“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
181
муайян касбий йўналиш бўйича самарали фаолият олиб бориш учун зарур бўлган билимлар
кетма-кетлиги ҳамда тартиблашувининг касбга ўқитиш жараёни билан мос келишидир.
Бугунги кунда олий таълим тизимида талабаларнинг билим сифатининг меҳнат бозори
талабларига тўлиқ жавоб бермаслигининг асосий сабаби ўқув режа ва дастурлар меҳнат
бозорида фаолият олиб бориш учун зарур бўлган билимлар билан тўлиқ узвийлиги мавжуд
эмаслигидадир. Агар ўқув режа ва дастурлар белгилаган мақсадларни амалга ошириш учун,
яъни меҳнат бозори талаб этадиган билимлар кетма-кетлиги тартиблашган механизмга эга
бўлмаса, бундай тартибда ўқув жараёнини ташкил қилиниш талабаларнинг ўзлаштиришларига
салбий таъсир қилади. Чунки, тингловчилар муайян таълим муддати давомида қандай
билимларни нима учун ўзлаштириётганларини тасаввур қилолмайдилар. Бундай тартибдаги
ўзлаштириш уларнинг билимларга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжларига салбий таъсир қилиб
келмоқда. Касбий фанлар бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурларини меҳнат бозори
талабларига мос ҳолда ишлаб чиқиш жуда ҳам мушкул ёки тўлиқ бажариш мумкин эмас.
Сабаби шундан иборатки, бир касбий фан меҳнат бозорида муайян бир технологик жараённи
тўлиқ қамраб олиши мумкин эмас, бу технологик жараённи бир неча фанлар қамраб олади. Бу
фанларни ўзлаштириш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда ягона бир технологик
жараёнларини яхлит қамраб олиш жуда ҳам мушкул ҳисобланади. Қолаверса бир бутун
жараённи турли фанлар билимлари таркибига бўлиши ва турли вақтларда уларни ўзлаштириш
ушбу технологик жараён тўғрисида яхлит билимларни талабалар онгида шаклланишига
имконият бермайди. Касбий фанлар бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурларини меҳнат бозори
талабларига мослигини ўрганиш ёки экспертизадан ўтказиш жуда ҳам мушкуллиги сабабли
тўлиқ бажариш мумкин эмас.
Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида таълим меъёрий ӽужжатларига
қўйиладиган асосий талаблар қуйидагиларда иборат эканлиги аниқланди:
таълим меъёрий ӽужжатларининг мазмуни барча таълимдан манфаатдор қатламларнинг
манфаатларини ӽимоя қилиши илмий асосланган бўлиши;
таълим меъёрий ӽужжатлари халқаро таълим бозорида рақобатбардошлиги илмий
асосланган бўлиши;
таълим меъёрий ӽужжатлари таълимнинг ривожланиб боришини ўзида мужассам этган
бўлиши.
Ушбу талабларни ўзида мужассам этган таълим меъёрий ҳужжатлари яратиш заминида
Давлат ва жамият ҳамда меҳнат бозори талабларига мувофиқ юқори малакали ёш
мутахассис кадрлар тайёрлаш билан Миллий дастурда белгиланган вазифаларни бевосита
ижросини таъминлаш имкониятига эга бўламиз.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Рахматуллаев М. Р., Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида касбий таълим
узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашда илмий муаммолар. Таълим технологиялари,
2005 йил, №2, 4-6 б.
2. Рахматуллаев М.Р. К вопросу о научно-методических проблемах разработки
нормативных документов высшего образования. Международная конференция – Пути
повышения качества воспитательной работы в образовательных учреждениях, РФ, Рязань,
2008 год, 334-335 б.
3. Рахматуллаев М.Р., Мелков А.В. К вопросу о механизмах разработки нормативно-
правовой документации системы профессионального образования в Российской Федерации,
Межвузовский научно-методический конференции, РФ, Рязань, 2009 год, 4 марта, 122-124
стр.
Do'stlaringiz bilan baham: |