Ҳозирги пайтда критик зичлик 10" г/см катталик билан белгиланади. Коинотда модданинг ўртача зичлиги замонавий тасаввурларга кўра 3x10" г/см3 деб баҳоланади. Бошқача айтганда, Коинот чекланмаган вакт кенгайишда давом этади. Лекин Коинотда модданинг ўртача зичлигини аниқлаш ҳали ишончли эмас. Коинотда ўртача зичликка ўз ҳиссасини қўшиб турувчи ҳали аниқланмаган материя турлари мавжуд бўлиши мумкин. У ҳолда Коинотнинг «ёпиқ» моделини қўллашга тўғри келади, унда кенгайиб бориш келажакда кичиклашиш билан алмашади, деб тахмин этилади 2-илова визуал материаллар
Коперник биринчи бўлиб астрономиянинг минг йиллик тараққиётига уйғониш даври намаёндаси сифатида кўз ташлади. Жасур ўзига ишонган, мағрур ижодкор, новатор сифатида, Коперникдан олдин ўтганлар геосентрик принципдан юз ўгиришга иродаси дош бермади ва Птоломей системасининг майда деталларини такомиллаштиришга ёки қадимлийроқ бўлган гомоцентрик сфералар схемасига мурожаат этишга ҳаракат қилар эди. Коперник бундан минг йиллик концерватив астрономик алоқани узишга мувофиқ бўлди. Қадимги авторитетлар олдига тиз чўкиш кайфиятидан қутулишига мувофиқ бўлди. У ишни бирлик ва астрономик билимни тартибланиши ғояси билан банд эди. Табиатда соддалик ва гармонияни ахтарди. Ҳар хил ходисаларни ягона муҳитига йўл излади. Бундай уринишлар натижасида Оламнинг гелиоцентрик системаси келиб чиқди. 1505-1507 йиллар орасида Коперник ўзининг “кичик тавсифномасида” гелиоцентрик астрономиянинг принципиал асосларини келтирди. Астрономик маълумотларни назорат, қайта ишланиши 1530 йилга келиб якунланди. Лекин фақат 1548 йили “Осмон сфераларининг айланиши ҳақида" китоби нашрдан чиқди. Бу асар инсон тафаккурининг тарихида энг буюк ютуқ бўлди. Бу китобда Қуёш, Ой, 5 та сайёра ва юлдузларни кўринувчи мураккаб ҳаракатини математик назарияси келтирилган эди ва шу нарса асосида юлдузларнинг катталиклари тузилди. Оламнинг марказига Коперник Қуёшни жойлаштирди, унинг атрофида Сайёралар ҳаракатланади ва уларнинг ичида “қўзғалувчан юлдуз” қаторига киритилган ўзининг табиий йўлдошига эга Ер бўлди. Сайёралар схемасидан ниҳоятда улкан масофаларда юлдузлар сфераси жойлашган. Унинг бу сферанинг жуда катта узоқлиги гелиоцентрик принципга асосланган эди; фвқат шу каби асосланган хулоса негизида “қўзғалувчан” юлдузларни параллакслари йўқ деган фикрга келди. Коперник системаси Птоломей системасига нисбатан аниқроқ ва соддароқ эди, ва уни ўша заҳотиёқ амалий эҳтиёжларга тадбиқ эта бошлашди. Унинг асосида “Пруссия жадваллари” тузилди, Тропик йил узунлигини аниқлаштиришди ва 1582 йилга келиб илгаридан етилиб қолган муаммо-календарининг ислоҳотини ўтказишди, янги ёки Григориан календари жорий этилди