Тескари циклнинг такомиллашганлик даражаси циклнинг совитиш коэффициенти орқали аниқланади.
Тўртинчи нуқтадан иссиқликни абсолют ўтказмайдиган цилиндрда адиабат сиқишни амалга ошириб, ишчи жисмни 4-1 йўл бўйича бошланғич ҳолатига олиб келамиз.
Шундай қилиб, бутун цикл бўйича иситкичдан ишчи жисмга q1 иссиқлик узатилди ва совиткичга q2 иссиқлик олиб кетилди.
Циклнинг термик Ф.И.К.:
Изотерма 1-2 бўйича келтирилган иссиқлик:
N
Изотерма 3-4 бўйича олиб кетилган иссиқлик:
Олинган натижаларни (3.3) формулага қўямиз:
Адиабатик кенгайиш ва сиқиш жараёнлари учун:
у ҳолда
Демак, қисқартиришлардан сўнг Карно циклининг термик Ф.И.К. қуйидагига тенг бўлади:
(3.7) формуладан қуйидагидек хулосалар қилиш мумкин:
1) Карно циклининг термик Ф.И.К. ишлатилаётган жисмнинг хоссасига боғлиқ бўлмасдан, фақат иссиқлик манбалари абсолют температураларининг қуйи ва юқори қийматларига боғлиқ бўлар экан. (Карно теоремаси).
2) Карно циклининг термик Ф.И.К. иситкич температураси ўсиши ва совиткич температураси камайиши билан ортади.
3) Карно циклининг термик Ф.И.К. ҳар доим бирдан кичик бўлиб, бирга тенг бўлиши мумкин эмас.
Термик Ф.И.К. бирга тенг бўлиши учун Т2/Т1=0, яъни Т1= ёки Т2=0 бўлиши керак. Тушунарлики, иккала шартни ҳам амалга ошириб бўлмайди.
4). Карно циклининг термик Ф.И.К. Т1=Т2 бўлганда нолга тенг, яъни тизимдаги барча жисмлар температураси тенг бўлса, иссиқликни ишга айлантириб бўлмайди.
Шуни эсда тутиш лозимки, Карно-циклини термик Ф.И.К. ни аниқлаш формуласи (3.7) фақат қайтар айланма жараёнлар учун тўғридир.
Карно циклини фақат тўғри йўналишдагина эмас, балки, тескари йўналишда ҳам амалга ошириш мумкин. 3.3-расмда Карно тескари цикли тасвирланган.
3.3-расм
Цикл қайтар жараёнлардан иборатлиги учун, циклни ўзи ҳам қайтардир.
Ишчи жисм 1-ҳолатдан адиабата 1-4 бўйича кенгайиб, температураси Т1 дан Т2 гача камаяди. Шундан сўнг ишчи жисм изотерма 4-3 бўйича кенгайишни давом эттириб, температураси Т2 бўлган совитгичдан q2 иссиқликни олади. Ишчи жисм, кейин 3-2 адиабата бўйича сиқилиб, температураси Т2 дан Т1 гача кўтарилади. Охирги жараёнда ишчи жисм 2-1 бўйича изотермик сиқилади ва иситкичга q1 иссиқлик узатилади. Шундай қилиб, тескари циклни амалга ошириш учун иш сарфлаб, иситкичга
q1=q2+ иссиқлик узатилади
Тескари цикл бўйича ишлайдиган машиналар совитиш машиналари деб айтилади. Совитиш машиналарининг совитиш коэффициенти:
ёки тескари Карно цикли учун
Хуллас, Карно теоремасига мувофиқ иккита иссиқ манба орасида амалга ошириладиган ҳар қандай қайтар цикл термик Ф.И.К. нинг катталиги бу циклда ишлатиладиган иш жисм хоссаларига боғлиқ бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |