Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet100/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Ичак секрецияси.
Ингичка ичак ширасининг ажралиши бошқа ширалар ажралишидан фарқ қилади. Сўлак, меъда, меъда ости ва бошқа безларнинг секретор ҳужайралари шира ажратганда умуман емирилмайди ёки унинг фақат апикал қисми секретор гранула билан бирга ширага узилиб утади. Шикастланмаган ёки массасини оз қисмини йуқотган ҳужайралар тикланиб (регенерацияланиб), секретор жараёнда бир неча марталаб иштирок этади. Бундай секретор жараёнлар морфостатик ва морфокинетик дейилади.
Ингичка ичакда морфонекротик секретор жараён кечади. Бунда ичак ворсинкаларини қоплаган эпителий ҳужайралар жуда тез алмашинади, яъни ворсинканинг асоси (крипта) соҳасида бўлиниш йўли билан ҳосил бўлади, ворсинка учи томон силжиб, ичак бўшлиғига тушади. Шу тарзда ичак бўшлигига бир кеча-кундузда 250 г эпителиал ҳужайралар ажралади. Фильтрланиш йўли билан ажралган суюқликка қўшилиб, бу энтероцитлар ичак ширасини ҳосил қилади. Шундай қилиб, ичак шираси тиниқ булмаган ёпишқоқ суюқлик бўлиб, ингичка ичак шиллиқ пардаси ва ундаги безлар махсулидир.Ўн икки бармоқ ичакнинг юқори қисмидаги безлар ўз тузилиши ва функцияси бўйича меъдадаги пилорик безларга ўхшайди. Дуоденал (Бруннер) безлари шираси кучсиз ишқорий реакцияли, унча катта бўлмаган протеолитик, амилолитик ва липолитик фаолликка эга бўлган суюқликдир.
Ичак (Либеркюн) безлари ўн икки бармоқ ичак ва бутун ингичка ичак шиллиқ пардасида жойлашган. Ичак шираси суюқ ва қуюқ (зичроқ) қисмлардан иборат. Суюқ қисми секретор, органик ва анорганик моддаларнинг сувли эритмасидан иборат. Анорганик моддаларни натрий, калий, кальций хлоридлари, бикарбонатлари ва фосфатлари ташкил этган. Органик моддалардан оқсиллар, аминокислоталар, сийдикчил, шилимшиқ в. б. бор.
Ичак ширасида ҳазм жараёнида иштирок этувчи 20 дан ортиқ турли ферментлар мавжуд. Улардан асосийлари: энтерокиназа, бир неча пептидазалар, ишқорий фосфатаза, нуклеаза, липаза, фосфолипаза, амилаза, лактаза, сахараза. Одатдаги шароитда бу ферментлар ҳшияли эпителий зонасида фиксацияланган бўлиб, ичак деворидаги ҳазмни амалга оширади. Ичак безлари секрецияси овқатланаётганда, ичакнинг маҳаллий механик ва кимёвий таъсирланганида ва баъзи ичак гормонлари таъсирида кучаяди.
Ингичка ичакда ичак бўшлиғидаги ҳазм меъда ости шираси, ўт ва ичак ширасидаги ферментларнинг йирик молекулали моддаларни парчалашидан иборат, бунинг оқибатида асосан олигомерлар ҳосил бўлади. А.М.Уголев томонидан кашф этилган ичак деворидаги (мембранага оид)ҳазм жараёни микроворсинкалар ҳошияли эпителийсида адсорбцияланган ферментлар томонидан олигомерларнинг мономерларга парчаланишидир. Ичак деворидаги гидролиз ва сўрилиш ингичка ичак шиллиқ пардасидаги бурмалар, ворсинка ва микроворсинкалар туфайли деярли 500 мартага ошган юзада содир бўлади. Ичак деворидаги ҳазм жараёнида альфа-глюкозидазалар (мальтаза), бета-галактозидазалар (лактаза), глюкоамилаза (гамма -амилаза), инвертаза в. б. ферментлар иштирок этади. Бу жараёнда пептидазалар, ишқорий фосфатаза ва липаза ҳам қатнашади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish