Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: Ассалому алайкум ҳурматли Илмий семинар аъзолари!
Бугунги илмий кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида кенгашнинг 16 нафар аъзосидан 14 нафари, кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича 12 нафар фан доктори ва фан номзодлари иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси “Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тўғрисда”ги Низомга асосан кенгаш аъзоларининг камида 3/2 қисми ва шу ҳимоя қилинаётган диссертация ихтисослиги бўйича 3 та фан доктори ва фан номзодлари иштирок этиши лозим.
Кворум бор. Илмий семинар ўз ишини бошлаш ваколатига эга. Йиғилишни очиш бўйича қандай таклифлар бўлади? -(Овозлар. Йиғилиш очилсин). Эътирозлар борми? - Йўқ- Бетарафлар? - Йўқ.
Илмий семинар йиғилиши ОЧИҚ деб эълон қилинади.
Кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Жиззах давлат педагогика институти тадқиқотчиси Саттаров Азамат Раеловичнинг “Инновацион-методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокамаси.
Диссертация Жиззах Давлат педагогика институтида бажарилган.
Илмий маслаҳатчи: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Шаҳноза Хайдаралиевна Позилова.
Тақризчилар: т.ф.д. Д.Ғ.Ахмеджанов
п.ф.ф.д.(PhD) Н.С.Хайтуллаева
Кун тартиби юзасидан қандай таклифлар бор?
ОВОЗЛАР: - Маъқуллансин.
СЕМИНАР РАИСИ: - Маъқуллансин, деган кенгаш аъзолари овоз беришларингизни сўрайман. Қаршилар? - Йўқ. - Бетарафлар? - Йўқ.
Ҳурматли Илмий семинар аъзолари!
Тадқиқотчининг шахсий хужжатларига доир материаллар билан таништириб ўтиш учун сўз семинар илмий котибига берилади, марҳамат.
Илмий котиб, п.ф.ф.д(PhD) М.Қ.Рахманова: - Ассалому алайкум ҳурматли илмий семинар аъзолари!
Тадқиқотчи Саттаров Азамат Раелович тўғрисида ва бугунги йиғилиш билан боғлиқ бўлган маълумотлар билан сизларни таништириб ўтаман:
Саттаров Азамат Раелович 1979 йил 14 апрелда Самарқанд вилояти, Бугунғур туманида туғилган. Миллати ўзбек.
Умумий ўрта маълумотни Жиззах вилояти, Бахмал туманида 5-cонли ўрта таълим мактабида олган.
Саттаров Азамат Раелович 1995 йилда А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтининг Физика-Математика факультетига ўқишга кириб, 2000 йилда тамомлаган.
2002-2004 йй. - А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университининг Информатика йўналиши магистратура талабаси;
2004-2009 йй. - Жиззах давлат педагогика институти “Информатика” кафедраси ўқитувчиси;
2009-ҳозирги вақтгача. - Жиззах давлат педагогика институти “Информатика ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Оилали ва 3 нафар фарзандлари бор.
Саттаров Азамат Раеловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси Жиззах Давлат педагогика институтида бажарилган. Докторлик диссертацияси мавзуси “ОАК бюллетени” журналининг 2020 йил 4-сонида эълон қилинган. Диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида В2020.4.PhD/Ped1991 рақам билан рўйхатга олинган.
Тадқиқотчи 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳонларни топширган, яъни “Инглиз тили” фанидан – 74 балл (2020 йил 11 ноябрдаги 188-сонли гувоҳнома), Мутахассислик фанидан – 78 балл (2020 йил 26 июндаги 87-сонли гувоҳнома), Педагогик компетентлик фанидан – 86 балл (2021 йил 25 майдаги 282-сонли гувохнома) , Педагогика назарияси ва тарихи фанидан – 82 балл (2021 йил 27 майдаги 290-сонли гувохнома). , Педагогик технология ва педагогик маҳорат фанидан – 86 балл (2021 йил 29 майдаги 298-сонли гувохнома).
Саттаров Азамат Раеловичнинг “Инновацион методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш” мавзусидаги 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти “Информатика ва уни ўқитиш методикаси”, “Таълимда ахборот технологиялари”, “Умумий педагогика”, “Педагогика ва психология” кафедраларининг кенгайтирилган қўшма илмий-методик семинар мажлиси (2021 йил 16 сентябрдаги, 1-сонли баённомаси) да муҳокама қилинган.
Тадқиқотчи томонидан диссертация мавзуси бўйича жами 25 та илмий иш чоп этилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан, 5 таси республика ва 5 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Тадқиқотчи Саттаров Азамат Раелович томонидан Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарга тақдим этилган ҳужжатлар Ўз.Р.ОАК талаблари ва қоидаларига мувофиқдир. Барча зарур ҳужжатлар Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарга ўз вақтида топширилган, Илмий семинар диссертация ишини муҳокама учун қабул қилди, тақризчиларни тасдиқлади.
Ҳурматли Илмий семинар аъзолари! Диссертантнинг шахсий иш режаси билан боғлиқ маълумотлар шулардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |