Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet33/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Лимбик тизим
Лимбик тизим овқат, жинсий, ҳимояланиш инстинктлари каби хиссий-мотивацион хулқнинг уюштирилишида иштирок этувчи мия тузилмалари функционал мажмуасидир. Бу тизим уйқу ва уйғоқлик жараёнларида ҳам иштирок этади.
Лимбик тизим филогенетик қадимий тузилма сифатида бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмалари фаолиятини бошқаришда қатнашади ва уларнинг фаоллигини керакли даражада сақлаб туради.
Лимбик тизим қадимий пўстлоқ, хидлов пиезбошчаси, хидлов думбоқчасини, эски пўстлоқ (гиппокамп ва белбог пуштаси), оролча пўстлоғи, бодомсимон тана ва олдинги таламик ядрони ўз ичига олган .
Лимбик тизимнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унинг тузилмалари орасида икки томонлама оддий алоқалар ва кўп сонли ёпиқ халқалар ҳосил қилувчи мураккаб йўллар мавжуд. Шу сабабли мазкур тизимда бир қўзғалишнинг узи узоқ муддат айланиб юриб, мазкур ҳолатнинг сақланилиши ва миянинг бошқа тизимларига таъсир этишига шароит яратади.
Ҳозирги вақтда муайян функцияни бажаришга ихтисослашган мия тузилмалари орасидаги халқалар ҳосил қилувчи алоқалар яхши ўрганилган. Пейпс халқаси гиппокамп – сўрғичсимон тана-таламуснинг олдинги ядролари – белбоғ пуштаси пўстлоғи – гиппокамп хотира ва ўрганиш жараёнларига алоқадор. Бошқа халқа бодомсимон тана – гипоталамус –мезенцефал тузилмалар – бодомсимон тана агрессив хулқ ва ҳимояланишни, овқат ва сексуал хулқни бошқаради.
Образли хотирани пўстлоқ-лимбик тизим – таламус – пўстлоқ халқаси шакллантиради деб ҳисобланади. Турли функцияларни бошқарувчи халқалар лимбик тизимни бошқа марказий тузилмалар билан боғлайди ва бажариладиган функция шу кушилган тузилма хусусиятига қараб ўзгариши мумкин. Масалан, лимбик тизим халқаларидан бирига думли ядронинг қўшилиши олий нерв фаолияти жараёнларини тормозлайди.
Қадимий ва эски пўстлоқни хидлов ёки висцерал мия деб атайдилар, у хидлов функциясидан ташқари безовталаниш ва диққат реакцияларини идора этади, вегетатив функцияларни бошқаришда қатнашади. Бу тизим инстинктив хулқ (овқатга доир, жинсий, ҳимояланиш) ва хиссиётлар шаклланишида ҳам муҳим роль ўйнайди.
Эски пўстлоқ тузилмаларини таъсирлаш юрак-томир тизими ва нафас функциясини ўзгартиради. Эски пўстлоқнинг шикастланиши гиперсексуалликни келтириб чиқариши ва эмоционал хулқни ўзгартириши мумкин. Таъсирланиши тўйиш хиссини ва рохатланишни келтириб чиқарувчи зоналар бор.
Бодомсимон ядроларни электр токи билан таъсирлаганда овқат ҳазм қилиш аъзолари билан боғлиқ натижалар: лабларни ялаш, чайнаш, ютиш, сўлак оқиши, меъда секрециясининг ўзгариши, ичак перистальтикасининг ўзгариши содир бўлади. Бундан ташқари ички аъзолар-буйраклар, сийдик пуфаги, бачадон фаолияти ўзгариши ҳам кузатилади.
Шундай қилиб, эски пўстлоқ структуралари билан вегетатив асаб тизимининг организм ички муҳитини бошқарувчи жараёнлари орасида ўзвий боғланиш мавжуд. Эски пўстлоқнинг бу фаолияти гипоталамус иштирокида содир бўлади. Қадимий ва эски пўстлоқ гипоталамус ва ўрта мия лимбик соҳаси билан гомеостаз, ўз-ўзини сақлаб қолиш, турнинг сақланилишини таъминловчи тизимини ташкил этган.
Ҳайвонларда бодомсимон тана шикастланганда қўрқув хисси йўқолади, ҳайвон бефарқ бўлиб қолади. Жахл чиқиши ва бошқаларга хамла қилиш қобилиятини йўқотади, гиперсексуаллик кузатилади. Масалан, бодомсимон тана шикастланганда бунгача илонни кўрганда ундан қочиб кетадиган маймунлар бемалол илонга яқинлашадилар ва ҳатто уни олмоқчи бўладилар.
Эски пўстлоқнинг баъзи қисмлари хотира жараёнларида муҳим аҳамиятга эга. Хотираси бузилган беморларда патоморфологик текширишда гиппокампда дегенератив ўзгаришлар белгилари аниқланади.
Гиппокамп нейронлари фаоллигининг электрофизиологик текширувлари уларнинг афферент импульсга жавоби жуда узоқ давом этишини кўрсатади. Олдинги таъсиротнинг излари гиппокампда ҳафталаб ва ойлаб сақланади (орқа мияда атиги бир неча дақиқа). Гиппокампнинг шикастланиши хотиранинг бузилишига сабаб бўлади. Шикастланишдан олдин, унга яқин вақтда бўлган воқеалар эсдан чиқади, эсда сақлаш, янги информацияни қайта ишлаш, сигналларнинг фазодаги ўрнини аниқлаш бузилади.
Америкалик олимлар Олде ва Миллернинг каламушларда олиб борган тажрибалари лимбик тизим бўлимларида рохатланиш ва қаноатланмаслик марказлари борлигини кўрсатади. Одамда ҳам шуларга ўхшаган марказлар аниқланган, уларни таъсирлаганда ижобий ва салбий хиссиётлар вужудга келади. Маймун ва хўкизларда лимбик тизим тузилмаларининг таъсирланиши ”агрессия” ва “ювошлик-тўла бўйсўниш” реакцияларини вужудга келтириши ҳам лимбик тизимнинг хилма-хил (агрессивлик, роҳатланиш, қўрқув, хавотирланиш, жахл чиқиши) хиссиётларининг юзага келтиришдаги аҳамиятини исботлайди.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish