|
Модул номи: ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ
|
|
№
|
МАНТИҚИЙ САВОЛЛАР
|
|
1.
|
Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи (2021 йил 06 ноябрь) да суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш стратегиясига доир қайси муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди? Энг асосий устувор нуқталарни ёзинг.
|
|
2.
|
Қонун ҳужжатларида “Судьялик лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар” мавжуд (ми?). Таҳлил беринг.
|
|
3.
|
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 95-моддасида “Судьяларнинг махсус кийими” кўрсатилган. Мазкур норма ҳуқуқий ҳужжатларга қачон киритилган эди ва махсус кийим расман қачон тасдиқланди? Муносабат билдиринг!
|
|
4.
|
Қонун ҳужжатларида “Судьянинг қасамёди” нормаси мавжуд. Унинг мазмунини ва қасамёд қилиш тартибини изоҳланг.
|
|
5.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниш заруратини тушунтиринг ҳамда ушбу Қарорнинг фуқаролик ишлар бўйича судлар фаолиятидаги вазифаларини таҳлил қилинг.
|
|
6.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги Фармонда “....фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини ташкил этиш....” белгиланди, сабаб ва оқибатларини таҳлил қилинг.
|
|
7.
|
Олий Мажлис Сенати томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 28 июлда имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида” ги Қонунига кўра, суд фаолиятига доир қандай янги принциплар киритилди? Шарҳлаб беринг.
|
|
8.
|
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида” ги Қонуни 28-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эга”, деб берилган. Ушбу нормани таҳлил қилинг
|
|
9.
|
“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан Фуқаролик процессуал кодексида қандай янгиликлар вужудга келди?
|
|
10.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги Фармонда “....фуқаролик ишлари бўйича прокурор иштироки ва бу борада назарда тутилган ислоҳотлар...” мазмунини таҳлил қилинг?
|
|
11.
|
Судья ариза (даъво ариза) ни қабул қилишда ФПКнинг 194, 195-моддалардаги асослардан ташқари, бошқа асослар (далиллар етарли эмаслиги, далиллар мавжуд эмаслиги, электрон далиллар асос бўла олмаслиги, даъво муддати ўтказиб юборилганлиги ва ҳ.к) ни сабаб қилиб, аризани қабул қилишни рад этиш ёки аризани қайтариши мумкинми?
|
|
12.
|
|