Гелминтлар ҳақида батафсил
ИЧАК ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИ
Ичак гельминтозлари гуруҳига нематодлардан: эктеробиоз, аскаридоз, трихоцефалез, анкилостомидоз, трихенеллез, цестодозлардан: тениаринхоз, тениоз, гименолепидоз ва дифиллоботриозлар киради.
Ичак нематозлари.
Энтеробиоз - одамлар орасида энг кенг тарқалган, ичакнинг зарарланиши ва орқа ичак (анус) атрофида қичиш билан кечадиган сурункали касалликдир.
Энтеробиозни майда гижжа (острица) лар — Еnterobius vermicularis қузғатади. Острицалар билан 30% (болалар уюшган жамоаларида 90%) гача одам зарарланган бўлиб, у ер куррасининг барча қитьаларида учрайди.
. Острицалар — оқ рангли майда думалоқ гижжалардир. Урғочиси йирикроқ 9-12 мм), дум кисми бегизсимон чўзилган бўлади. Эркаги эса анча майда (2-5 мм) бўлиб, унинг дум кисми буралган.Острицалар асосан одам ингичка ичагининг қуйи ва йўгон ичагининг юқори қисмларида истиқомат қилади. Унинг инвазия даражаси жуда юқори. Ичакка етилган ва ичи туҳумлар билан лиқ тўлган (5000-15000) урғочи паразитлар ичакдан кўпинча ўзлари фаол равишда, шунингдек, ахлат билан анус атрофи тери бурмалари, думба, сон терилари хамда жинсий аъзоларда тухум қўяди ва ўзлари халок бўлади. Гижжаларнинг ичакдан чиқиши ва тухум кўйиши асосан тунда содир бўлади. Орадан 4-6 соат ўтгач тухумдан инвазион хусусиятга эга бўлган етук личинкалар хосил бўлади. Личинкаларнинг яхши ривожланиши учун 36°С харорати, 90-100% намлик талаб этилади. Одам ичагида острицалар 3-4 хафтадан 3 ойгача яшайди.
Эпидемиологияси. Энтеробиознинг бирдан-бир манбаи — бемор одам. Юқиш йўли — нажас-оғиз. Гижжалар ичакдан чиқиб, тухум қўйиши чоғида орасига етук тухумлар ўрнашиб қолиши туфайли аввало ўзига қайта юқиши, шуниигдек, атрофдаги ашёлар воситасида бошқа соғлом одамларга юқтириши мумкин бўлади. Чунончи гижжа тухуми, нафақат беморнинг ифлосланган териси, қўл, бармоқлари ва тирноқлари остида, балки ички киймлари ва ўрин-курпаларида, шунингдек, уй жихозлари, тувакдари, ўиинчоқлар, гиламлар ва ш.к. ларда хам сақланади. Уларнинг тарқалишида пашшаларнинг хам роли каттадир. Касаллик 7-10 ёшли болаларда, айниқса хафталик (ёки доимий) боғча ва мактаб-интернат болалари орасида кенг тарқалади. Касалликнинг кенг тарқалишига гижжа тухумларининг фақат қўл орқали огизга тушиши эмас, балги уларнинг уй жихозлари (айниқса ўрин-кўрпа, ёстиқлар, палослар, кигиз ва гиламлар) воситасида кенг тарқалиши (ўйинчокларда 90% гача) ва уларда маълум бир вакт яшаши (3-12 кунгача) сабабли хаво-чанг йўли билан ҳам тарқалиши сабаб бўлади.
Острицаларнинг умри қисқа бўлишига қарамасдан касаллик давомида бемор ўзига қайта-қайта юқтириши (реинвазия) мумкинлиги туфайли энтеробиоз йиллаб давом этиши мумкин. Одамларда паразитлик қилувчи кўплаб гижжа касалликлари орасида фақат икки тури ~ энтеробиоз ва гименолепидоз — контакт йўли билан (бевосита бемор одамдан- соглом одамга) юқиши мумкин.
Клиникаси. Кўпчилик беморларда энтеробиоз асосан кечқурун ёки тунда анус атрофининг қичиши билан намоён бўлади. Қичишиш 1-5 кун давом этиб йўқолади, 2-3 хафтадан кейин аса яна такрорланади.
Инвазия кўп бўлган тақдирда, қичишиш доимий ва кучли бўлиб, фақат тунда эмас, кундуз кунлари ҳам безовта қилади. Қичишиш фақат анус атрофидагина бўлмасдан чов соҳа (промежность), сон ва қорин териси ҳамда, жинсий аъзоларда хам кузатилади. Қичиган жойларни қашиш туфайли иккиламчи инфекция ривожланиб -пиодермия, сфинкгерит ва парапроктит аломатлари, қизларнинг жинсий аъзоларига ўрмалаб кириши ва қичгани оқибатида - вульвовагинит юзага келади. Буларнинг барчаси беморнинг умумий ахволига салбий таъсир этади. Уйқуси бузилади, улар тажанг, серзарда бўлиб қоладилар, иш қобилияти пасаяди. Болалар эса инжиқ, жахилдор бўлиб озиб кетадилар, баъзиларида бош оғриғи, бош айланиши, хотиранинг пасайиши, хамда тиришли тутқаноқ, хушдан кетиш, тунда сийиб қуйиш каби аломатлар кузатилади.
Айрим беморларда иштаханинг пасайиши, ич бузилиши -ичининг суюқ, тез-тез ва ишллиқ, ғаъзан қон ҳам аралаш келиши, вақти-вақти билан қорни гижимлаб оғриши ва кучаниқ, метеоризм, огир кечганда кўнгил айнаш, қусиш каби белгилар намоён бўлади. Аппендицит, жинскй агьаоларда иккиламчи инфекциянинг ривожланиши энтеробиозда кузатилган асосий асоратлар ҳисобланади. Острицалар ингичка ичакни тешиб, қорин бошлигига тушиши ва перитонит ривожланиши ҳоллари ҳам кузатилади.
Периферик қонда баъзан касалликнинг бошланғич даврида эозинофилия кузатилади.
Энтеробиоз болаларда кўпчилик ичак инфекцияларига мойиллини ортириши ва уларнинг кечишига таъсир этиши хам аниқламган.
Ташхиси. Энтеробиозни аниқлаш - касалликка хос клиник белгилар мавжудлиги, баъзан бемор ахлати билан острицалар ажралиб, чиқиш ва асосан анус атрофи бурмаларидан олинган суртмадан гижжа тухуми топилишига асосланади. Суртмани тонг чогида, ич келишидан олдин, ёгоч шпател, пахтали тампон ёки ёпишқоқ полизтилен лента ёрдамида олинади ва сўнгра микроскоп остида кўрилади. Суртмани бир марта олиш кўпинча натижа бермаслиги мумкин. Шунинг учун уни 3-5 кун оралаб уч марта олиш мақсадга мувофиқдир.
Профилактикаси. Энтеробиозни даволаш самараси бўлмоғи учун уни албатта шахсий профилактик чоралар билан бирга олиб борилиши керак. Бу чоралар — бемор ўэи-ўзига острицаларни қайта юқтирмаслиги ва атрофидаги турли буюмларга гижжа тухуми тушмаслигига қаратилган бўлмоғи керак. Бунинг учун бемор кундалик шахсий гигиена амалларидан (тирноқларини калта қилиб олиш, қўл ва тирноқларини доимо тоза тутиш ва уларни оғизга солмасли ва шулардан) ташқари эрталаб ва кеқурун совунлаб мустахаб қилиш (остини ювиш), ич кўйлак ва иштонини, ўрин, чойшабини хар куни алмаштириш зарур. Тунда кийб ётадиган иштонининг юқори ва пастки қисмлари бўғиб бойланган бўлиши керак, Ечилган иштон-кўйлаги ва чойшаби яхшилаб қайнатилиб, дазмоллаши лозим. Беморнинг тувакларини қайноқ сув билан ювиш тавсия атилади. Бемор хонасини лизол ва карбол кислота эритмалари билан тозалаб туриш лозим. Болалар жамоаларида кимёвий профилактика ўтказиш хам яхши натижа беради.
Кимёвий профилактика 4 циклда ўтказилади: бир марта комбантрин (10 мг/кг дозада) ва уч марта, 12-14 кун оралатиб, нкки кундан пиперазин адипинат берилади. Умумий курс 6-7 ҳафта давом этади.
Записан
uzmed.zn.uz
firoqiy
Do'stlaringiz bilan baham: |