Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

донабай 
материаллардан

ўрамли 
материаллардан қилинадиган
ва 
яхлит поллар.
Донабай материаллардан қилинадиган поллар турига 
тахта
пол, 
паркет
пол, 
ДСП
плиталардан пол, 
ламинат
пол, 
керамик
плитачалардан пол, 
ПВХ
плиталардан қилинадиган полларни киритиш мумкин. Ўрамли материаллардан 
қилинадиган полларнинг турларига 
линолеум

релин

ковролин
ва шунга 
ўхшаш ўрамли қилиб ишлаб чиқариладиган ва қурилиш майдонига 
келтириладиган материаллардан қилинган поллар киради. Яхлит полларга 
цемент
пол, 
кошинкор
пол, 
ксилолит, поливинилацетат мастика 
қўлланилган қуйма 
поллар мисол бўлади.
Бинода жойлашган ўрни бўйича полларни 
грунт устидаги
пол ва 
ёпма 
устидаги
полга ажратиш мумкин. Конструктив ечими бўйича полларни 
лагали
ва 
лагасиз
полларга ажратса бўлади. Бундай полларнинг конструктив ечими 
бир-биридан кескин фарқ қилади. 
Бошқа поллардан конструктив ечими, фойдаланишдаги ўзига хос 
хусусиятлари билан ажралиб турадиган яна бир пол тури “иссиқ пол” 
ҳисобланади. 


106 
2) Полларнинг конструктив ечимлари 
Тахтадан пол қилиш учун қўлланиладиган тахтага махсус ишлов 
берилади, яъни битта ёнида ўйиқ ва иккинчи ёнида бўртиқ қилинади. Бундай 
тахталарни 
шпунтланган тахта
деб аталади. Тахта пол бир қатламли ёки икки 
қатламли қилиниши мумкин. 
Бир қатламли тахта пол конструкциясида қалинлиги 29 мм шпунтланган 
тахта лагага мих ёрдамида маҳкамланади. Лага сифатида кесимининг 
баландлиги 40...100 мм бўлган брусчалардан фойдаланилади. Грунт устидаги 
полда лагалар ғиштдан ёки бетондан ясаладиган баландлиги 140, 220 мм 
бўлган, ўлчами 250х250 мм устунчаларга таянадилар. Улар орасида толь 
қоғоздан гидроизоляция қатлами жойлаштирилиши керак (13.2-расм).
Ғишт ёки бетон устунчалар бетон, шағал ёки шебендан қилинадиган 
остки тўшама қатлам устидан қилиниши керак. Бундай тўшама қатламнинг 
вазифаси полдан тушадиган юкни асосга тенг тақсимлаш билан бирга пол 
остида ҳар хил кемирувчилар уй қуришининг олдини олади. 
Грунт устида пол қилинганда пол сиртининг лойиҳада табиий грунт 
сатҳидан қанча баландда бўлишига қараб, маълум қалинликда тўкма грунт 
қатлами (9-қатлам) қилишга эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин.
Тахта пол ёпма устида қилинганда лага бевосита кавакли плитанинг 
устигаёки қовурғали плитанинг қовурғасига таяниши мумкин. Бунда зарба 
шовқинидан ҳимоя сифатида плита ва лага орасига юмшоқроқ ёғочдан қили-
надиган қистирма жойлаштириш керак. Қаватлараро ёпмалар устидаги полга 
ҳаво шовқинидан товуш изоляцияси талаблари ҳам қўйилади. Бунинг учун 
плита устидан 50-60 мм қалинликда қум ёки майда шлак тўшалади. 
Лагалар орасидаги масофа (тахта йўналишида) 500...600 мм дан катта 
бўлмагани маъкул. Лага йўналишида устунчалар орасидаги масофа 800...1000 
мм қабул қилиниши мумкин.
Пол учун қўлланиладиган тахталар қуруқ бўлгани мақсадга мувофиқ, акс 
ҳолда эксплуатация жараёнида қуриб, қийшайиб яроқсиз ҳолга келиши мумкин. 
13.2-расм. 
Тахта полнинг 
конструкцияси: а - ёпма 
устида қилинган пол; б - 
грунт устида қилинган пол;
1 - тахта пол; 2 - лага; 3 – 
юмшоқроқ ёғочдан қили-
надиган қистирма; 4 - қум 
ёки шлак; 5 - ёпма; 6 - толь:
7 – ғишт ёки бетон устунча:
8 - остки тўшама қатлам;
9 - тўкма грунт; 10 - табиий 
грунт. 


107 
13.3-расмда грунт устидаги тахта полнинг аксонометрияси кўрсатилган. 
13.3-расм. Грунт устидаги тахта пол: 1 – остки тўшама; 2 – лага; 3 – қистирма;
4 – плинтус; 5 – тўкма шлак. 
Полнинг ташқи деворга туташ қисмида қўшимча иссиқлик изоляцияси 
сифатида шлак, керамзит ва шунга ўхшаш иссиқликни кам ўтказатадиган 
материаллардан тўшама қилиш мақсадга мувофиқ (5-элемент). Пол тахтаси 
ташқи деворга туташган жойда оралиқ қолдириш ва уни махсус элемент – 
плинтус ёки галтель билан ёпиш лозим (4-элемент). 
Тахта пол икки қатламли бажарилганда, аввал қалинлиги 25 мм бўлган 
шпунтланмаган, рандаланмаган тахтадан “қора пол” қилинади ва унинг устидан 
қалинлиги 25 мм бўлган шпунтланган тахтадан тоза пол қилинади. 
Тахта пол кўп меҳнат талаб қилади, унда чоклар кўп, шу боис тахта 
ўрнига ДСП, ЦСП, “Винилпласт” плиталардан фойдаланса бўлади (13.4-расм). 
Бундай полларни лага ёки “қора пол” устидан ётқизиш мумкин (13.5-расм). 
а) 
б) 
в) 
13.4-расм. Пол учун қўллаш мумкин бўлган плиталар: а – ДСП; б – ЦСП; 
в – “Винилпласт” плиталар. 


108 
а) 
б) 
13.5-расм. ДСП плиталардан қилинадиган полнинг лага устидан (а) ва “қора 
пол” устидан (б) ётқизилиши. 
Паркет пол, одатда, донабай паркет тахтачалари (клёпкалар)дан барпо 
қилинади. Уларнинг ҳар хил ечимлари ишлаб чиқилган(13.6-расм).
Паркетни турли хил расмлар кўринишида териш мумкин. Кўпроқ “арча” 
кўринишида терилади (13.7-расм). 
13.6-расм. Паркет полларнинг 
турлари: 
а 
– ўйиқли-бўртиқли 
паркет; б – ўйиқли паркет;
в – фальцли паркет; г – ёни 
қия кесилган паркет; 1 – қоғоз; 
2 – асфальт; 3 – битум.
13.7-расм. “Арча” қилиб 
терилган 
паркет 
пол:
1- паркет тахтачалари;
2 - қоғоз; 3 – “қора пол”. 


109 
Паркет тахтачаларининг қалинлиги h = 12, 17, 20 мм, эни b = 35…90 мм, 
узунлиги
l = 
150…500 мм бўлиши мумкин. 
Паркет пол чиройли, юрганда шовқин чиқмайди, узоққа чидайди, бироқ 
тахта пога нисбатан 2,5...3 баравар қиммат ва жуда сермеҳнат пол. Шунинг 
учун, паркет полни махсус кошинкор (мозаика) қилиб тайёрланган паркет 
тўпламидан ёки паркет тахталаридан бажариш мумкин (13.8-расм). 
а) 
б) 
13.8-расм. Индустриал усулда бажариладиган паркет поллар:
а – мозаика паркет; б – паркет тахтаси. 
Паркет тахтаси 100 % ёғочдан тайёрланади. Донабай паркетга нисбатан 
тайёрлик даражаси юқори, сирти завод шароитида силлиқланган, лак ёки мой 
қопланган бўлади. У бир нечта қатламдан ташкил топади. Узунлиги 2000 мм 
дан 2700 мм гача, эни 130 мм дан 210 мм гача, қалинлиги 7 мм дан 25 мм гача 
ўзгариши мумкин.
Ламинат пол ҳам паркет пол сингари чиройли, тозалашга қулай по 
ҳисобланади. Унинг асосини ДВП ташкил қилади (13.9-расм). 
13.9-расм. Ламинат пол қопламаси:
1 – аккрилат ёки меламин смола қат-
лами; 2–декоратив қоғоз; 3–намга
чидамликни оширувчи плёнка; 4 – 
ДВП панели ламинатнинг асоси);
5 – намга чидамли қоғоз қатлами.


110 
Турар-жой ва жамоат биноларининг ёрдамчи хоналарида ва намлик кўп 
бўладиган хоналарда керамик плиталардан пол қилинади. Плиталарнинг шакли 
квадрат, олтибурчак, саккизбурчак, қалинлиги 10, 13 мм бўлиши мумкин. 
Бундай пол 1:3 таркибли цемент қум қоришмасидан қилинган қалинлиги 10...15 
мм бўлган текисловчи қатламга ётқизилади (13.10-расм). 
13.10-расм. Керамик плиталардан қилинган поллар: а – квадрат плиталардан;
б – олтибурчак плиталардан; в – саккизбурчак плиталардан қилинган пол. 
Ўрамли материаллардан қилинадиган полларнинг конструктив схемаси 
керамик плиталардан қилинадиган полларникидан фарқ қилмайди. Бундай 
поллардан энг кўп қўлланилаётгани поливинилхлорид линолеум. Линолеум 
асосли (юмшоқ мато ёпиштирилган) ёки асоссиз бўлиши мумкин.

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish