Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet40/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Гормонлар таъсирининг механизми
Гормон ўз физиологик таъсирини амалга ошириш учун аввало нишон-ҳужайрадаги рецептор билан боғланиши керак. Ҳозирги вақтда 60 дан ортиқ гормонал рецеторлар аниқланган, уларнинг 50% нишон-ҳужайра мембранасида, қолганлари ҳужайра ичида жойлашган. Ҳужайра мембранасидан унинг ичига ўтолмайдиган гормонлар ҳужайра ташқи юзасида жойлашган рецепторларга эга. Оқсил гормонлар ва катехоламинлар учун рецепторлар ҳужайра мембранаси ташқи юзасида жойлашган. Адреналин таъсир этувчи альфа- ва бета- адренорецепторлар, простагландинлар таъсир этувчи 6 турдаги рецепторлар аниқланган. Кўпчилик гормонлар учун рецепторлар хали топилмаган.
Барча гормонал рецепторлар ҳужайранинг махсус структуралари бўлиб, улар билан боғланиш гормон самарасининг асосий шартидир. Рецепторлар гормонларга нисбатан юксак яқинлик ва танланувчанликка эга, аммо шу билан бирга улар структураси бўйича гормонлар билан бир хил бўлмаган моддаларни ҳам бириктира олади. Шунинг учун тиббиёт адабиётларида гормон таъсирига ўхшатиб самара берувчи моддалар миметиклар дейилади. Рецепторлар билан бирикадиган, аммо биологик самара бермайдиган ёки гормоннинг рецептор билан бирикишига йўл қўймайдиган моддалар литиклар деб аталади.
Бир ҳужайрада ва ҳатто бир мембрананинг ўзида рецепторларнинг ўнлаб турлари жойлашган бўлиши мумкин. Рецепторлар оқсил структурали бўлиб, эндоплазматик ретикулумда синтезланади, Гольджи аппаратида ривожланиб ”етилади” ва шундан сўнг ҳужайра мембранасига кучиб ўтади. Мембранадаги рецепторлар миқдори, уларнинг зичлиги бир қанча йўллар билан бошқарилади. Булардан бири рецепторлар синтезини ўзгартириш орқали бошқаришдир. Мазкур йўл билан ҳомиладорликда аёлларда окситоцинга оид, серотонинга оид рецепторлар миқдори, холино- ва адренорецепторлар миқдори миометрийда кескин ўзгаради. Ҳужайра юзасидаги рецепторлар зичлиги гормонларнинг қондаги миқдорига ҳам боғлиқ. Масалан, қонда гормон миқдори ошганда ҳужайралар мембранасида мазкур гормоннинг рецепторлари камаяди. Шу йўл билан қонда ортиқча миқдорда бўлган гормонга нисбатан ҳужайра сезувчанлиги пасаяди. Бунинг тескариси ҳам кузатилиши мумкин, яъни қонда гормон камайганда, мазкур гормон учун рецепторлар сони кўпаяди, ҳужайранинг гормонга нисбатан сезувчанлиги ошади. Гормоннинг рецептор билан боғланишида муҳит шароити, жумладан муҳит рНи ҳам муҳим ўрин тутади. Масалан, рН нордонлашиб 7,0 га етганда инсулиннинг инсулинга оид рецепторлар билан боғланиши 50% га пасаяди. Патологик шароитларда функционал фаол рецепторлар миқдори махсус рецепторларга нисбатан аутоантителалар ҳосил бўлиши орқали ҳам бошқарилади. Масалан, қандли диабетнинг баъзи формаларида қонда инсулин миқдори етарли даражада бўлишига қарамасдан, инсуляр аппарат етишмовчилиги кузатилади, чунки инсулин учун рецепторларнинг бир қисми антителолар билан банд қилинган бўлади.
Липофиллик хусусиятига эга бўлган стероид гормонлар осонлик билан ҳужайра ичига кириб цитозольдаги махсус рецепторлар билан боғланади. Ҳосил бўлган “гормон-рецептор “ комплекси ядрога киради ва ядро ичида комплекс парчаланади, гормон ядродаги хроматин билан боғланади.ДНК га таъсир этиб, мРНК ҳосил бўлишини жадаллаштиради. Шу билан бирга РНК-полимеразани фаоллаштиради, мазкур фермент эса рибосомада РНК синтезини кучайтиради. Стероид гормонлар бир ҳужайрада 5-7 оқсил синтезига таъсир этади.
Тиреоид гормонлар учун рецепторлар цитоплазмада ва ядрода бўлади. Масалан, трийодтиронин ядро хроматини билан боғланиб, 10-12 оқсил синтезини жадаллаштиради. Тиреоид гормонлар кўпчилик оқсил- ферментларнинг ва бошқарувчи оқсил-рецепторларнинг синтезини фаоллаштиради. Метаболизмда иштирок этувчи ферментлар синтезини кучайтириш орқали тиреоид гормонлар энергия ҳосил қилиш жараёнларини фаоллаштиради. Бундан ташқари тиреоид гормонлар ҳужайра мембранаси орқали аминокислоталар ва глюкоза ташилишини жадаллаштириш орқали оқсил синтези учун керак бўлган аминокислоталарнинг рибасомага етказиб берилишини кучайтиради.
Оқсил табиатли гормонлар, катехоламинлар, серотонин, гистамин ҳужайра юзасида жойлашган рецепторлар билан алоқа боғлайди. Мазкур гормонлар таъсирининг ниҳоявий самараси мускул толалари қисқариши, ферментатив жараёнлар, масалан, гликогенолиз кучайишида, оқсил синтези жадаллашувида, секреция кучайишида в.б. да намоён бўлиши мумкин. Гормонларнинг бу гуруҳи ҳужайра ичидаги нофаол ҳолатда бўлган протеинкиназа ферментларини фаоллаштиради. Гормон рецепторга таъсир этгандан сўнг рецептордан протеинкиназага сигнал махсус воситачилар ёрдамида етказилади. Бундай воситачилар бўлиб цАМФ, Са ионлари, диацилглицерин, цГМФ в.б. хизмат қилади. АКТГ, ТТГ, ФСГ, ЛГ, хорионик гонадотропин, МСГ, АДГ, паратгормон, кальцитонин, тиролиберин гормонлари таъсирида цАМФ воситачилик ролини бажаради. Окситоцин, вазопрессин, гастрин, холецистокинин, катехоламинлар (альфа-самара), ангиотензин каби гормонлар физиологик фаолиятида кальций воситачилик қилади.
ЦАМФ нинг воситачилик ишини кўриб чиқамиз.
Маълумки, циклик аденозинмонофосфат (цАМФ) ҳужайрада АТФ молекулаларидан аденилатциклаза феременти таъсирида ҳосил бўлади. Гормон таъсирида аденилатциклаза фаоллиги ошиди ва ҳужайрада цАМФ миқдори кўпаяди. Бу ўз навбатида протеинкиназани фаоллаштиради. Проитеинкиназа эса оқсилни фосфорлантиради. Шундай қилиб, гормон + рецептор – аденилатциклаза фаоллашуви – протеинкиназа фаоллашуви – оқсил фосфорлантирилиши содир бўлади.
Кальций ионлари воситачилик вазифасини бажарганда гормон таъсирида ҳужайрадаги кальций ионлари миқдори ўзгаради. Бунда ҳужайра мембранасининг кальций ионларига нисбатан ўтказувчанлигининг ошиши ёки ҳужайра ичидаги моддалардан эркин кальций ионлари ажратилиши орқали кальций ионлари кўпаяди. Кальций ионлари ҳужайрадаги бошқарувчи оқсил кальмодулинни фаоллаштиради, у эса протеинкиназа фаоллигини оширади ва оқибатда бошқарувчи оқсил фосфорлантирилиши жадаллашади. Жараёнлар кетма-кетлиги қуйидагича: гормон + рецептор – ҳужайрада кальций кўпайиши – кальмодулин фаоллашуви – протеинкиназа фаоллашуви – бошқарувчи оқсил фосфорлантирилиши – физиологик самара.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish