Фуқаро О. Даминов судга мурожаат қилиб, у билан тузилган меҳнат



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#153490
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
ЭРГАШЕВ РАМОЗОН МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ

ажримига кўра эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганлигини ҳисобга 
оладигани бўлсак, суднинг ажримига кўра шу жойига эътибор қилишимиз 
керак бўлади, яни О. Давировгв нисбатан суд қамоққа олиш эҳтиёт чорасини 
қўллаган ҳолда ажрим чиқарган, МКнинг 106-моддасига асосан эса ажримн 
назарда тутмаган ҳолда, “суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда” 
шартномани бекор қилиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилган.
Суднинг ажрими Ўз Республикасида жиноят ишларини 
кўриш
пайтида 
биринчи инстанция суди чиқарадиган ҳукмдан бошқа,
суд ажрими 
ҳисобланади
. Суд ажрим чиқариш тартиби 
ҳал
қилинаётган масаланинг 
характерига боғлиқ бўлади. Ишни, 
қўшимча
тергов
ўтказиш учун прокурорга 
юбориш, янги 
айблов
бўйича ёхуд янги шахсга нисбатан иш қўзғатиш, ишни 
тугатиш ёки тўхтатиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор 
қилиш, 
рад
этиш 
тўғрисидаги 
ажримлар, 
чиқарилади. 
Суд 
муҳокамаси
вақтида суднинг чиқарган ҳар бир ажрими дарҳол эълон 
қилиниши керак.
Ходимни ишга тиклашни МКнинг 111-моддасига асосан яни меҳнат 
шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний 
равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки 
бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим лиги 
белгиланган. 
Низони кўриш вақтида иш берувчига меҳнат шартномасини бекор қилиш 
ёки ходимни бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш 
масъулияти юклатилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998йил, 17 апрель, 
12-сон қарорига асосан ходимни ишга тиклашда унга етказилган зарарни 
қоплаш мажбурияти иш берувчига юкланади. 
Ходимга етказилган зарарни қоплаш қуйидагилардан иборат эканлигига 
судларнинг эътибори қаратилсин: 
мажбурий прогул вақти учун сўзсиз ҳақ тўлаш; 
меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш юзасидан 
шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплаш; 
маънавий зарарни қоплаш. Маънавий зарар миқдори иш берувчининг 
хатти-ҳаракатларига баҳо берган ҳолда аниқланиб, у ходимнинг ойлик иш 
ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. 


Ходимнинг илтимосига кўра суд уни ишга тиклаш ўрнига (мажбурий 
прогул вақти учун иш ҳақи, маънавий зарар, меҳнат шартномасини бекор 
қилиш ёки бошқа ишга кўчириш юзасидан шикоят қилиш билан боғлиқ 
қўшимча харажатлардан ташқари) уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган 
қўшимча компенсация ундириб бериши мумкинлиги МК 112-моддаси 2-
қисмиида келтириб ўтилган. 
Суд, ходимга етказилган маънавий зарарни қоплаш масаласини ҳал 
этишда қайси ҳолатларда ва иш берувчининг қайси ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) оқибатида унга зарар етказилганлиги, иш берувчи айбининг 
даражаси, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказишда 
қонун очиқ-ойдин бузилган-бузилмаганлигини аниқлаши, ходимнинг қандай 
маънавий ва жисмоний азоблар чекканини белгилаши, бу зарарларни у қанча 
суммада ёки бошқача моддий шаклда қоплашини баҳоламоғи ва муайян 
низони ҳал қилиш учун муҳим бўлган бошқа ҳолатларни ойдинлаштирмоғи 
лозим. Маънавий ва жисмоний азоблар даражаси етказилган маънавий 
зиённинг ҳақиқий ҳолати жабрланувчининг шахсий хусусиятлари, етказилган 
азобларнинг оғирлигини тасдиқловчи аниқ ҳолатларга қараб суд томонидан 
аниқланади. 
Суд иш берувчига ҳар қандай меҳнат ҳуқуқининг бузилиши оқибатида 
(қонунга хилоф равишда меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга 
ўтказиш йўли билан маънавий ва жисмоний зарар етказиш, асоссиз интизомий 
чора қўллаш, тегишли тиббий тавсиялар асосида бошқа ишга ўтказишни рад 
қилиш, меҳнат шартномаси бекор қилингач, иш берувчи ходимнинг меҳнат 
дафтарчасини бермаслиги ёки ўз вақтида бермаганлиги ва бошқалар 
натижасида) ходимга етказилган маънавий зарарни қоплаш мажбуриятини 
юклаши мумкин. 
Иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зарар миқдори 
ходимни қаноатлантирилган моддий зарар, шунингдек мажбуран бўш юрган 
вақти учун бериладиган ҳақ миқдорига боғлиқ ҳолда қопланиши мумкин 
эмаслиги белгилаб қўйилган. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish