Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар



Download 0,81 Mb.
bet13/18
Sana10.12.2022
Hajmi0,81 Mb.
#883367
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2 мавзу Бетон учун боғловчи моддалар, тўлдирувчилар ва қўшимчалар

шағал чақиқ тош

Органик аралашмалар йирик тўлдирувчилар сифатини сезиларли пасайтиради, шу сабабли унинг миқдори қумдаги сингари “колориметирик” усулда аниқланади.


Д

оналарининг ўлчамларига қараб йирик тўлдирувчилар жуда майда (5-10 мм), майда (10-20 мм), ўртача (20-40 мм) ва йирик (40-70 мм) фракцияларга бўлинади. Уларнинг хар-бир миқдорида барча ўлчамдаги жуда майда ва йирик ўлчамгача бўлган доналар бўлиш керак. Тўлдирувчи донасининг йириклиги бетонланадиган конструкциянинг ўлчами ва арматура стерженлари орасидаги масофа билан белгиланади. Йўл пилиталарини бетонлашда доналарининг ўлчамлари 40-70 мм бўлган йирик тўлдирувчилар миқдори 50 % гача бўлишига рухсат этилади. Зич арматураланган кичик ўлчамли темирбетон конструкциялар учун йириклиги 20 мм гача бўлган тўлдирувчилар ишлатилиши мақсадга мувофиқ.


Йирик тўлдирувчиларнинг донадорлиги массаси 10 кг бўлган ўртача намунани (шағал ёки чақиқ тош) тешикларининг ўлчамлари 70, 40, 20, 10 ва 5 мм ли стандарт элакларда элаб, кейин ҳар бир элакда қолган қолдиқларни тарозида ўлчаш орқали аниқланади. Сўнгра алоҳида ва тўла қолдиқлар фоизда ҳисобланади. Тўлдирувчи доналарининг катта кичиклиги аниқланади ва Дэнг кат., Дэнг кич. деб белгиланади.
Доналарнинг энг йириги учун тўла қолдиқ 5 % дан ошмайдиган энг устки элак тешикларининг ўлчами қабул қилинади. Энг кичик йирик дона учун эса энг пастки элак тешикларининг ўлчами (унда тўла қолдиқ камида 95 % ни ташкил қилиши керак) қабул қилинади. Бундан ташқари 0,5 (Дэнг кат.+ Дэнг кич.) ва 1,25 Дэнг кат. қийматлари ҳисоблаб топилади. Сўнгра йирик тўлдирувчиларнинг донадорлиги ва унинг бетон тайёрлаш учун яроқлилигини баҳолаш учун элаш натижалари чизиғи чизилади.
Турли хил бетон синфлари учун шағал ва чақиқ тошнинг яроқлилиги олдиндан, яъни пўлат цилиндрда эзилганда майдаланувчанлик кўрсаткичи бўйича баҳоланади. Йирик тўлдирувчилар бу кўрсаткич бўйича қуйдаги маркаларга бўлинади: Мк-8; Мк-12; Мк-16; ва Мк-24. Бунда 8; 12; 16 ва 24 рақамлар тўлдирувчи намунасини эзишда ҳосил бўлган диаметри 5 мм дан кичик майда доналарнинг энг кўп миқдорини (массасига кўра фоизларда) билдиради (ГОСТ 8269-87).
Шағал ва чақиқ тошнинг совуққа чидамлилиги унинг тузилишига боғлиқ. Совуққа чидамлиликни даврий ўзгарувчан музлатиш ва сувда эритиш йўли билан ёки натрий сульфат тузининг эритмасида синаш орқали аниқланади (тезлаштирилган усул).
Йирик тўлдирувчиларнинг совуққа чидамлилиги Сч15 дан Сч300 гача ўзгаради ва асосан жинснинг тузилишга боғлиқ бўлади. Тўлдирувчининг ғоваклиги ва сув шимувчанлиги ортиши билан унинг совуққа чидамлилик хусусияти сезиларли пасаяди ва х.к.
Бетоннинг талаб этилган мустаҳкамлигини таъминлаш учун шағал ёки чақиқ тошнинг яроқлилиги узул кесил айни шу тўлдирувчи асосида тайёрланган бетонни синаш натижалари бўйича белгиланади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish