104
13-маъруза
Мавзу: ПОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ КОНСТРУКТИВ ЕЧИМЛАРИ
Режа:
1) Полларнинг турлари ва уларга қўйиладиган талаблар.
2) Полларнинг конструктив ечимлари.
3) “Иссиқ пол”.
Таянч сўзлар ва иборалар:
тахта пол, паркет пол, ДСП плиталардан пол, ламинат пол,
керамик
плитачалардан пол, пвх плиталардан пол, “иссиқ пол”.
1) Полларнинг турлари ва уларга қўйиладиган талаблар
Полнинг вазифаси бинолардаги хоналарда инсон учун шинам шароит
яратиш ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган сирт ҳосил
қилишдир. Ертўла, цоколь ва қаватлараро ёпмалар устида ёки биринчи
қаватларда бевосита грунт устида пол қиинади.
Полларнинг қандай турини қўллаш бинонинг, қолаверса, ундаги ҳар бир
хонанинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Шунинг учун
полларни вазифасига кўра турар-жой бинолари поллари, жамоат бинолари
поллари ва саноат бинолари поллари каби турларга бўлиш мумкин.
Поларнинг тури, кўриниши бино ёки хона интерьерининг ечимига катта
таъсир кўрсатади. Бундай ташқари бинода
яшайдиган одамларнинг
саломатлигига таъсир кўрсатадиган хусусиятлари ҳам йўқ эмас. Шу боис
полларга бир қатор жиддий талаблар қўйилади. Уларга қуйидагилар киради:
пол сирти чиройли, силлиқ, емирилмайдиган бўлиши, сирпанчиқ бўлмаслиги;
ички ҳаво ва пол сиртидаги температуралар фарқи 2
о
С дан ошмаслиги; пол
сиртининг иссиқлик ўзлаштириш
коэффициенти
s
<12
)
/(
2
С
м
Вт
о
дан катта
бўлмаслиги; ҳаво ва зарба шовқинларидан товуш изоляцияси; нам таъсирига
чидамли бўлиши керак.
Пол сиртининг иссиқлик ўзлаштириш
коэффициенти хонада доимий
яшовчи, ишловчи одамларнинг саломатлигига катта таъсир кўрсатадиган омил
ҳисобланади. Қуйида айрим пол қопламаси сифатида қўлланиладиган
материаллар учун иссиқлик ўзлаштириш коэффициентининг қийматлари
келтирилган. Масалан: цемент пол учун иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти
- 9,6
)
/(
2
С
м
Вт
о
га; бетон пол учун – 16,77
)
/(
2
С
м
Вт
о
га; қарағайдан қилинган
тахта пол учун – 3,87
)
/(
2
С
м
Вт
о
га; дубдан қилинган тахта пол учун – 5,0
)
/(
2
С
м
Вт
о
га; линолеум по учун - 7,52
)
/(
2
С
м
Вт
о
га; ДСП дан қилинган пол
учун - 3,93
)
/(
2
С
м
Вт
о
га; зичлиги
1200
0
кг/м
3
алебастр учун - 6,01
)
/(
2
С
м
Вт
о
га ва зичлиги
1000
0
кг/м
3
алебастр учун - 4,62
)
/(
2
С
м
Вт
о
га тенг.
Маълумки,
материалнинг ёки унинг сиртининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти шу
сиртдаги температура ўзгаришларининг амплитудасини 1
о
С га ўзгартириш
учун унга таъсир қилаётган иссиқлик оқими (Вт/м
2
) ўзгаришларининг
амплитудасини қанчага ўзгартириш кераклигини билдиради. Пол сиртидаги
105
температура ва одамдаги температуралар фарқи ҳисобига иссиқлик
ўзлаштириш коэффициенти катта бўлган пол сирти одамдан шунча кўп
иссиқлик талаб қилади. Шунинг учун ҳам одамлар тахта полни бетон полга
нисбатан “иссиқ” деб аташади. Дарҳқакиқат, бу материалларнинг иссиқлик
ўзлаштириш коэффициенти салкам 4,5 марта фарқ қилади. Агар одамнинг оёғи
полга шу иссиқликни
етказиб беролмаса, унинг оёғи ревматизмга чалиниш
эҳтимоли жуда катта.
Полнинг конструктив ечимини таҳлил қиладиган бўлсак, унинг 5-6 та
қонструктив қатламлардан ташкил топишини кўрамиз (13.1-расм).
13.1-расм. Полнинг конструктив схемаси:
1 – пол тўшамаси (қопламаси);
2 – боғловчи қатлам; 3 – текисловчи қатлам; 4 – изоляция қатлами; 5 - остки
тўшама қатлам; 6 - юк кўтарувчи асос ёки ёпма конструкция.
Полнинг тури (номи) полнинг устки тўшамаси (қопламаси)нинг номи
билан белгиланади (масалан, тахта пол, линолеум пол ва ҳ.к.). Пол
қопламасининг материали ҳар хил кўринишларда ишлаб чиқарилади ва
қўлланилади.
Шунга асосланиб, пол тўшамаси бўйича полларни қуйидаги
турларга
ажратиш
мумкин:
12>
Do'stlaringiz bilan baham: