Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ВА



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ВА 
ЖАМИЯТ ҲАМДА МЕҲНАТ БОЗОРИ ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
 
Рахматуллаев М. Р., Рахматуллаев И. А. 
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва 
микроэлектроника илмий-тадқиқот институти
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор 
йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини 
яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар 
стратегияси” Фармони узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим 
хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори 
малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш устувор вазифалар қаторидан белгилаб 
берилди. Ҳақиқатдан ҳам, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ишларга қарамай, 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
180 
давлат ва жамият ҳамда меҳнат бозори талаблари даражасида рақобатбардош, юқори малакали 
кадрлар тайёрлаш масаласи мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий 
ислоҳотларнинг талабларига ҳали тўлиқ жавоб бермайди. Олий таълим самарадорлигини 
оширишнинг асосий омилларидан бири ўқув меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ва 
жамият ҳамда меҳнат бозори талаблари асосида юқори савияда ишлаб чиқилганлиги даражаси 
билан белгиланади. Ўқув меъёрий ҳужжатлар мажмуалари таълим жараёнида бажарадиган 
функциялари ҳар хил бўлгани билан улар таълим сифатиини ва самарадорлигини оширишга 
қаратилган бўлиши, яъни барча меъёрий ҳужжатларнинг хусусий мақсадлари Давлат ва жамият 
ҳамда меҳнат бозорининг умумий мақсадларини амалга оширишга қаратилган бўлиши керак.
Касбий таълим меъёрий ҳужжалари Давлат ва жамият ҳамда меҳнат бозори талаблари 
даражасида кадрлар тайёрлаш муаммо ва унинг ечимлари тадқиқот объекти сифатида 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги олимлари томонидан чуқур ўрганилмаган. Собиқ иттифоқ 
таълим тизимидан мерос бўлиб қолган Давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва 
дастурларнинг мазмуни ўзгарган бўлсада аммо, уларнинг структураси ҳамда функцияси 
ҳозиргача ўзгармай сақланиб келинмоқда. Ушбу структура бугунги кунгача ҳеч қандай илмий 
асосланган методлар билан асослаб берилмаган бўлиб, дедукция методига асосланган 
структура /1/ яъни, касбий фанларни ўзлаштириш хусусий мақсадлари орқали Давлат ва 
жамият ҳамда меҳнат бозори талабларининг умумий мақсадларини амалга оширишга 
қаратилган. Касбий таълим мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш механизми меъёрий 
ҳужжатларда тўлиқ ўз аксини топмаган. Жумладан, касбий таълимдан манфаатдор 
қатламларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши илмий асослаб берилмаган. Биз мазкур мақолада 
Давлат ва жамият ҳамда меҳнат бозори талаблари асосида олий маълумотли мутахассисларни 
тайёрлашнинг илмий асосланган тизимини ҳамда касбий таълим меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларини ишлаб чиқиш методологиясини яратиш йўналишида олиб бораётган 
тадқиқотларимизнинг муайян бир йўналиши бўйича тўхталиб ўтамиз. Тадқиқотларимизнинг 
асосий мақсади - таълимдан манфаатдор қатламларни манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш, 
давлат ва жамият ҳамда меҳнат бозори талаблари асосида кадрлар тайёрлаш имкониятига эга 
бўлган ҳамда илмий асосланган касбий таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг янги 
авлодини яратишга қаратилган. Бугунги кунда таълим жараёнида фойдаланилаётган меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар индукция методида ишлаб чиқилган бўлиб, ўқув режа ва дастурларда 
билим, кўникма ҳамда малакаларни умумийлик ёндашувида ўзлаштиришга қаратилган. Бундай 
тартибда ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таълим жараёни меҳнат бозори 
талаблари билан узвийлигини тўлиқ таъминлаш имкониятини бермайди ҳамда талабаларнинг 
ўзлаштириш сифатига салбий таъсир қилади. Олиб борилган илмий изланишлар, меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларни дедукция методида эмас, балки индукция методида ишлаб чиқилиши 
белгиланган мақсадларга мувофиқ эканлигини аниқлади. Индукция методи якка тартибдаги 
касбий таълимнинг хусусий мақсадларга эришиш орқали меҳнат бозорининг умумий 
мақсадларга эришишга асосланади

Меҳнат бозорида ҳар бир касбий йўналиш бир неча фаолият туридан
иборат бўлгани
учун, 
ўқув дастурларни касбий фанлар бўйича эмас, балки фаолият турлари бўйича яъни методида 
ишлаб чиқилиши меҳнат бозори билан таълим бозорининг ўзаро узвий боғлиқлиги таминлайди 
|2-3|. Фанлар бўйича ишлаб чиқилаётган ўқув дастурлари касбий фаолият турларига нисбатан 
тартиблашмаган ҳолда таълим жараёнининг ташкил қилиниши, тингловчиларнинг ҳар бир 
фаолият турларига доир билимларни тўлиқ модул сифатида ўзлаштиришига салбий таъсир 
кўрсатмоқда. Умумий мақсадларни кўзлаб, фанлар бўйича индукция методида ишлаб чиқилган 
ўқув дастурлари ягона ўқув режасига жойлаштирилган. Бундай ўқув режа ва дастурларда 
белгиланган билимлар меҳнат бозори талаблари билан узвий эмаслигини юзага келтирмоқда. 
Касбий таълимда билимлар узвийлиги – бу нисбий тушунча бўлиб, яъни меҳнат бозорида 



Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish