Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


ФИЗИКА ВА АСТРАНОМИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМДА



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

ФИЗИКА ВА АСТРАНОМИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМДА 
ЗАМОНАВИЙ ИННОВАТЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ. 
 
ассистент С.С. Халилов
1
, ассистент Н.С. Халилова
2

катта ўқитувчи Г. Атабаева

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU, Миробод тумани 218-мактаб 
Аxборот теxнологияларидан таълим тизимида, айниқса физика ва астраномия фанини 
ўқитишда фойдаланиш - дарсликларнинг электрон версиялари, электрон дарсликлар, электрон 
плакатлар, ходиса ва жараёнларнинг виртуал моделлари, тест дастурлари ва 
лабораторияларнинг виртуал стендларини яратиш, масалалар ечиш ва хоказо боскичлардан 
иборат бўлиб, ёшларнинг физика ва астраномия фанига бўлган кизикишларини оширишда, 
ходиса ва конуниятларни чукуррок англаб етишларида, масофавий ва мустакил таълим 
олишларида мухим ахамиятга эгадир. Физика ва астраномия фанини ўрганишда лаборатория 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
198 
ишларини бажариш муҳим ўрин эгаллайди. Ўқув жараёнида лаборатория машғулотларининг 
самарадорлигини ошириш муаммоси мураккаб ва кўп қирралидир. Уни ҳал этиш лаборатория 
машғулотларини ўтказишнинг турларига хос бир қатор хусусиятларни ҳисобга олишни тақозо 
этади. Шулардан энг муҳими назарий билимларни амалда текшириб кўриш орқали, 
талабаларни ижодкорлик қобилиятларини ошириш ҳисобланади, ҳар қандай билим маълум 
вақт ўтгандан кейин хотирадан ўчиб кетиши табиий ҳолдир. Назарий билимларни 
мустаҳкамлаш мақсадида ўқув жараёнида виртуал лаборатория машғулотларидан фойдаланиб 
талабаларнинг ижодкорлик ва билим фаолиятини ошириш муаммосини ҳал этиш мумкин. 
Бунинг учун талаба физикадан лаборатория машғулотларини ўтказиш шакллари, усуллари ва 
воситаларини тўғри танлай билиши лозим. Ҳозирги замон таълим тизимида ҳукмронлик 
қилаётган анъанавий таълимни мазмунан янгилаш ва таълим, тарбия жараёнини ташкил 
этишни тубдан ўзгартириш, янги таълим самрадорлигини ошириш мақсадида таълим 
жараёнида ноанъанавий, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда дарс ўтиш давр 
талабидир. Дарс самарадорлигини оширишда ўқитувчи аввало мақсад белгилаб олиши, 
ноанъанавий ва анъанавий дарсларнинг фарқини кўра олиши шарт. Ноанъанавий дарслардан 
мақсад талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини кўтариш учун, фанни ўқитишда, лаборатория 
машғулотларини янада мазмунли, қизиқарли ва ва тушунарли ўтказишда ўқитувчи ва талаба 
фаолиятига янгилик киритиб, интерфаол методлардан фойдаланиш ҳамда талабаларни тез ва 
самарали баҳолашга эришишдир. 
"Виртуал лаборатория" тушунчасининг моҳияти таркибий қисм бўлган виртуал асбоб 
ёрдамида (оддий электрон асбоб билан ишлагандек) компютерда ишлаш имкониятини 
берадиган, оддий компютерга қўшимча қилинган аппаратли ва дастурли воситалар тўпламини 
ифодалашдан иборатдир. Виртуал асбоб ва виртуал лабораториянинг муҳим қисми - 
фойдаланувчининг самарали график интерфейси (яъни, фойдаланувчининг компютер билан 
ўзаро алоқаларининг қулай, интерфаол режимини таъминловчи), одатий предметли соҳада 
кўргазмали график намуналар кўринишида график меню тизими билан дастурли асбоб 
ҳисобланади. Ўқув виртуал лаборатория - бу якунланган дастурли маҳсулот бўлиб, унинг ўзига 
хос хусусияти автоматлаштирилган ҳамда лойиҳалаштириш самарадорлигини оширишга 
йўналтирилган 
катта 
дастурли 
тизимларни 
лойиҳалаштиришнинг 
замонавий 
концепцияларидан фойдаланиш ҳисобланади. Виртуал ўқув лабораториядаги амалий жараён 
асосини амалий дастурлар ўқув пакети ёки уларнинг саноат аналоглари ташкил этади. Уларни 
яратишда асосий эътибор одатда математик моделлаш, ўрганилаётган жараён ёки объектлар 
оптималлаштириш ва ҳисоб ишларига қаратилади.
Мухаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 
физика кафедарси профессор ўқитувчилари томонида аниқ фанларга ихтисолашган академик 
лицейларда ва касб хунар коллеж ўқувчилари учун махсус вебга йўналтирилган ўқитиш тизими 
яратилган. Бу тизим орқали ўқувчилар ихтиёрий вақтда тизимга кирган ҳолда 24/7 принципи 
асосида физика фанидан мультимедиали ўқув курслар орқали ўрганиш имкониятини беради. 
Тизим Tasix тизимида ишлайди. Тизимнинг адресси my.estudy.uz. Тизимдаги ўқув контентлар 
қўйидаги элементлардан ташкил топган: Ўқув режа, Мультимедиали маъруза (HTML5, swf, avi 
форматларидан иборат комплексли ўқув контент), назорат тестлари, анимацион роликлардан 
иборат. Мустақил иш жараёнида ўқувчилар Вебга йўналтирилган электрон дарсликлардан 
фойдаланиш, физика фанининг қонун-қоидалари ҳамда жараёнларни чуқур билишлари учун 
ҳам назарий, ҳам амалий кўникмага эга бўлишлари, шу жумладан ўзларининг билимларини 
лабаратория қурулмаларини билиш ва тажриба ўтказиш малакасига эга бўлишлари керак. 
Юқорида келтирилган малакага эга бўлишлари учун my.estudy.uz тизимида виртуал 
лаборатория ишлари берилган. 
Шу сабабли Вебга йўналтирилган таълим тизимида яратилган физика фанига оид барча 
йўналишга алоқадор ва тартибли қилиб тузилган маърузалар, лабаротория ишлари, амалий 
машғулотлар кетма-кетлиги бўйича ўқувчи ўз билимини оширади. 



Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish