Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet103/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу: Моддалар алмашинуви

Модда алмашинуви ҳаёт учун хос бўлиб, унинг тўхташи билан ҳаёт ҳам тўхтайди. Модда алмашинуви турли моддаларнинг ташқи муҳитдан организмга кириши, уларнинг ўзлаштирилиши, ўзгартирилиши ва ҳосил бўлган парчаланиш маҳсулотларининг организмдан чиқарилишидан иборатдир. Модда алмашинуви оқибатида ҳужайра структуралари узлуксиз ҳосил бўлади, янгиланади ва парчаланади, турли кимёвий бирикмалар синтезланади ва парчаланади. Шу билан бирга кимёвий бирикмалар парчаланиши туфайли улардаги потенциал энергия ажралиб, кинетик энергия, асосан иссиқлик ва механик, қисман электр энергиясига айланади.


Энергия сарфининг ўрнини тўлдириш, тана массасини сақлаб туриш ва ўсиш талабларини қондириш учун организм ташқи муҳитдан оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, витаминлар, минерал тузлар ва сув қабул қилиб туриши зарур. Буларнинг миқдори, хоссалари ва нисбати организм ҳолати ва унинг яшаш шароитига мос, яъни гомеостазни таъминлаш учун етарли бўлиши керак. Бу овқатланиш орқали амалга оширилади. Турли моддалар парчаланиши туфайли ҳосил бўладиган ниҳоявий маҳсулотлардан организмни айрув аъзолари тозалаб туради.
Модда алмашинуви икки жараён: ассимиляция (анаболизм) ва диссимиляция (катаболизм) бирлигидир. Ассимиляция ўз ичига қуйидагиларни олади: 1) ташқи мухитдан организм учун зарур моддаларни қабул қилиб олиш; 2) моддаларни организм ҳужайра ва тўқималари учун керакли бирикмаларга айлантириш; 3) ҳужайра структура битрикмалари, ферментлар ва бошқа бошқарув бирикмаларини синтезлаш ҳамда эскирганларини янгилаш; 4) оддий бирикмалардан мураккаб бирикмаларни синтезлаш; 5) эҳтиет, заҳира сифатида йиғиш.
Диссимиляция асосан парчаланишдан иборат бўлиб, эскирган, ишдан чиққан тўқима элементларини бартараф этиб, уларнинг янгиланиши учун шароит яратади ва ҳаётий жараёнларга сарфланадиган энергияни ажратади. Организм соғлом бўлиши учун диссимиляция жараёнлари ассимилияция жараёнлари билан албатта мувозанатлашган бўлиши шарт. Бу тенглик динамик ўзгариб туради. Масалан, энергияни кўплаб сарфлашни талаб этувчи жисмоний иш вақтида диссимиляция жараёнлари устунлик қилади. Жисмоний иш тугаши билан сарфланган заҳираларни қайта тиклаш учун ассимиляция жараёни кучаяди. Ёш ўсаётган организмда ассимиляция жараёнлари, кексайганда эса диссимиляция жараёнлари устунлик қилади.
Овқат маҳсулотларининг организм учун пластик ва энергетик моҳиятлар и тафовут қилинади. Пластик моҳият шундан иборатки, кўпчилик моддалар ҳужайралар таркибига киради, нобуд бўлган ҳужайраларнинг қайта тикланишида, организм ўсишида, гормонлар, ферментлар ва бошқа органик бирикмалар синтезида иштирок этади. Бир кеча-кундузда тери эпителийси ҳужайраларининг 5%, ҳазм йўллари эпителийсининг 50%, 25, 0 қон в.б. янгиланиб туради.
Биз тўқималарда содир бўладиган кимёвий ўзгаришларга тўхталмаймиз, чунки бу биологик кимё вазифасидир. Физиология организмдаги модда ва энергия сарфларини, унга қандай моддалар зарурлигини, организм сарфларини тўла қондирувчи овқатнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш билан кифояланади.
Кейинги баённомамизда биз оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, минерал тузлар ва сув алмашинувини шунингдек, витаминлар аҳамиятини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. Аммо организмда бу моддаларнинг ҳаммаси бир вақтда ва ўзаро боғлиқ ҳолда ўзгаради. Алмашинувнинг алоҳида звеноларини ажратиш бир бутун биологик жараённи айрим қисмларга сунъий бўлиш демакдир. Бирок ўрганишни осонлаштириш ва моддаларнинг физиологик аҳамияти ҳар хил бўлгани учун шундай қилинади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish