Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet106/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Карбонсувлар алмашинуви
Карбонсувлар организмда асосан энергия манбаи сифатида хизмат қилади, бу вазифани бевосита қондаги глюкоза бажаради. Глюкозанинг шиддат билан парчаланиши, оқсидланиши ва деполардан чиқариб олиниши туфайли эмоционал қўзғалиш ва оғир жисмоний иш вақтида организмнинг ошиб бораётган энергия сарфи таъминланади.
Қонда глюкозанинг 80-120мг% (4,4-6,7 ммоль\л) бўлиши муҳим гомеостатик константадир. Қонда глюкоза миқдорининг камайиши (гипогликемия) га айниқса МНТ жуда сезувчандир. Гипогликемиянинг паст даражаси ҳам умумий холсизлик ва тез толиқишга сабаб бўлади. Қонда глюкоза миқдори 50-40% (2,8-2,2 ммоль\л) гача пасайганда мушаклар кучли ва узоқ қисқариб қотиб қолади, одам алаҳсирайди, хушдан кетади ва кучли терлаш, оқариб ёки қизариб кетиш каби вегетатив реакциялар кузатилади. Қонга глюкоза юборилса ёки қанд едирилса бу белгилар тез бархам топади.
Ичакдан қонга ўтган глюкоза жигарга боради ва ундан гликоген синтезланади. Организмдан ажратиб олинган жигардан глюкозали эритма ўтказилса жигар тўқимасида гликоген кўпаяди. Жигар гликогени карбонсувлар заҳирасидир. Унинг миқдори катта ёшдаги одамда 150-200г бўлиши мумкин. Глюкоза қонга аста-секин киритилганда тез гликогенга айланади ва қонда глюкоза миқдорининг ошиши – гипергликемия кузатилмайди. Ҳазм йўлларига кўп миқдорда осонлик билан парчаланадиган ва тез сўриладиган карбонсувлар кирганда қонда глюкоза миқдори тез ошади. Бу ҳолда кузатиладиган гипергликемияга алиментар, яъни овқатга доир дейилади. Унинг оқибатида қонда глюкоза 160-180мг% га етганда глюкозурия, яъни глюкозанинг сийдик билан чиқарилиши содир бўлади. Овқат таркибида карбонсувлар бутунлай бўлмаганда улар организмда ёғлар ва оқсиллар парчаланиш маҳсулотларидан ҳосил бўлади. Қонда глюкоза камайиб борган сари жигарда гликоген парчаланади ва глюкоза қонга ўтади, бунга гликогеннинг сафарбар этилиши дейилади. Мана шу жараён туфайли қонда глюкоза миқдорининг доимийлиги сақланади. Гликоген мушакларда ҳам йиғилади, унинг миқдори уларда 1-2% га яқин бўлади. Кўплаб овқатланганда мушаклардаги гликоген кўпаяди, очлик вақтида камаяди. Мушак қисқара бориши билан фосфорилаза ферменти фаоллашиб, энергия манбаларидан бири бўлган гликогенни парчалайди. Оқиб келаётган қондан глюкозани олиб қолиш ҳамма аъзоларда ҳам бир хил эмас: мия 12% глюкозани, ичак 9%, мушаклар 7%, буйраклар 7% олиб қолади (Е.С.Лондон).
Глюкоза организмда кислородсиз шароитда (анаэроб гликолиз) сут кислотасигача, оқсидланиш орқали эса СО2 ва Н2О гача парчаланади. Карбонсувлар алмашинуви бошқарилишининг асосий кўрсаткичи қонда глюкоза миқдорининг 80-120мг% чегарасида сақланилишидир. Қонда глюкоза миқдорининг ўзгаришидан жигар, томирлар ва гипоталамус вентромедиал ядролари ҳужайраларидаги глюкорецепторлар таъсирланади. Карбонсувлар алмашинувининг бошқарилишида МНТ нинг бир қанча бўлимлари иштирок этиши аниқланган.
1849 йилда Клод Бернар IV қоринча тубига игна суқилганда қонда глюкоза кўпайишини аниқлади. Гипоталамус таъсирланганда ҳам гипергликемия кузатилади. Талабаларда имтиҳон вақтида, спортчиларда мусобақа олдидан ривожланадиган гиперкликемия бош мия пўстлоғининг қонда глюкоза миқдорини бошқаришдаги ролини кўрсатади. Карбонсувлар алмашинуви ва умуман алмашинувни бошқарувчи марказий звено гипоталамусдир. Бу ердан бошқарувчи таъсиротлар вегетатив нервлар орқали ва гуморал йўл билан амалга оширилади. Меъда ости бези оролчаларидаги бета- ҳужайралар ишлаб чиқарадиган инсулин гормони карбонсувлар алмашинувини бошқаришда фаол иштирок этади. Инсулин таъсири остида жигар ва мушакларда гликоген синтези ҳамда тўқималарда глюкоза истеъмоли кучайиб, қонда глюкоза камаяди. Организмдаги гормонлардан фақатгина инсулин шундай хусусиятга эга. Шунинг учун инсулин секрецияси пасайганда турғун гипергликемия ва глюкозурия (қандли диабет) ривожланади. Қонда қанд миқдорининг ошиши адреналин-буйрак усти бези мағиз моддаси гормони, глюкокортикоидлар пўстлоқ моддаси гормони, саматотропин (гипофиз), тироксин ва трийодтиронин (қалқонсимон без) таъсирида содир бўлади. Бу гормонларнинг бир йўналишда ва инсулинга қарши таъсир этиши туфайли улар инсулинга қарши гормонлар номи билан бирлаштирилади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish