Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Эндокрин безлар фаолиятининг бошқарилиши



Download 0,68 Mb.
bet41/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Эндокрин безлар фаолиятининг бошқарилиши
Эндокрин безлар фаолиятининг бошқарилиши бир қанча йўллар билан амалга ошади. Улардан бири – безда ишлаб чиқариладиган гормон қайси модданинг миқдорини бошқариб турса, ўша модда концентрациясининг қонда ўзгариши бевосита без ҳужайраларига таъсир этиши. Масалан, қонда Са2+ концентрацияси ошганда паратгормон секрецияси пасаяди (паратгормон қонда Са миқдорини оширади). Қондаги Са концентрацияси пасайганда эса паратгормон секрецияси кучаяди.
Меъда ости безидан оқиб ўтаётган қонда глюкоза миқдори ошганда инсулин секрецияси кучаяди. Инсулин қонда глюкоза миқдорини камайтиради. Бундай бевосита таъсир этиш орқали бошқарилишдан ташқари воситали-нейрогормонал ёки фақат гормонал бошқарш механизми ҳам мавжуд.
Ички секреция безлари фаолиятининг нейроогормонал бошқарилиши асосан гипоталамус ва у ажратадиган нейрогормонлар орқали амалга оширилади. Қонда андрогенлар еки эстрогенлар миқдорининг кўпайиши гипоталамусда лютеинловчи гормоннинг рилизинг гормони ҳамда аденогипофизда гонадотроп гормонларнинг секрециясини тормозлайди. Бу манфий қайта боғланиш организмда жинсий гормонлар нормал даражасини бошқариб туради.
Безлардаги серетор ҳужайралар фаолиятига бевосита таъсир этувчи асаб боғланишлар деярли йўқ. Фақатгина меъда ости бези Лангерганс оролчалари, буйрак усти безининг магиз моддаси ва эпифиз секретор фаолиятининг нерв бошқарилиши исботланган. Бошқа эндокрин безларга борувчи нервлар асосан бездаги томирлар тонуси ва безнинг қон билан таъминланишини идора этиб туради. Симпатик ва парасимпатик нерв тизимлари гормонлар ишланишини ўзгартириб туради. Масалан, симпатик асаб тизими фаоллашганда буйрак усти бези магиз каватида адреналин ишланиши кучаяди, меъда ости безига симпатик нервлардан келган импульслар альфа-адренорецепторлар орқали инсулин секрециясини камайтириб, глюкагон секрециясини кучайтиради. Парасимпатик нервлар, жумладан адашган нерв инсулин секрециясини жадаллаштиради.


Гипофиз.
Гипофиз олдинги, оралиқ ва орқа бўлаклардан тузилган мураккаб ички сереция безидир. Унинг олдинги бўлаги (аденогипофиз) асосий (бош) ёки хромофоб ҳужайралардан (ҳамма ҳужайраларнинг 55-60%) ва хромофил (40-45%) ҳужайралардан иборат. Хромофил ҳужайраларнинг аксарияти ацидофил, оз қисми эса базофил. Гормонлар хромофил ҳужайраларда синтезланади. Базофил ҳужайралар адренокортиқотроп (АКТГ), тиреотроп, гонадотроп гормонлар ишлаб чиқаради. Ацидофил ҳужайралар ўсиш гормони (соматотропин) ва пролактин ишлаб чиқаради. Аденогипофиз гормонлари оқсил ва гликопротеинлар бўлиб, икки гуруҳга бўлинади.
1. Эффектор гормонлар: ўсиш гормони, пролактин ва меланоцитларни рағбатлантирувчи гормон (МСГ). МСГ кўпчилик ҳайвонларда гипофизнинг яхши ривожланган оралиқ бўлагидан ажралади. Одам гипофизида бу бўлак деярли йўқолиб кетган. Шунинг учун МСГ олдинги бўлак гормонлари билан қўшиб ўрганилади.
2. Гландотроп гормонлар: фолликулларни рағбатлантирувчи, лютеинловчи, тиреотроп, адренокортиқотроп гормонлар .
Аденогипофизнинг эффектор гормонларидан бўлган ўсиш гормони –соматотропин ўзининг турга оид спецификлиги билан бошқа гормонлардан фарқ қилади. Қорамол ва чўчқа гипофизидан ажратиб олинган гормонни ўсишдан қолган одам боласини даволашда қўллаб бўлмайди. Одамнинг ўсиш гормони организмда тез парчаланади. Ўсиш гормонининг асосий таъсири суякларнинг бўйига ўсишини таъминлашдир. Бу гормон ҳужайраларда оқсил синтезини тезлаштиради, аммо бунинг учун етарли миқдорда инсулин, оқсил ва карбонсувлар керак. Оқсил етишмовчилиги натижасида жигарда соматомедин номли пептиднинг синтезланиши камайиб кетади. Бу пептид сульфат кислота ангидридининг тогай тўқимасига ўтишини, ДНК, РНК ва оқсил синтезланишини тезлаштириш йўли билан ёш организмнинг ўсишини таъминлайди. Ўсиш гормони ҳужайралар мембранасида аминокислоталар ташилишини тезлаштиради ва липолизни кучайтиради. У қонда глюкоза миқдорини оширади, глюкозанинг бошқа моддалардан синтезланишини тезлаштиради (контринсуляр таъсир).
Соматотропин меъда ости бези ҳужайраларига бевосита таъсир этиш ва гипергликемия орқали инсулин секрециясини оширади. Шу билан бир вақтда инсулинни парчаловчи фермент – жигар инсулиназасини фаоллштиради. Инсулин физиологик самарасини кескин пасайтирувчи бу таъсир оқибатида қандли диабет касаллиги ривожланиши мумкин, бундай диабет келиб чиқиши бўйича гипофизар диабет дейилади.
Бола организмида ўсиш гормони кўп ишлаб чиқарилса бўйидорлик (гигантизм) кузатилади. Бунда эркакларнинг бўйи 200 см, аёлларники 190 см дан ошади. Гипофизар гигантизмда одамнинг боши, танаси ва оёқ-қўллари нисбати бузилмаган ҳолда катталашади. Скелет мушаклари ва ички аъзолар ҳам кўпинча яхши ривожланган бўлади. Организмнинг ўсиш даври 30 ёшгача боради. Вояга етган кишида ўсиш гормони кўп миқдорда ишланса акромегалия ҳодисаси рўй беради. Бунда суяклар ва юмшок тўқималар қалинлашади, одамнинг бурни, лаблари, жағи, оёқ-қўллари катталашади.
Гипофизар новчаларда ва акромегамия билан оғриган одамларда бошқа ички секреция безлари фаолияти ҳам шикастланади: жинсий безлар фаолияти пасаяди, инсулин кам миқдорда ишлаб чиқарилганидан диабет аломатлари пайдо бўлади.
Организмнинг ўсиши кўпгина омилларга боғлиқ жараён. Унга ирсият, иқлим, овқатланиш омиллари ва бир қанча гормонлар таъсир этади. Ўсиш гормонидан ташқари, ўсишга қалқонсимон безнинг, буйрак усти безининг гормонлари ва жинсий гормонлар жиддий таъсир кўрсатади. Ёш болаларда ўсиш гормони ва гипофизнинг бошқа гландотроп гормонлари керагидан кам ишланса гипофизар нанизм (миттилик еки паканалик) кузатилади. Бундай одамнинг бўйи паст бўлса ҳам, гавда қисмлари нисбати сақланиб қолади, аммо қўл ва оёқ панжалари кичик, бармоқлар ингичка, суякка айланиш жараёнлари секинлашган, жинсий аъзолар ривожланмаган, иккиламчи жинсий белгилар етарли такомиллашмаган, сочлар болаларникидай юмшоқ ва ипакдай бўлади. Бундай одамлар юқумли ва бошқа касалликларга берилувчан ва чидамсиз бўладилар ва фарзанд кўролмайдилар. Баъзи паканалар қонида соматотропин миқдори одатдагидан кўп бўлади, уларнинг яхши ўсмаслигига сабаб соматомединлар етишмовчилигидир. Жигарда синтезланадиган соматомедин тогай ва суяклар ўсиши билан бирга барча ҳужайраларнинг митотик бўлинишини тезлаштиради.
Гипофизар паканаликни фақат одамнинг ўсиш гормони билан даволаш мумкин. Даволаш қанчалик эрта бошланса, натижаси шунчалик яхши бўлади. Бўй эркакларда 130 см дан, аёлларда 120см дан паст бўлса, миттилик тўғрисида гап юритиш мумкин.
Ўсиш гормонининг кондаги миқдори физиологик шароитда ҳам 10-20 баравар ўзгариши мумкин, унга циркад (кеча-кундузги) ритм ҳам таъсир этади. Кечаси, одам қаттиқ ухлаганда гормон концентрацияси энг юқори даражага кўтарилади. Ўсиш гормони секрециясини гипоталамуснинг рилизинг гормони соматолиберин тезлаштиради. Соматостатин эса сусайтиради. Ўсиш гормони секрециясига қоннинг кимёвий таркиби, айниқса аминокислоталар, ёғ кислотаси ва глюкозанинг қондаги миқдори таъсир қилади. Қонда глюкоза миқдори камайса, ўсиш гормони секрецияси кучаяди. Гормоннинг қонга ўтиши стресс ҳолатларда ҳам тезлашади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish