Г. И. Мухамедов 2021 йил Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги dsc


Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: П.ф.ф.д.(PhD)



Download 320,5 Kb.
bet15/18
Sana17.07.2022
Hajmi320,5 Kb.
#816550
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Баённома №8илмий семинарСаттаров А Р

Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: П.ф.ф.д.(PhD) Д.Ғ.Ахмеджанов томонидан берилган тақриз ижобий, хулосангиз учун раҳмат. Марҳамат, Тадқиқотчи биринчи расмий тақризчи техника фанлари доктори Д.Ғ.Ахмеджанов томонидан билдирилган тақризга жавоб беришингиз мумкин.
А.Р.САТТАРОВ: – Мен техника фанлари доктори Д.Ғ.Ахмеджановга менинг диссертация ишимни қимматли вақтлари сарфлаб диққат билан ўқиб чиққанликлари учун ташаккур айтаман. Тадқиқот иши юзасидан билдирган фикр ва мулоҳазалари учун ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, таъкидлаб ўтилган эътироз ва камчиликларни бартараф этаман.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: - тадқиқотчининг жавоби қониқарлими?
Техник фанлари доктори Д.Ғ.АХМЕДЖАНОВ: Ҳа, қониқарли.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: Сўз иккинчи расмий тақризчи, Тошкент давлат педагогика институти педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Н.С.Хайтуллаева. У киши баъзи бир сабабларга кўра қатнаша олмаяптилар. Хайтуллаеванинг тақризини семинар котибаси М.Раҳманова ўқиб эшиттирадилар. Марҳамат.
Илмий котиб, п.ф.ф.д. (PhD) М.РАҲМАНОВА: Ассалому алайкум! Ҳурматли раис ва семинар аъзолари. Тақризчи Н.С.Хайтуллаеванинг берган тақризи билан сизларни таништиришга ижозаб берсангизлар.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган. Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи “Рақамли Ўзбекистон” комплекс дастури амалга оширилмоқда.
Таълим экспертларининг хулосаларига қараганда коронавирус пандемиясидан сўнг таълимнинг ривожланиш йўналишлари қайта кўриб чиқилади; таълимнинг янги даври - рақамли таълим даври бошланади.
Рақамли таълим масофа ва макон тўсиқларини олиб ташлайди. Ҳозирги шароитда Ўзбекистон таълим тизими қайси йўлдан кетиши тўғрисида бир қатор саволлар турибди. Хусусан, у ҳозирги анъанавий тизимни ривожлантирилган босқичига ўтадими ёки рақамли таълим тизимига ўтадими? Саволлар кўп. Ушбу саволларга қарамасдан таълим тизимида ҳеч қачон ўзгармайдиган асос, яъни устунлар мавжуд. Бу таълим олувчи ва “таълим берувчи”, яъни “талаба” ва “ўқитувчи”дир. Агар таълимда ана шу икки томоннинг дунёқарашини ўзгартира олсак, яъни талабани мустақил таълим олишга, билим олиш йўлларни мустақил излашга, ўқитувчини эса янги билимлар билан рақамли технологиялар, жумладан мобил технологиялар асосида қуроллантириб талабага билим олиш йўлларини ўргатишини йўлга қўя олсак, таълим тизими қайси шаклга ўтишидан қатъий назар таълимда сифат пайдо бўлади.
Технологик нуқтаи назардан, мобил таълим - бу ихчам, кўчма, мобил қурилмалар ва технологиялар орқали мунтазам равишда олиб бориладиган фаолият бўлиб, таълим олувчиларга ахборот олиш ёки яратиш, мулоқот қилиш орқали таълим жараёнини янада самарали бўлишига имкон беради.
Мобиль таълимнинг яна бир кучли томони шундаки, у фикрларни дарҳол шакллантириш қобилиятига эга. Бошқа одамлардан ғоялар олиш ва уларни бир неча сония давомида бутун дунё билан баҳам кўришингиз мумкин; фикрлар, янгиланишлар, материаллар ва бошқаларни олишингиз мумкин. Бундан ташқари, уланиш ва ўзаро боғлиқлик мобиль таълим талабалар ўртасида осонлик билан ўрнатилади ва таълим жамиятларини шакллантиради. Инновацион ўқитувчилар талабаларни шахсийлаштирилган мобиль веб- сайтлар яратишга ундашади. Талабалар ўзлари ёзиш, таҳрир қилиш, кўриб чиқиш ва нашр этишда иштирок этадиган ахборот материалларини ўзлари бошқараётган пайтда уларнинг билим олишга нисбатан ғайрати ва шижоатини кучайтиради. Мобиль таълим талабаларга эркинликни беради ва уларнинг бўш вақтларини мобил технологиялар орқали таълим олиш жараёнига йўналтиради. Мобиль таълим бу кишига махсус дарсни ўргатишнинг ягона тўғри усулини аниқламайди. Бироқ у, ўрганиш учун бир неча мумкин бўлган йўлларни тақдим этиб, муваффақиятга эришиш имконини оширади.
Таълим жараёнини ташкил қилишда замонавий таълим технологиялари, электрон ўқитиш воситалари ҳамда мобил технологияларнинг ўрни ҳозирги пандемия шароитида, айниқса таълим муассасаларида онлайн машғулотлар олиб борилаётган вақтда салмоқлидир. Шу маънода, ушбу тадқиқот иши замонавий мобил технологияларни ўқув жараёнига татбиқ қилиш, жумладан инновацион-методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишни такомиллаштирувчи шакл, усул ва воситаларни аниқлаш, унга мос таълим ресурсларини яратиш ҳамда улардан таълим жараёнида фойдаланиш масалаларига оид муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадқиқот ишларидан бири ҳисобланади.
Диссертант Азамат Саттаровнинг “Инновацион-методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш” мавзусидаги диссертация иши педагогика соҳасидаги юқорида санаб ўтилган муаммолар ечимини топишга қаратилган бўлиб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациянинг илмий аппарати ОАК талаблари даражасида шакллантирилган. Унда ишнинг мақсад ва вазифалари, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти, диссертация натижаларининг апробацияси ёритиб берилган. Диссертация иши кириш, уч боб, тўққиз параграф, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан ташкил топган.
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, диссертациянинг мавзуси бўйича хорижий ва маҳаллий илмий-тадқиқотлар шарҳи ва муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, ишнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги ҳамда ишнинг тузилишига оид маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Олий таълим муассасалари ўқув жараёнида мобил технологиялардан фойдаланишнинг назарий-методологик асослари” деб номланган биринчи бобида ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказишда мобил таълим технологияларидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолати, улардан фойдаланиш усуллари, талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенцияларни шакллантиришда мобил таълим технологияларидан фойдаланиш имкониятларининг илмий таҳлили келтирилган. Илмий тадқиқотлар ва адабиётлар тахлили орқали педагогик олий таълим муассасаларининг “Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналишида ўқитиладиган “Web-дизайн” курсини ўқитиi самарадорлигини оширишга оид педагогик муаммонинг ечими курсни ўқитишда электрон таълим ресурслари, мобил таълим технологиялари, интерфаол ўқув-услубий мажмуалар, электрон дарсликлар, булутли технологиялар, электрон тренажёрлардан фойдаланиш, инновацион методик лойиҳа кўринишидаги муаммоли ва эвристик характердаги ўқув топшириқларини жорий этиш ва уларни бажаришга мўлжалланган мобил иловаларни яратиш, талабаларни Интернет технологиялари ҳамда тармоқда жойлаштирилган таълим порталлари, мобил таълим платформаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга боғлиқ эканлигига оид фикрлар баён қилинган.
Ишда “Web-дизайн” курси бўйича мустақил таълимни мобил иловалар асосида ташкил этиш учун мўлжалланган http://web.jspi.uz таълим платформаси, унинг тapкибий тузилмаси келтирилган.
Диссертациянинг “Иннновацион-методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш методикаси” деб номланган иккинчи бобида пeдaгoгикa oлий таълим мyaccacaлapи 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишида “Web-дизайн” курсини ўқитишда мобил таълим тexнoлoгиялapидaн фoйдaлaниш мoдeли, курс бўйича ўқув мaшғyлoтлapи ва мycтaқил таълим фaoлиятини ташкил этиш мeтoдикacини тaкoмиллaштиpиш йўллapи баён этилган. “Web-дизайн” курсини ўқитишда лойиҳали, креатив ўқитиш, мобилли ўқитиш методлари ва иловалардан, амалий ва лаборатория машғулотлари, шунингдек мустақил таълимда эса Pre- Vodcasting, RequestBase, ExamSoft, мобил сўровнома, мобил викторина, Plickers каби инновацион лойиҳавий методлардан фойдаланишга оид тавсиялар келтирилган. Мустақил таълим жараёнида мустақил билим олиш компетенцияларини ривожлантиришда SCAMPER, PMI, Кьюбинг, KWHL, Дизайн фикрлаш каби таълим технологияларидан фойдаланиш самарали эканлиги асосланган.
Диссертациянинг “Тажриба-синов ишларини ташкил этиш, ўтказиш ва натижалар таҳлили” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишлари мазмуни, ташкил этиш босқичлари, ўтказиш методикаси ва натижалари ёритиб берилган бўлиб, унда “Web-дизайн” курсидан ўқув машғулотларини мобил таълим технологиялари ёрдамида самарали ташкил этиш ва натижаларни аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишлари амалга оширилган. Тажриба натижасига кўра, электрон ўқув воситаси ёрдамида ўқув жараёни ташкил этиш талабаларнинг курсга оид билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлашда, фанга бўлган қизиқишини оширишда ўзига хос ёндашувга эга эканлиги кўрсатилган ҳамда билишга бўлган қизиқишларининг ривожланишига олиб келиши аниқланган. “Web-дизайн” курсини ўқитиш ҳамда мустақил таълим жapaёнидa фoйдaлaниш учун ишлаб чиқилган мобил тaълим тexнoлoгиялapи тажриба-синов ишлари натижаларига математик-статистик қайта ишлаш, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига айланиш қонунига риоя қилиш орқали эришилганлиги кўрсатилган.тaжpибa-cинoв ёpдaмидa ўз caмapacини бepгaнлиги иcбoтлaнган.
Диссертациянинг хулоса қисмида “Web-дизайн” курсидан инновацион- методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш бўйича олинган натижаларга мувофиқ хулосалар чиқарилган ва тавсиялар берилган.
Тaдқиқoт нaтижaлapи 4 тa pecпyбликa вa 6 тa xaлқapo илмий-aмaлий aнжyмaндa мyҳoкaмaдaн ўткaзилгaн. Диccepтaция мaвзycи бўйичa Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacи Oлий aттecтaция кoмиccияcининг дoктopлик диccepтaциялapи acocий илмий нaтижaлapини чoп этишгa тaвcия этилган илмий нaшpлapдa 10 тa мaқoлa 5 тacи pecпyбликa вa 5 тa xopижий (1 тacи Scopus xaлқapo мaълyмoтлap бaзacидaги) жypнaллapдa чoп этилгaн. Диссертатция ва автореферат мазмуни диссертант томонидан чоп этилган илмий мақолалар мазмунига мос.
Тадқиқот ишини таҳлил қилиш мобайнида қуйидаги камчилик ва таклифларнинг мавжудлиги аниқланди:
Диссертация асосий мазмуни 178 саҳифани ташкил этади. Диссертация ҳажми белгиланган меъёрдан ортиб кетганлиги сабабли диссертациядаги жадвал ва расмларни иловаларга ўтказилиши керак, деб ҳисоблайман.
“Web-дизайн” курсига оид мустақил таълим мавзулари ишда акс эттирилса ҳамда “Web-дизайн” курсига оид мустақил таълимни мобил технологиялар асосида ташкил этишга доир дарс ишланмалари кенгроқ ёритилса ишнинг савияси янада ортган бўлар эди.
Диссертацияда стилистик ва орфографик хатоликлар (масалан, 11-14, 57, 78, 125-саҳифалар) ҳамда ғализ жумлалар (масалан, 18, 20, 23, 26, 57, 117 - саҳифалар) мавжуд.
Диссертация ва авторефератни расмийлаштириш ОАК талаблари асосида қайта кўриб чиқилса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 3 бўлим (I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳамиятга молик нашрлар; II. Монография, илмий мақола, патент, илмий тўпламлар; III. Фойдаланилган бошқа адабиётлар.)га ажратилган ҳолда шакллантирилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Диссертация якунланган илмий-тадқиқот иши бўлиб, муаллиф томонидан мустақил равишда илмий талаблар даражасида бажаришга харакат қилинган. Диссертация матнида ишнинг ҳар бир боблари бўйича ва умумий хулосалар берилган.
Қайд этилган камчилик ва таклифлар диссертациянинг умумий савияси, илмий қиймати ва ишининг сифат кўрсаткичига таъсир этмайди.
Хулоса ўрнида, А.Р.Саттаровнинг 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган “Инновацион-методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш” мавзусидаги диссертация иши якунланган ва мустақил бажарилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК нинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияларига қўйилган талабларга жавоб беради, диссертация мавзуси 13.00.02. - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослигига мос келганлиги сабабли ишни кейинги босқичга тавсия қилиш мумкин, деб ҳисоблайман.

Download 320,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish