ФИЗИКА ВА АСТРАНОМИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМДА
ЗАМОНАВИЙ ИННОВАТЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ.
ассистент С.С. Халилов
1
, ассистент Н.С. Халилова
2
,
катта ўқитувчи Г. Атабаева
3
Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU, Миробод тумани 218-мактаб
Аxборот теxнологияларидан таълим тизимида, айниқса физика ва астраномия фанини
ўқитишда фойдаланиш - дарсликларнинг электрон версиялари, электрон дарсликлар, электрон
плакатлар, ходиса ва жараёнларнинг виртуал моделлари, тест дастурлари ва
лабораторияларнинг виртуал стендларини яратиш, масалалар ечиш ва хоказо боскичлардан
иборат бўлиб, ёшларнинг физика ва астраномия фанига бўлган кизикишларини оширишда,
ходиса ва конуниятларни чукуррок англаб етишларида, масофавий ва мустакил таълим
олишларида мухим ахамиятга эгадир. Физика ва астраномия фанини ўрганишда лаборатория
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
198
ишларини бажариш муҳим ўрин эгаллайди. Ўқув жараёнида лаборатория машғулотларининг
самарадорлигини ошириш муаммоси мураккаб ва кўп қирралидир. Уни ҳал этиш лаборатория
машғулотларини ўтказишнинг турларига хос бир қатор хусусиятларни ҳисобга олишни тақозо
этади. Шулардан энг муҳими назарий билимларни амалда текшириб кўриш орқали,
талабаларни ижодкорлик қобилиятларини ошириш ҳисобланади, ҳар қандай билим маълум
вақт ўтгандан кейин хотирадан ўчиб кетиши табиий ҳолдир. Назарий билимларни
мустаҳкамлаш мақсадида ўқув жараёнида виртуал лаборатория машғулотларидан фойдаланиб
талабаларнинг ижодкорлик ва билим фаолиятини ошириш муаммосини ҳал этиш мумкин.
Бунинг учун талаба физикадан лаборатория машғулотларини ўтказиш шакллари, усуллари ва
воситаларини тўғри танлай билиши лозим. Ҳозирги замон таълим тизимида ҳукмронлик
қилаётган анъанавий таълимни мазмунан янгилаш ва таълим, тарбия жараёнини ташкил
этишни тубдан ўзгартириш, янги таълим самрадорлигини ошириш мақсадида таълим
жараёнида ноанъанавий, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда дарс ўтиш давр
талабидир. Дарс самарадорлигини оширишда ўқитувчи аввало мақсад белгилаб олиши,
ноанъанавий ва анъанавий дарсларнинг фарқини кўра олиши шарт. Ноанъанавий дарслардан
мақсад талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини кўтариш учун, фанни ўқитишда, лаборатория
машғулотларини янада мазмунли, қизиқарли ва ва тушунарли ўтказишда ўқитувчи ва талаба
фаолиятига янгилик киритиб, интерфаол методлардан фойдаланиш ҳамда талабаларни тез ва
самарали баҳолашга эришишдир.
"Виртуал лаборатория" тушунчасининг моҳияти таркибий қисм бўлган виртуал асбоб
ёрдамида (оддий электрон асбоб билан ишлагандек) компютерда ишлаш имкониятини
берадиган, оддий компютерга қўшимча қилинган аппаратли ва дастурли воситалар тўпламини
ифодалашдан иборатдир. Виртуал асбоб ва виртуал лабораториянинг муҳим қисми -
фойдаланувчининг самарали график интерфейси (яъни, фойдаланувчининг компютер билан
ўзаро алоқаларининг қулай, интерфаол режимини таъминловчи), одатий предметли соҳада
кўргазмали график намуналар кўринишида график меню тизими билан дастурли асбоб
ҳисобланади. Ўқув виртуал лаборатория - бу якунланган дастурли маҳсулот бўлиб, унинг ўзига
хос хусусияти автоматлаштирилган ҳамда лойиҳалаштириш самарадорлигини оширишга
йўналтирилган
катта
дастурли
тизимларни
лойиҳалаштиришнинг
замонавий
концепцияларидан фойдаланиш ҳисобланади. Виртуал ўқув лабораториядаги амалий жараён
асосини амалий дастурлар ўқув пакети ёки уларнинг саноат аналоглари ташкил этади. Уларни
яратишда асосий эътибор одатда математик моделлаш, ўрганилаётган жараён ёки объектлар
оптималлаштириш ва ҳисоб ишларига қаратилади.
Мухаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
физика кафедарси профессор ўқитувчилари томонида аниқ фанларга ихтисолашган академик
лицейларда ва касб хунар коллеж ўқувчилари учун махсус вебга йўналтирилган ўқитиш тизими
яратилган. Бу тизим орқали ўқувчилар ихтиёрий вақтда тизимга кирган ҳолда 24/7 принципи
асосида физика фанидан мультимедиали ўқув курслар орқали ўрганиш имкониятини беради.
Тизим Tasix тизимида ишлайди. Тизимнинг адресси my.estudy.uz. Тизимдаги ўқув контентлар
қўйидаги элементлардан ташкил топган: Ўқув режа, Мультимедиали маъруза (HTML5, swf, avi
форматларидан иборат комплексли ўқув контент), назорат тестлари, анимацион роликлардан
иборат. Мустақил иш жараёнида ўқувчилар Вебга йўналтирилган электрон дарсликлардан
фойдаланиш, физика фанининг қонун-қоидалари ҳамда жараёнларни чуқур билишлари учун
ҳам назарий, ҳам амалий кўникмага эга бўлишлари, шу жумладан ўзларининг билимларини
лабаратория қурулмаларини билиш ва тажриба ўтказиш малакасига эга бўлишлари керак.
Юқорида келтирилган малакага эга бўлишлари учун my.estudy.uz тизимида виртуал
лаборатория ишлари берилган.
Шу сабабли Вебга йўналтирилган таълим тизимида яратилган физика фанига оид барча
йўналишга алоқадор ва тартибли қилиб тузилган маърузалар, лабаротория ишлари, амалий
машғулотлар кетма-кетлиги бўйича ўқувчи ўз билимини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |