Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар



Download 0,81 Mb.
bet15/18
Sana10.12.2022
Hajmi0,81 Mb.
#883367
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2 мавзу Бетон учун боғловчи моддалар, тўлдирувчилар ва қўшимчалар

3. Бетон учун қўшимчалар

Бетон ва бетон қоришмаси хоссаларини яхшилаш ва цемент сарфини тежаш учун бетон қоришмаси таркибига турли ҳил қўшимчалар қўшилади (ГОСТ 24211-2003). Қўшимчалар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга кимёвий моддалар киради ва улар унча кўп бўлмаган миқдорда (цемент массасига нисбатан 0,1-2 % миқдорда) қўшилади. Иккинчи гуруҳга майда туйилган минерал моддалар киради ва улар цемент массасига нисбатан ўртача 5-20 % миқдорда қўшилади.


Кимёвий қўшимчалар ҳозирги пайтда энг фаол ва кўп қўлланиладиган моддалар бўлиб, улар бетон хоссалари ва технологиясини бошқаришда қулай ва самарали ҳисобланади. Кимёвий қўшимчалар ўз таъсирининг самарасига қараб қуйидагича тавсифланади:
бетон қоришмасининг пластиклиги ва ёйилувчанлигини оширувчи, қоришма қатламланишининг олдини олувчи, сувни сақлаб турувчи ва сув ажралишини камайтирувчи қўшимчалар;
бетон қоришмаси қотишининг бошланишини тезлатувчи ёки секинлатувчи, шунингдек бетоннинг мустаҳкамлигини оширувчи, салбий ҳароратда қотишни таъминловчи (совуққа қарши ва ш. к.) қўшимчалар;
бетон қоришмаси хамда бетоннинг зичлиги ва ғоваклигини тартибга солувчи, яъни ҳаво ютувчи, газ ва кўпик ҳосил қилувчи қўшимчалар;
бетон деформациясини тартибга солувчи, шунингдек бетон ҳажмини кенгайтирувчи қўшимчалар;
пўлатга нисбатан бетоннинг ҳимоялаш хусусиятини оширувчи, пўлат занглашининг ингибаторлари ;
бетонга махсус хоссалар берувчи, яъни сув юқтирмайдиган қилувчи, бетоннинг намланишини камайтирувчи, емирилишдан сақловчи, ранг берувчи, салбий муҳит ва моғорлашга чидамлилигини оширувчи, электр токидан ҳимояловчи ёки электр ўтказувчанлигини оширувчи ва радиация нурларига чидамлилигини таъминловчи қўшимчалар.
Қоришма пластиклигини оширадиган қўшимчалар таъсир кўрсатиш самараси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади (2.4-жадвал).
2.4-жадвал
Пластикликни оширувчи қўшимчаларнинг синфланиши

Тоифа-лари

Гуруҳи ва ҳили

Таъсир кўрсатиш самараси

конус чўкмасини ўзгартириши, см

ҳаракатчан қоришма-нинг сув талабчанли- гини камайтиради, %

I
II
III
IV

Суперпластикловчи
Кучли пластикловчи
Ўртача пластикловчи
Кучсиз пластикловчи

2-3 дан 20 гача
2-3 дан 14-20 гача
2-3 дан 8-14 гача
2-3 дан 6-8 гача

20 гача
10 гача
5 гача
5 дан кам

Бетон қоришма пластиклигини оширувчи моддалар кимёвий қўшимчалар ичида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Пластикликни оширувчи қўшимчалар сифатида иккиламчи маҳсулотлар ва кимё саноати чиқиндиларидан олинадиган сирт-фаол моддалар (СФМ) ишлатилади. Улар икки гуруҳга бўлинади:


1 гуруҳ-гидрофил туридаги пластикловчи қўшимчалар (улар цемент ҳамирининг коллоид тузилишини диспергирлайдиган ва шу билан бирга унинг ёйилувчанлигини яхшилайдиган хусусиятга эга);
2 гуруҳ-сув юқтирмайдиган хусусият берувчи қўшимчалар (улар бетон қоришма орасига майда ҳаво пуфакчаларини жалб қиладиган хусусиятга эга).
Биринчи гуруҳ қўшимчаларга сульфат дрожжали брожка (СДБ) киради. Бу қўшимча асосан лигносульфон кислотасининг кальцийли тузидан иборатдир. Қўшимча суюуқ ҳолатда бўлиб, целлюлозани қайта ишлаганда ҳосил бўладиган сульфатли ишқордан олинади.
Иккинчи гуруҳ қўшимчаларга: натрий абиети (абиетин кислотасининг натрий тузи)-кукун ёки канифолни ўювчи натрий билан парчалаб ва нейтраллаб олинадиган суюқлик; милонафть-суртма кўринишидаги сарғиш-жигарранг рангдаги модда (натрий тузининг органик кислотаси); асидоль-нефть кислоталари, нефтни қайта ишлаганда олинадиган чиқиндилар киради.
Сирт-фаол моддалар бетон қоришмасининг ёйилувчанлигини, унинг бир хиллигини, қатламларга ажралмаслигини, сўрилганда оқувчанлигини, вақт ўтиши давомида қоришманинг қулай жойланувчанлигини таъминлайди. Пластикликни оширувчи қўшимчалар сув сарфини камайтириши ҳисобига цемент сарфи 8-12 % гача тежалади, ёки цемент сарфи ўзгармаган ҳолда С/Ц нисбатини сезиларли камайтиради. Бунда бетоннинг мустаҳкамлиги, сув ўтказмовчанлиги ва совуқбардошлиги сезиларли даражада ортади.
Оддий бетонларда пластикликни оширувчи қўшимча сифатида СДБ дан кенг кўламда фойдаланилади. Бу қўшимча бетоннинг бошланғич даврида қотишини секинлатади, шунинг учун йиғма темирбетон ишлаб чиқаришда СДБ ни цементнинг қотишини тезлатувчи қўшимчалар билан биргаликда қўллаш тавсия этилади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish