади.
Гижжа тухумлари ингичка ичакка тушганида улардан личинкалар ривожланиб, вена оқими орқали ўнг юрак бўлими ва ўпканинг қилтомирларига етиб боради ва фаол ҳаракат қилиб, қилтомир деворини тешиб ўтгач, альвеолалар ва сўнгра бронхиолаларга, кейинчалик трахея орқали томоқ ва оғизга тушади. У ердан сўлак билан югилиб, ингичка ичакка қайта тушади ва ривожланиб, егилган аскаридаларга айланади. Личинкаларнинг миграцияси 2-3 ҳафта давом этади. Умуман олганда одамга юққанидан бошлаб, то аскаридалар етилиб тухум ажрата бошлагунча — 2.5-3 ой вақт ўтади.
Эпидемиологияси. Гижжа тухумининг инвазион личинка даражасигача ривожланиши асосан тупроқда, мўтадил харорат (13-30°Сдаража), намлик ва кислород мавжудлигида 12-14 кун давом этади. Аскарида тухумлари бемалол қишлай олади ~ 30°С даража совуқда хам нобуд бўлмайди
Аскаридознинг бирдан бир манбаи одам ҳисобланади. Айниқса мактабгача ва мактаб ёшида бўлган болаларнинг эпидемиологик ахамияти катта. Юқиш асосан оғиз-нажас йўли билан содир бўлади. Кўпинча одам ахлатини гўнг сифатида ишлатиб етказилган сабзавот, кўкатларни ва айниқса қулупнайни истеъмол килиш оқибатида юқади. Кўпроқ болалар ва сабзавот етиштирувчи дехқонлар касалланади.
Клиникаси. Касалликнинг миграцион босқичи 5-7 кун давом этиб баъзан белгиларсиз ўтади. Касаллик юққанидан 2-3 кун кейин беморда қувватсизлик, баъзан иситма, терида уртикар тошма, ёки эшакеми кўрилади. Қўл ва оёқ бармоқларида майда пуфакчалар тошади. Лимфатик тугунлар, жигар ва талоқ катталашади. Бу босқичда асосан ўпка синдроми хос: бемор қуруқ ёки балғамли йўталади, ҳансираб нафас олади, кукрагида огриқ сезади, баъзан бўгилиб, кўкаради, қон тупуради. Эшитиб кўрилганда — бронхопневмонияга хос белгилар кўринади. Бу ўзгаришлар қонда эозинофилларнинг кўпайиши (30-40% гача) ва ЭЧТ нинг ортиши билан кузатилади.
Касалликнинг кейинги (ичак) боскичи кўпинча ошқозон-ичак ва нерв системалари фаолиятининг бузилиши аломатлари билан намоён бўлади. Беморнинг иштахаси бузилади, тез-тез кўнгли айнийди, сўлак ажралиши кўпаяди, қорни оғрийди, уйқуси бузилиб, иш қобилияти пасаяди, инжиқ ва тажанг бўлиб қолади, Ичйнинг келиши баъзан суюқ, баъзан эса қабзият бўлади. Камдан-кам холларда тутқаноқ хуружлари ва ҳатто менингиал аломатлари кузатилади, Конда бироз эозинофилия, баъзан гипохрсм анемия ва тромбоцитопения бўлади.
Асоратлари. Паразитлар ичакда илгари ўтказилган операция чокларини йиртиши ва оқибатда перитонит ривожига сабаб бўлиши мумкин. Урмалаб кириши оқибатида ўгкир аппендицит, обтурацион (сафро димланиб қоладиган) сариқ касаллиги, йирингли холецистит, жигар ағсцесси ва оғир панкреатит ривожланиши мумкик. Ичак тутилиши, айрим холларда болалар уйқуси вақтида, аскаридаларни ўрмалаб ошқозон, қизилунгач, томоқ орқали трахеяга ўтиб, бўгилиб қолиши оқибатида ўлим холлари хам кузатилади.
Профилактикаси. Аскаридозга қарши олиб бориладиган чоралар бир вақтда, комплекс равишда олиб борилган тақдирдагина самара бериши мумкмн. Удар касаллик манбаини зарарлантириш (беморни даволаш) ва юкиш йўлларини қирқишга (тупроққа, сувга ва удардан сабвавот, қўл мевалар ва қўлга аскарида тухумлари тушмаслигига) қаратилмоғи керак. Умуман олганда ахолининг санитария маданиятини ҳамда ичак касалликлари (айникса уларнинг юқиш йўллари) хақидаги маълумотини ошириш жуда мухим ахамиятга
Do'stlaringiz bilan baham: |