Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet36/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Ацетилхолин жуда кенг тарқалган медиатор бўлиб, барча (симпатик ва парасимпатик) преганглионар, скелет мушакларидаги томираларни кенгайтирувчи толалар охирида ва тер безларидаги симпатик постганглионар толалар охирида ажралади. Постсинаптик мембранадаги холинорецепторлар бир хил эмас. Улардан баъзилари никотин билан таъсирланганда, худди ацетилхолин таъсир қилганидек жавоб қайтаради ва Н-холинорецепторлар номини олган. Бошқа рецепторлар ацетилхолин билан бир қаторда кўзиқорин заҳари – мускаринга сезгир. Уларни М-холинорецепторлар дейилади.
Қонга юборилган ацетилхолин юрак фаолиятини сусайтиради, бронхларни торайтиради, меъда ва ичак ҳаракатларини кучайтиради. Аммо холинэстераза уни тез парчалайди.
Катехоламинлар (норадреналин, адреналин, дофамин) нинг таъсири махсус адринорецепторлар билан бирикканидан кейин юзага чиқади. Альфа- ва бета-адренорецепторлар (ҳозир альфа 1, альфа 2, бета 1, бета 2) топилган.
Ички аъзоларнинг аксариятида адренорецепторларнинг икки хили мавжуд. Уларнинг қўзғалиши аъзо фаолиятига қарама-қарши таъсир кўрсатади. Скелет мушакларининг артериолаларидаги, меъда-ичак йўлидаги ва бачадондаги силлиқ мускул толаларида альфа- ва бета- адренорецепторлар бор. Скелет мушакларида альфа-адренорецепторлар қўзғалиши томирни торайтиради, бета-адренорецепторлар қўзғалиши эса артериолаларни кенгайтиради. Альфа-адренорецепторлар қўзғалиши бачадонни қисқартиради, бета-адренорецепторлар бўшаштиради (ҳомиладорликда), меъда-ичак деворидаги силлиқ мушакларни альфа- ва бета-адренорецепторлар бўшаштиради.
Адреналин ва норадреналин юрак мускули толаси мембранасидаги аденилатциклаза ферментини фаоллаштиради. Аденилатциклаза Мg2+ ионлари иштирокида АТФ дан циклик аденозинмонофосфат (цАМФ) ҳосил бўлишини тезлаштиради, цАМФ эса энергия алмашинувини жадаллаштириб юрак фаолиятини кучайтиради.
Организмга ташқаридан киритилган норадреналин систолик ва диастолик қон босимини оширади. Буйрак қон томирларини торайтириб, сийдик ажралишини камайтиради. Норадреналин таъсирида меъда-ичак мускуллари тонуси пасайиб, ҳаракати сусаяди, ҳазм безлари ажратадиган шира миқдори камаяди, аммо сўлак ажралиши тезлашади.
Адреналин таъсири кенгроқ: юрак қисқаришларини тезлаштиради ва кучайтиради, натижада минутлик ҳажм ошади. Бронхларни кенгайтиради. Ҳазм тизими аъзоларининг ҳаракатини тормозлайди, шира ажралишини камайтиради, аммо сфинктерларни қисқартиради, скелет мушаклари қисқарувчанлигини оширади.
Серотонин триптофан аминокислотасидан синтезланади, висцерал фаолиятни бошқарувчи тузилмаларда йиғилган. Серотонин қон айланиши, нафас ва ҳазм аъзоларига бевосита ва рефлектор йўл билан таъсир этади. Юракка бевосита таъсир этиб, қисқаришларини тезлаштиради,томирлардаги барорецепторларни қўзғатиб, рефлектор йўл билан юрак уришини сийраклаштиради. Серотонин бронхларга бевосита таъсир қилиб, уларни торайтиради, аммо рефлектор йўл билан уларни кенгайтиради ва нафасни тезлаштиради. Серотонин метасимпатик асаб тизимининг медиаторидир.
АТФ ҳам асосан метасимпатик асаб тизими медиатори, уни ажратадиган нейронлар пуринергик дейилади. Пуринергик нейронлар ичак ҳаракатларини тормозлайди, яъни холинергик нейронлар антогонистидир.
Глицин ва ГАМК тормозловчи нейронлар медиаторларидир. Глицинни сакрал марказга электрофорез ёрдамида киритилиши кучли тормозланишга олиб келади. Стрихнин глицин таъсирини йўқотади.
Гистамин ҳам АНТ да медиатор вазифасини бажаради, унинг таъсирида силлиқ мушаклар қисқаради, меъда безларида хлорид кислота ажралиши кескин ортади, юрак уриши сусаяди, қон босими пасаяди.
Аъзоларнинг ишлаш шароитига қараб, АНТ уларга коррекцияловчи ва ишга солувчи таъсир қилиши мумкин. Агар аъзо ишга солинган бўлса ёки автоматия хусусиятига эга бўлса, вегетатив импульслар унинг фаолиятини кучайтиради ёки кучсизлантиради, бундай таъсир коррекцияловчи бўлади. Агар аъзо тинч ҳолатда бўлсаю, импульслар таъсирида ишга киришса, ишга солувчи таъсир дейилади. Аксарият иккаласи бирга бўлади. Томирларга, қорачиқ, тер безларига АНТ ишга солувчи таъсир этади. Симпатик нервларнинг импульслари юракни қисқартириш қобилиятига эга эмас, юрак ўз автоматияси туфайли қисқаради. Юрак ишининг кучайиши миокард функционал ҳолати, яъни қўзғалувчанлиги ва қисқарувчанлиги ошишига боғлиқ, бу эса модда алмашинуви самарасининг ошиши натижасидир.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish