Иш бўйича судга мурожаат қилиш муддатлари белгиланганми?
Иш бўйича қайси исботлаш воситаларидан фойдаланиб, масалани ҳал қилиб бериш мумкин?
Судьянинг ажрими асослими?
Моддий ва процессуал қонун ҳужжатларида юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни суд томонидан белгилашда чекловлар бор (ми?)
|
|
17.
|
2021 йил июль ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи, судья: А.А.А., судья ёрдамчиси Ш.Ш.Ш.нинг котиблигида, прокурор Д.Д.Д. иштирокида, адвокат Х.Х.Х. қатнашувида даъвогар Гулмуродова Гулнора Ганиевнанинг жавобгар Комилов Карим Козимовичга нисбатан уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда Комилов Карим Козимовичнинг жавобгар Гулмуродова Гулнора Ганиевнага нисбатан уйга киритиш ва ордер асосида эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан суднинг 12.06.2021 йилдаги чиқарилган ҳал қилув қарорига нисбатан Гулмуродова Гулнора Ганиевна томонидан келтирилган апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилди..
Раислик этувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди.
Котиб суд мажлисига тарафлар келмаганлигини маълум қилди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, Гулмуродова Гулнора Ганиевнанинг апелляция шикояти келтириш муддатини тиклаш ҳақидаги аризасини рад этиш ҳақидаги суднинг ажримини ўқиб эшиттирди. Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.
САВОЛ???
Казус матнини зукколик билан ўқинг, қандай процессуал хатоликлар мавжуд?
Апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш асослари ҳақида маълумот беринг.
Биринчи инстанция судининг ажримларидан апелляция суди ажримларининг қандай ўхшашлиги ва фарқлари мавжуд?
Суд ҳужжатларини қайта кўриш босқичида одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларнинг иштироки даражаси қандай? Таҳлил беринг.
Фуқаролик суд ишларини юритишда қайси ҳолатларда “илтимоснома” берилади?
|
|
18.
|
Судга Халимова Холинса Холбўта қизи Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судининг ҳисоб рақамига хатолик билан 448.230 сўм давлат божини қайтариб беришни сўраган.
Даъво талаби: “Қарзни ундириш ва турар жойга нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш”.
Даъво иши шерик иштирокчилик асосида берилган.
Аризачи ўз аризасида, 448.230 сўм давлат божини нотўғри тўланганлигини ва тақдим этилган 12.12.2019 йилдаги тўлов паттасига асосан тасдиқланишини баён қилган.
Судья аризага жавобан, айни пайтда тарафлар медиатив келишув процедураларини ўтказиш мақсадида уларга имкон берилганлигини, иш юритишни даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ариза асосида суднинг ажрими чиқарилганлигини аризачига маълум қилди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |