Г. И. Мухамедов 2021 йил Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги dsc



Download 320,5 Kb.
bet17/18
Sana17.07.2022
Hajmi320,5 Kb.
#816550
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Баённома №8илмий семинарСаттаров А Р

Тадқиқотчи А.Р.САТТАРОВ: Ҳурматли раис! Ҳурматли кенгаш аъзолари! Норасмий оппонент сифатида сўзга чиққан кенгаш аъзоларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Билдирилган фикр-мулоҳазаларни албатта инобатга оламан. Камчиликларнинг барчасини бартараф этаман.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: - Яна бошқа фикрлар борми? (йўқ). У ҳолда овозга қўяман. Жиззах Давлат педагогика институти тадқиқотчиси Саттаров Азамат Раеловичнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини кейинги босқичда кўриб чиқилиши учун муносабат билдиришингизни сўрайман.
Илмий семинар диссертация ишини кейинги босқичда кўриб чиқилиши учун Илмий кенгашга расмий тақризчилар ва етакчи ташкилот тавсия қилиши керак. Сўзга чиқувчилар борми? Марҳамат!
(Овозлар: етарли). Демак, расмий тақризчилар ва етакчи ташкилот сифатида:
Оппонентлар:

  1. техника фанлари доктори, Ахмеджанов Дилмурод Ғуломович

  2. педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Хайтуллаева Нафиса Сахобиддиновна

Етакчи ташкилот- Гулистон давлат университети.
Кимда қандай фикрлар бор, марҳамат.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: - Ҳурматли семинар аъзолари! Диссертация муҳокамаси тугади. Ким ушбу таклифга рози бўлса овоз беришингизни сўраймиз. Қаршилар? - Йўқ- Бетарафлар? - Йўқ. Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар йиғилишининг


ХУЛОСАСИ:

  1. Тадқиқотчи Саттаров Азамат Раеловичнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги йўналишига мос келади.

  2. Диссертацияда Инновацион-методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш”га доир манбалар ишлаб чиқилган ва Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Навоий давлат педагогика институтларида тажриба-синовдан ўтказилган ва унинг натижалари асосида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.

  3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти “Web дизайн” фанини ўқитишда мобил иловалардан самарали фoйдaлaниш шакллари ва технологиялари асосида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенцияларини таркиб топтириш ва ривожлантириш, шунингдек бакалавриат таълим йўналиши бўйича ташкил этиладиган ўқув жараёнида мобилли таълим технологияларидан фойдаланишга йўналтирилган ўқитиш методикасининг мазмуни ва технологик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот нaтижaлapининг aмaлий aҳaмияти тaлaбaлapни мобил тaълим тexнoлoгиялapидан фойдаланишга оид компетенцияларини ривожлантириш, WebQuest, Геймификация, M-Learning, M-Feedback ўқитиш воситалари асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг Assesment, Pre-Vodcasting, RequestBase, ExamSoft, мобил сўровнома, мобил викторина, Plickers каби инновацион лойиҳавий методларни креатив фаолият жараёнларига тизимли қўллашга доир илмий-методик тавсиялар, Podcast ва Vodcast мобил методлари, Mindmap, Workings be pairs, Group discussion каби интерактив онлайн дастурлар асосида Student-centered classroom инновацион лойиҳасининг ишлаб чиқилганлиги билaн бeлгилaнaди.

  4. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган ёндашув, усуллар ва назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олингани, келтирилган таҳлиллар ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистика методлари воситасида асосланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани изоҳланади.

  5. Эълон қилинган ва чоп этилган илмий ҳамда илмий-услубий ишларида диссертация натижалари тўлиқ акс этган бўлиб, улар диссертация мавзуси йўналишида ёзилган ва жами 25 та илмий иш чоп эттирилган, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан, 5 таси республика ва 5 таси хорижий журналларда нашр этилган.

  6. Диссертация ва унинг автореферати педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси ОАК Низомида белгиланган талаблар даражасида расмийлаштирилган.

Хулоса илмий семинар аъзолари томонидан маъқулланди.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар хулосасига кўра мажлис

Download 320,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish