Гелминтлар ҳақида батафсил
ТЕНИОЗ
Тениоз — асосан ошқозон-ичак йўлиминг юқори қисмини жароҳатлаш билан сурункали кечадиган гижжа касаллигидир.
Узбекистонда аҳён-аҳёнда учраб туради.
Тениоз касаллигани қўзғатувчи гижжа Тоеniа solium, яъни чўчқа солитеридир. У ўзининг тузилиши жихатидан қорамол солитерига ўхшаб кетади , бироқ тумшуғида 4 та сўрғичидан ташкари 22-32 та илмоқли ҳартуми ҳам бор. Шунинг учун уни қуролланган солитер деб ҳам аташади. Бу гижжа хам тасмасимон, нисбатан бироз калтароқ (1.5-2.0 м) бўлиб, 1000 га яқин бўлакчалардан ташкил топган. Етилган бўлакчаларда тухумга тўлган бачадони бўлади. Бўлакчалар, одамнинг ахлати орқали, асосан узилиб тушган ҳолда ажралади, фаол ажралиши эса жуда кам кузатилади. Ажратадиган тухуми морфологик жиҳатдан қорамол солитери тухумидан деярли фарқланмайди. Бу гижжанинг ривожланиши ҳам асосий (одам) ва оралиқ (асосан уй чўчқаси) хўжайинлар аъзоларида алмашиниб ўгади.
Эпидемиологияси. Касаллик манбаи инвазияланган одам хисобланади. Балогатга етган гижжа одам ичагида (асосан ингичка ичакда) яшайди. Етилган бўлачакларида гижжа тухуми (онкосфера) билан тўлган бачадони бўлади. Гижжа бўлакчалари вақти-вақти билан танасидан бўлиниб (узилиб) ахлат орқали ташқи мухитга ажралиб туради. Ифлосланган сув ва турли ем-хашак озуқалар орқали оралиқ хўжайин бўлмиш уй чўчқалари (камдан-кам хрлларда — ёввойи чўчқалар, итлар, мушуклар ва хатто одам) организмига тушади ва уларнинг мушаклари орасидаги бириктирувчи тўқималар тухумлардан личинкалар - цистицералар пайдо бўлади.
Чўчқа солитери одамга асосан яхши пиширилмаган чўчқа гўшти истеъмол қилганда юқади. Бундан ташқари гижжа тухуми соғлом одамга бошқа бемор одамдан ёки гижжали одамии ўзидан-ўзига юқиши мумкин. Бунда юқиш йўллари — беморнинг нажаси билан ифлосланган қўл, сабзавотлар, мевалар ва турли озиқ-овқатлар орқали содир бўлади.
Клиникаси. Кўпчилик холатларда тениоз клиник белгиларсиз кечиши мумкин. Баъзан беморларда кўнгил айнаш, вакти-вақти билан кусиш, ич кетиши, қоринда оғриқ, бош айланиши, уйқунинг бузилиши, хушдан кетиш, камдан-кам ҳолларда тутқаноқ ҳуружи кузатилади. Сурункали даврида касалликнинг белгилари тениаринхоз белгиларига ўхшаб кетади.
Цистицеркознинг клиникаси эса унинг жойлашган қисмига, кўп-озлигига ва ривожланиш босқичига боғлиқ бўлади.Цистицерка кўзда жойлашганда — реактив конъюктивит, ретинит, увеит сингари жарохатланишлар бўлиб, кўриш ёмонлашиши ёки кўрлик юзага келиши мумкин.Юрак цистицеркози бўлган тақдирда баъзан юрак ритми бузилади. Энг кўп клиник белгилар ва оғир оқибатли кечиши бош мия цистицеркозида кузатилади. Беморларда вақти-вақти билан тиришиш, хотиранинг ёмонлашиши кўрилади. Ҳатто тўсатдан ўлим бўлиши ҳам мумкин.Цистицеркоз касаллиги умуман сурункали (15 йилгача ва ундан ортиқ) кечишга мойил бўлиб, у хатарли касалликдир.
Ташхиси. Худди тениаринхоздаги сингари ахлат билан ажралиб, чиққан гижжа парчасини кўриш ёки тухумини аниқлашга асосланган. Лекин, цистицеркозни аниклашда анча мураккаб усулларни (биопсия, рентгенологик, мияда бош мияни рентгенографияси, ангаографияси, томографияси, ультратовуш ва бошқалар) қўллашга тўғри келади. Серологик усуллардан — комплемент бириктириш реакцияси ва гемагглютинация реакциялари қўлланади.
Профилактикаси. Таниоз тарқалишини олдини олишда хам худди тениаринхоздаги сингари. Айниқса, чўчқачилик хўжаликларида ветеринария хизмати билан хамқорликда ветеринар-гигиеник чора-тадбирлар ўтказилади.
ГИМЕНОЛЕПИДОЗ (ПАКАНА ГИЖЖА)
Гименолипидоз — асосан ошқозон-ичак системаси фаолиятини бузилиши билан намоён бўладиган сурункали паразитар касалликдир, Гименолепидоз перорал антропоноз контагиоз гельминтоздир. У барча (айниқса, иссиқ) ўлкаларда, шу жумладан Марказий Осиёда кенг тарқалган гижжа турларидандир.
Гименолепидозни қўзғатувчиси Нуmenolepus nаnа (пакана гижжа) — нисбатан кичкина (бўии 1.5-2.0 см, айримлари 5 см гача, эни 0.55-0.7 мм) гижжа бўлиб, унинг боши (сколекс) да 4 та сўрғичи, кичкина хартуми ва 20-30 та илмоқлари бор, танаси — стробила, 160-1000 тачага гермофрадит бўлакча (проглотит) лардан ташкил топган.
У ривожланиш жараёнини одам организмини ўзида тўлик ўтказа олади, шунинг учун ҳам одам шу гижжага хам оралиқ, хам асосий хўжайини ҳисобланади. Гижжа танасида 200 га яқин бўлакчалари бўлиб, бу бўлакчалар (хар бирида 180 тагача) тухумлар билан лиқ тўла, бачадондан иборат бўлади.
Пакана гижжалар одамнинг ингичка ичагида яшайди ва уларнинг сони хар бир беморда 200 ва ундан ортиқ бўлади. Бошқа тенидлардан фарқли ўлароқ, бу гижжанинг тухумлари фақат гижжа бўлаклари ташқарига чиқарилгандан кейингина эмас, балки ичакни ичида хам (бўлакчанинг ёрилиши ёки ундан сиқиб чиқарилиши йўли билан) ажралади.
Бу холат бемор ичагида аутоинвазия ходисаси юз беришига олиб келади.
Эпидемиологияси. Беморнинг ахлати билан ташқарига ажратилган гижжа тухумлари атрофдаги хар хил буюмларни ифлослантиради. Бу ифлосланган буюмлардан (айниқса хржатхона эшигининг бандлари, унитазлар, туваклар, ўйинчоқлар ва бошқалар) контакт йўли билан оғизга тушади. Бу гижжа тухумларининг тарқалишида пашшалар хам маълум ахамиятга эга.
Клиникаси. Айрим беморларда гименолепидоз клиник белгиларсиз, ёки субклиник тарзда ўтиши мумкин. Клиник намоён кечганида эса, бемор иштаханинг пасайганлиги, бош оғриғи, кўмгил айнаши, гохр қусиш, киндик атрофида оғриқ, баъзан кучли хуружли бўлади. Қорин оғриги овқат ейилиши билан боғлиқ бўлмай, нажас кўпинча суюқ, баъзан шилимшиқ аралаш бўлиши мумкин. Кўпчилик беморлар тажанг бўлиб қолади, уларни бош оғриғи, бош айланиши, тез толиқиш безовта қилади. Болаларда вакти-вақти билан мушаклар тортишиши, тўтқаноқ сингари тиришишлар, қисқа муддатли хушини йўқотишлар бўлиши мумкин. Айрим беморларда қичимали тошма, вазомотор ринит, Квинка шиши сингари аломатлар, баъзан жигар катталашиши ва унинг фаолияти бузилганлиги кузатилади.
Қонда бироз гипохром анемия, лейкопения, камдан-кам ҳолларда эозинофилия, ЭЧТ ортгашшгини кўриш мумкин.
Ташхиси. Асосан бемор нажасидан гижжа тухумини, ёки гижжанинг ўзини аниқлашга асосланган. Текширувни уч марта такрорлаш тавсия этилади.
Профилактикаси. Ахоли (айниқса, болалар) санитария маданиятини орттириш ~ шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, инвазия ўчоқларида санитария-гигиена талабларини олиб бориш, пашшалар ва кемирувчиларга қарши курашиш, хожатхоналарни тез-тез дезинфекция қилиб туриш сингари чоралар касаллик профилактикасининг асосини ташкил қилади. Бнроқ гименолепидозда ичакни ўзидан қайта-қайта юқиш (аутоинвазия) ва организмга мослашиб олиш (адаптация) ҳодисаси бўлганлиги туфайли, юқорида айтилган тадбирлар етарли бўлмайди. Шунинг учун ҳам гименолепидозни йўқотиш учун аввало инвазия манбаинк йўқотмоқ керак. Яъни барча инвазияли беморларни аниқлаб, уларни фенасал билан тўлиқ даволаш андагина кутилган натижага эришиш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар. Тошкент, 1993 й.Махмудов О.С. Болалар юкумли касалликлари. 1995 й.
Учайкин В.Р. Болалар юкумли касалликларидан куллапма. 1999 й.
Шувалова Е.П. Юкумли касалликлар,1990, 2004 й
Васильев В.С.. Комар В.И., Цьфкунов В.М. Инфекционистлар учун амалий кулланма, Минск.1993й.
Зубик Т.М., Иванов К.С., Казанцев Л.Н., Лесников А.Л. Юкумли касалликларни таккослаш ташхиси. 1991й..Иваноа В.В. Болалар юкумли касалликларидан УАШ учун кулланма, Санкт - Петербург,
1997 й.
Казанцев А.П. Юкумли касалликлардан кулланма, Санкт - Петербург, 1997й.
Покровский В.И. Юкумли касалликлардан кулланма. 1999й,
Постовит В.А. Катта ёшдагиларда болалар юкумли касалликлари.1982й.
Соринсон С.Н.поликлиника шароитида юкумли касалликлар, 1993й.
Записан
uzmed.zn.uz
firoqiy
Do'stlaringiz bilan baham: |