Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet38/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Висцеро-висцерал рефлекслар висцерорецепторлар таъсирланишидан бошланиб, ички аъзолар фаолияти ўзгариши билан тугайди. Улар қаторига юрак фаолияти ва томирлар тонусининг ўзгариши, аорта, каротид синус ёки ўпка томирларида босим пасайиши ёки кўтарилиши натижасида талоқ торайиши ёки кенгайиши, қорин бўшлиги аъзолари таъсирланганда юракнинг рефлектор тўхтаб қолиши в.б. киради.
Висцеро-дермал рефлекслар ички аъзолар таъсирланганда вужудга келади ва тер ажратилиши, терининг электр қаршилиги (электр ўтказувчанлиги) ва сезувчанлигининг ўзгаришида намоён бўлади.
Дермовисцерал рефлекслар шундан иборатки,терининг баъзи қисмлари таъсирланганда томир реакциялари ва муайян ички аъзолар фаолиятининг ўзгариши содир бўлади. Шунга асосланиб баъзи даволаш муолажалари, масалан ички аъзоларда оғриқ пайдо бўлганда терини иситиш ёки совутиш ўтказилади.
Висцеро-соматик рефлекслар ички рецепторлар қўзғалганда ички аъзолар фаолияти ўзгариши билан бирга скелет мушаклари фаоллиги ўзгаришида намоён бўлади. Масалан, қон босими пасайиши ва ҳаракат фаоллиги камайиши, меъда-ичак рецепторлари қўзғалиши, қорин ва қўл-оёқ мушаклари қисқариши.
Висцеро-сенсор рефлекслар – висцерорецепторлар қўзғалганда ички аъзо фаолиятининг ўзгариши ва соматик сезгирликнинг ўзгаришида намоён бўлади.
Аксон-рефлекс периферик рефлексларга киради. Қўзғалишнинг нейрон танаси иштирокисиз аксоннинг бир шоҳидан иккинчи шоҳига ўтиши натижасида рўёбга чиқадиган реакцияларни аксон рефлекс дейдилар.
Баъзи вегетатив рефлекслар (вегетатив функционал синамалар) амалий тиббиетда вегетатив асаб тизими ҳолатини аниқлаш учун фойдаланилади. Бундай рефлексларга кўз-юрак рефлекси ёки Ашнер рефлекси (кўз олмаси босилганда юрак қисқаришларининг қисқа муддатга сийраклашуви), нафас-юрак рефлекси ёки нафас аритмияси (нафас чиқаришнинг охирида юрак қисқаришларининг сийраклашуви), ортостатик реакция (ётган киши турганида қон босимининг ошиши ва юрак қисқаришларининг тезлашуви) в.б. киради.
Клиникада томир реакцияларини аниқлаш учун тери механиқ таъсирланади – ўтмас предмет билан чизилади. Кўпчилик соғлом кишиларда қисқа муддатга терининг таъсирланган жойи оқаради – оқ дермографизм. Сезувчанлик юксакроқ бўлганда ўртадаги кенгайган томирлар қизил чизиғи ён томонлардан торайган томирлар оқ чизиқлари билан чегараланган бўлади – қизил дермографизм.
Вегетатив функцияларни бошқарувчи қатор марказлар орқа мия, узунчоқ мия ва ўрта мияда жойлашган. Охирги бўйин (VIII) ва I-II кўкрак сегментларида қорачиқни кенгайтирувчи мушак, куз айланма мушагининг кўз косаси қисми ва юқориги қовоқ мушакларидан бирини иннервация қиладиган нейронлар жойлашган. Орқа миянинг бу қисми спиноцилиар марказ номини олган. Бу марказдан толалар юқориги бўйин симпатик тугунида узилиб ўтади. Мазкур толалар таъсирланиши кўз қорачиғини кенгайтиради, кўз ёриғини очади ва кўз олмасини бурттиради (экзофтальм). Орқа мия бу сегментларининг шикатланишида ёки толаларнинг қирқилишида кўз қорачиғи тораяди, кўз ёриғи тораяди, кўз олмаси ичкарига киради (эндофтальм). Юрак ва бронхларга симпатик толалар орқа мия юқориги 5 та кўкрак сегментидаги нейронлардан келади.
Орқа миянинг барча кўкрак ва юқориги бел сегментларида томирлар ва тер безларини симпатик нервлар билан таъминловчи нейронлар жойлашган. Бу марказлар ишдан чикқанда томирлар тонуси ва турли таъсиротларга томир реакциялари йўқолади, тер ажратилиши ҳам тўхтаб қолади.
Сийдик чиқариш, дефекация, эрекция ва эякуляция марказлари орқа мия думғаза сегментларида жойлашган. Бу марказлар емирилганда жинсий яроқсизлик, ихтиёрсиз сийиш ва нажас чиқариш кузатилади.
Узунчоқ мияда юрак фаолиятини тормозловчи, кўз ёши ва ҳазм безлари секрециясини кучайтирувчи, ҳазм аъзолари ҳаракат функцияси ва ичакка ўт чиқарилишини қўзғатувчи асаб марказлар жойлашган. Узунчоқ миянинг ретикуляр формациясидаги томир ҳаракатлантирувчи марказ ва юрак фаолиятини бошқарувчи марказ ўзаро келишиб ишлайди ва доимо тонус ҳолатда – бир мунча таранглашган ҳолатда бўлади. Шу сабабли артерия ва артериолалар бир мунча торайган, юрак фаолияти секинлашган бўлади. Томир ҳаракатлантирувчи марказ ўз навбатида прессор ва депрессор марказларга бўлинади.
Ўрта мия (тўрт тепаликнинг олдинги икки тепалиги) да қорачиқ рефлекси ва кўз аккомодацияси асаб марказлари жойлашган. Орқа, узунчоқ ва ўрта миядаги вегетатив марказлар фаолиятини гипоталамус ядролари бошқариб туради.
Маълумки, гипоталамусдаги 32 жуфт ядролар вентрал, медал ва дорсал ядроларга бўлинади.
Гипоталамус дорсал ядролари таъсирланганда қорачиқ ва кўз ёриғи кенгаяди, юрак уриши тезлашади, томирлар торайиб, қон босими ошади, меъда ва ичак ҳаракатлари тормозланади, қонда адреналин ва норадреналин кўпаяди, глюкоза концентрацияси ошади. Десимпатизация бу ҳодисаларни бартараф этади, демак гипоталамус орқа ядроларида симпатик асаб тизими билан боғлиқ марказлар бор.
Гипоталамус олдинги ядроларининг таъсирланиши қорачиқни торайтиради, юрак фаолиятини секинлаштиради, артериялар тонуси ва қон босимини пасайтиради, ҳазм безлари секрецияси ва ҳазм аъзолари ҳаракат функциясини кучайтиради, инсулин секрециясини кучайтириб, сийдик чиқарилиши ва дефекацияни чақиради. Демак, гипоталамус олдинги ядролари парасимпатик булим марказлари фаолиятини бошқаради.
Гипоталамус медиал ядроларини таъсирлаш ёки емириш модда алмашинувининг турли ўзгаришларига олиб келади. Вентромедиал ядролар емирилиши гиперфагия ва семиришга сабаб бўлади. Латерал ядролар иккала томондан емирилганда ҳайвон овқатдан юз ўгиради (афагия), таъсирланганда кўплаб овқат ейди. Шундай қилиб, вентромедиал ядроларда тўқлик маркази, латерал ядроларда очлик маркази борлиги исботланган.
Паравентрикуляр ядро таъсирланганда кўплаб сув ичилади, бу ерда чанқоқлик маркази жойлашган. Гипоталамусда терморегуляция маркази жойлашган бўлиб,у иссиқлик ҳосил қилиш ва иссиқлик чиқариш марказларидан иборат. Бу марказлар емирилганда ҳайвон пойкилотерм бўлиб қолади.
Гипоталамус ядролари жинсий ва агрессив – ҳимоя реакцияларида иштирок этади. Гипоталамус фаолиятини пўстлоқ ости ядролар, мияча ва мия пўстлоғи каби МНТ нинг юксак бўлимлари назорат қилиб туради. Бу булимлар билан гипоталамус тўғридан-тўғри ва ретикуляр формация орқали боғланган. Мияча олиб ташланганда меъда ва ичак секрецияси ва ҳаракатлари пасайиб кетади. Тарғил тана локомотор ва вегетатив компонентлардан иборат мураккаб шартсиз рефлектор реакцияларни амалга оширишда қатнашади, тарғил тананинг таъсирланиши кўпчилик ички аъзолар фаолиятини ўзгартиради.
Лимбик тизим ва унинг таркибидаги гиппокамп, белбоғ пуштаси, бодомсимон ядролар гипоталамус орқали вегетатив асаб тизими томонидан нервланадиган аъзоларга таъсир кўрсатади. Бодомсимон ядроларнинг емирилиши иштаҳани очиб, семиришга олиб келади. Гиппокампнинг таъсирланиши ёки емирилиши сўлак секрецияси, чайнаш ва ютишни ўзгартиради.
Вегетатив функциялар бошқарилишида катта яримшарлар пўстлоғи пешона бўлагининг моҳияти катта. Бу бўлакнинг таъсирланиши нафас, овқат ҳазм қилиш, қон айланиши ва жинсий функцияларни ўзгартиради, шунинг учун юксак вегетатив марказлар пўстлоқнинг олдинги бўлимида жойлашган дейилади.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, вегетатив функцияларнинг бошқарилиш механизмлари кўп босқичли иерархик структурага эга. Бу иерархиянинг биринчи босқичи интрамурал ганглиялар бошқарувчи аъзо ичидаги периферик рефлекслардир. Бу ганглиялар энг қуйи вегетатив марказлардир.
Иккинчи босқичи аъзолардан ташқаридаги четки (тутқич чигалидаги, қуёш чигалидаги, симпатик стволдаги) ганглиялар амалга оширувчи рефлектор реакциялардир. Орқа мия ва мия стволидаги вегетатив марказлар бу иерархиянинг учинчи босқичини ташкил этган. Нисбатан юқорироқ босқичлар гипоталамус, мия стволи ретикуляр формацияси, пўстлоқ ости ядролар, лимбик тизим ва янги пўстлоқдан иборат. Албатта, бундай босқичларга бўлиниш жуда ҳам шартлидир, чунки бир бутун организмда босқичлардан биронтаси ҳам автоном эмас, қуйи босқичлар юқори босқичларга бўйсўнади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish