1- seminar
МАВЗУ: “ФУТБОЛНИ КЕЛИБ ЧИҚИШ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНИШИ.”
Режа:
Кириш.
Футболни келиб чиқиш тарихи.
Ўзбекистонда футболни ривожланиши.
ФИФАни ташкил топиши ва ривожланиши.
«М у с к о м а н д а» жамоаси ҳақида.
Футбол кенг халқ оммасини жисмоний ривожлантиришнинг, унинг саломатлигини мустаҳкамлашнинг энг ҳаммабоп, бинобарин, энг оммавий воситадир. Бу катталарга ҳам, ўсмирларга ҳам, болаларга ҳам бирдек маъқул бўлган чинакам халқчил ўйин.
Футбол – чинакам атлетик ўйин. У тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, кучлилик ва сакровчанликни ривожлантиришга ёрдам беради. Футболчи ўйин пайтида хаддан ташқари кўп иш бажаради. Бу эса одамнинг функционал имкониятлари даражасини оширишга маънувий-иродавий хислатларини тарбиялашга ёрдам беради.
Футбол ўйинининг негизида ўйинчиларнинг умумий мақсад – ғалабага интилиш бирлаштириб турган коллективлардан иккитасининг кўриши ётади. Ғалабани қўлга киритишга интилоиш футболчиларни коллектив бўлиб ҳаракат қилишга бир-бирига ўзаро ёрдам беришга ўргатади. Дўстлик ва ўртоқлик туйғуларини тарбиялайди.
Бошқа спорт турларидаги машғулотларда кўпинча футболдан қўшимча спорт тури сифатида фойдаланилади. Футболда футболчилар йўналишини ўзгартириб югуриш, сакрашнинг турли хиллари, структура жиҳатдан турлича гавда ҳаракатлари, тўпни тепиш, тўхтатиб олиш ва олиб юриш, максимал тезликда ҳаракат қилиш, иродавий хислатларининг, тактик тафаккурнинг камол топиши кабиларни футболни ҳар қандай ихтисосдаги спортчига керак бўлган кўпгина муҳум хислатларни ўстирадиган спорт ўйини, деб ҳисоблаш имконини беради.
ФУТБОЛНИ КЕЛИБ ЧИҚИШ ТАРИХИ.
Футболнинг келиб чиқиши ҳақида турли ахборотлар, маълумотлар, тахминлар мавжуд, бироқ уларнинг барида турли саналар, даврлар келтирилган. Тарих ҳали футболни пайдо бўлган ва келиб чиқққан жойи ва санани аниқ билмайди. Бу эса футбол илдизи ўта қадим замонларга бориб тақалишидан дарак беради. Лекин кўплаб изланишлар натижаси ҳамда тарихшуосларнинг фикирича,футболга ўхшаш тўпли ўйинлар неча-неча юзлаб йиллар аввал қадим Шарқ мамлакатларида (Миср, Хитой), антик давлатларда (Греция, Рим) ўйналган. Шунинг кўпчилик футболнинг келиб чиқиши мана давлатларга бориб тақалади, дея эътироф этишади. Бироқ айнан “футбол” деб атала бошланган ўйин Англияда пайдо бўлган.
Қадимги юнонлар тўп ўйинини шунчалик қадрлаганларки, уни хатто гимназияларни, махсус мактабларнинг жисмоний машқлар программасига киритганлар. Қадимги Мисрда футболга ўхшаш ўйин эрамиздан 2000 йиллар аввал ўйналган бўлса, қадимги Афина Спарта жангчилари орасида “Эпискирос”, деб номланадиган ҳам оёқ билан, ҳам қшл билан ўйналадиган ўйин машхур бўлган, бу ўйинни юмалоқ матодан ўйнашган. Аммо бу ўйин жуда қўпол ва шавқатсизлиги билан ажралиб турарди. Рим империясида озгина бўлса ҳам футболга ўхшаш тўп ўйини 180 йилда тилга илинади. Паллукснинг юнонча луғатида ўйновчилар икки жамоа бўлганлиги ёзилган. Ҳар қайси жамоа тўпни рақиб ўйин майдони орқасига ўтказишга ҳаракат қилади. Ҳаракат жиҳатидан бу ўйин кўпроқ хозирги регби ўйинига ўхшаб кетади. Лекин у ўйин қўл билан ўйнаш тақиқланган эди. Футбол кўпроқ “Гарпостум” деган қадимги Рим ўйинидан келиб чиққан бўлиб, Британия, Галлия ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларига бу ўйинни Рим легионлари биринчи асрда олиб келганлар, деб тахмин қиладилар.
Инглизлар оёқ тўпи ўйини Британия оролларида IX асрдаёқ маълум бўлган, деб даъво қиладилар. Ғарбий Еврома давларларида бу сингари ўйинлар шу аср ўрталарида мустақил тарзда ҳам, айрим элементлари бир-биридан ўрганиш йўли билан ҳам ривожлани борган, деб тахмин қилса бўлади.
XII аср – ўрта асрлар Англияда футбол ўзининг бошланғич йўлини олди. Англиядаги шаҳарларда, шаҳар ичида тор кўчаларда, бозор майдонларида эрталабдан то кун ботгунига қадар турли ўйинлар ўйналган. Ўйновчилар сони 100 га яқин, айрим пайтлари эса 100 дан ошиб кетган. У пайтдаги ўйинлар қўпол, ҳеч қандай қоидасиз ўйналган. Қўл билан ҳам, оёқ билан ҳам ўйнашдан ташқари, тўп билан бўлган ёки бўлмаган ўйинчиларни ушлаб йиқитишган. Ўйин шу даражада қизиб кетар кетардики, ҳатто бозорлар, кўчалар вайрон бўлган.
1313 йили инглиз подишоси Эдуард II шаҳар ичкарисида футбол ўйини ўйнашни тақиқлайди. Подишони ана шу фармоиши инглиз футбол иттифоқининг архивида сақланиб қолган. “Катта тўп қувгандаги ур-йиқитлар шаҳарларда катта тўполон чиқараётгани ва ёмон таъсир кўрсатаётгани учун,- дейилади фармоишда,- итоат этмаганлар қамоққа ташланишини таъкидлаб бу ўйин эндиликда шаҳарларда ўйналиши подишолик номидан тақиқ этаман”. Бундай тақиқлашларнинг сабаби ўйин пайтидаги тартибсизликлардагини эмас, балки шаҳарларнинг камон отишдан ва ҳатто ҳунармдилик ишидан чалғитишида ҳам эди. Шу боисдан 1349 йили инглиз подишоси Эдуард III ҳам Лондонда футбол ўйини ўйнашни ман қилувчи фармоиш чиқаради. Француз пошошоси Карл V эса ундан ўтиб тушди-1369 йили ҳалқ ҳалқ ўйинларини ман этди. Италияда футбол биринчи бор 1400 йилда тилга олинади. Англия билан Францияда оёқ тўпи ўйини ҳалқни кўнгил очар машғулоти бўлса, Италияда кўпроқ кибр доираларининг ўйини бўлиб қолади.
XIX асрга, хусусан шу аср ўрталарига келиб, спорт методи жисмоний тарбиянинг энг мақбул методи деб топилиб, спорт хамда спорт ўйинлари жисмоний ривожланишининг самарали воситаси бўлиб қолгандан кейин футбол тарихида янги босқич бошланди.
Оёқда тўп ўйнаш биринчи галда инглиз коллежлари хамда университетларида ёйилади. XIX асрнинг иккинчи ярмидан футбол ўйинида очиқ-ойдин икки йўналиш таркиб топади. Улардан бирини Лондон ҳамда Кембридж коллежлари қўллаб-қувватлар эди. Булар 1863 йили футбол ассоциацияси тузадилар ва юмалоқ тўпни фақат оёқда ўйнашни расм қилишга қарор қиладилар. Регби шаҳаридаги университет иккинчи йўналиш тарафдори бўлиб, у ерда тухумсимолн, чўзинчоқ гардиш шаклидаги тўпни ҳам қўлда, ҳам оёқда ўйнашга қарор берилди.
Биринчи бор ягона ўйин қоидалари жорий қилишга уриниб кўриш Кембридж футбол клубига тегишлидир. XIX аср ўрталаридаги “тўс-тўполон футбол”дан босиқроқ, жамоавий, ташкиллаштирилган футболга ўтилди ва1848 йилда Кембрижда расмийлаштирилмаган футбол қоидалари ишлаб чиқилиб, ўйинлар ташкил этилди. 1848 йили бу қоидаларни нашр этишга қарор қилинади. Афсуски, у босмадан чиқмай йўқолиб кетади. Шунга қарамай, бу қоидалар кўп инглиз коллежларида “Кембридж қоидалари” тарзида маълум. Орадан 9 йил ўтиб, яъни 1857 йил Шеффилд шаҳрида дунёда биринчи бўлиб футбол жамоаси ташкил топди.
Бизгача етиб келган дастлабки қоидалар эса 1863 йили 26 октябр Лондонжа Англия футбол уюшмасининг ташкил этилиши пайтида бу ўйиннинг 13 моддадан иборат бўлган илк расмий қоидалари тасдиқланган кейинчалик бу қоидалар бошқа барча миллий уюшмалар учун футбол ўйининг асоси бўлиб қолди. 1863 йили, 8 декабрида бу қоидалар эълон қилинган. Қўйида ўша қоидалар тексти “Футбол: тарихи уюштириш, техника, тренировка, ва тактикаси” (Масква,1927) китобида қандай эълон қилинган бўлса, худди ўшандай келтирилган:
Майдоннинг бўйи 200 ярд (183м) дан, эни 100 ярд (91.5м) дан ошмайди. Майдоннинг бурчакларида байроқчалар ўрнатилади. Устига тўсин ётқизилмаган дарвоза 8 ярд (7.32 м) оралиқда ўрнатилган бўлиб, иккита устундан иборат.
Ким қай томондан ўйнаши қуръа ташлаб ҳал қилинган. Куръада ютқазган жамоада майдон марказига қўйилган тўпни тепиб, ўйинни бошлаб беради. Иккинчи жамоа ўйинчилари тўп тепулгунча қадар унга 10 ярд (9.1м) дан яқин кела олмайдилар.
Дарвозага тўп урилгандан кейин, жамоалар томониларини алмаштирганлар.
Тўп қўлда улоқтирилмай, қўлда зарба берилмай ёки қўлда кўтариб кирилмай, иккита устун оралиғидан ўтса, дарвоза затб этилган ҳисобланади.
Агар тўп ён чизиқдан ташқарига чиқиб кетса, унда ҳаммадан аввал тега олган ўйинчи тўпни чизиқни кесиб ўтган жойдан, чизиққа нисбатан тўғри бурчак ҳосил қиладиган ўйналишда тўпни қўлда майдонга ташлаб беради. Тўпни ерга теккан заҳоти ўйинга кирган ҳисобланади.
Ўйинчи зарба бераётган пайтда унинг жамоасининг зарба берувчидан кўра рақиб дарвозасига яқинроқ турган ҳамма ўйинчилари ўйиндан ташқари ҳолатда ҳисобланади ва улар тўпга тега олмайдилар ёки рақибларга ҳалақит бера олмайдилар.
Тўп дарвоза чизиғидан ташқарига чиқиб кетиб, чизиқнинг нариёғида ҳимояланаётган жамоада ўйинчиси биринчи бўлиб унга тегса, шу жамоада дарвоза чизиғининг ўйинчи тўпга теккан жой рўпарасидаги нуқтасидан тўп тепиш ҳуқуқини олади: борди-ю ҳужум қилаётган жамоада ўйинчиси тўпни биринчи тўпни теккан жой рўпарасидаги нуқтасидан эркин тўп тепиш ҳуқуқини олади. Эркин тўп тепиш пайтида ҳимоядаги жамоа то тўп тепилгунча қадар дарвоза чизиғидан ташқарисида туради.
Агар ўйинчи бшоқа ўйинчи зарбасидан учиб келаётган тўпни бевосита қўли билан илиб олса, шу ҳолат рўй берган жойни белгилаб олиб, ўша жойдан эркин тепиши мумкин.
Ўйинчилар тўпни қўлларига олиб югура олмайдилар.
Ўйинчиларни чалиш ва уриш ман этилди, шунингдек ўйинчини қўл билан ушлаб тўхтатиб қолиш ёки туртиш ман этилади.
Тўпни қўл билан узатиш ман этилади.
Майдон ичида тўпга қўл теккизиш ман этилади.
Темир ва гуттаперчадан қилиган жойлари туртиб чиққан пойавзалларда ўйнаш ман этилган.
Кўриниб турибтики, 1863 йилдаги қоидалар ҳозирги қоидалрдан анчагина фарқ қилади. Бу ҳозирга кунгача футбол қонун қоидаларини йиллар ўтиши билан ўзгарганлигини кўрсатади.
1866 йилда “ўйиндан ташқари ҳолат” қоидаси енгиллаштирилди. Энди рақиблар сирт чизиғи билан ўзи ўртасида қарши томон ўйинчиларидан уч киши бўлса, бу ўйинчи “ўйиндан ташқари ҳолат” бўлмайди.
1866 йилда йилда баландликни чеклаш учун устунлар орасига арқон тортиқ қўйилди.
1870 йили биринчи марта 11 ўйинчи майдонга чиқди.
1871 йили биринчи марта дарвозабонга ўнг қўл билан ўйнаш рухсат берилди.
1871 йилдан учрашувлар 1.5 соат мобайнида ўтказила бошлаган.
1872 йилдан бошлаб футбол бўйича ҳалқаро учрашувлар тарихи бошланди. Унда англия ва Шотландия терма жамоалари кураш олиб борган. Учрашув дурранг 0:0 билан якунланган.
1872 йили кўпчиллик жамоалар йиғилиб бир қарорга келишдики, тўп юмалоқ ва унинг сферик айланаси тахминан 68.6-70 см бўлиши лозим. Шу йили тўпнинг оғирлиги ва ҳажми расман тасдиқланган.
1873 йили тўп ҳимоядаги ўйинчига тегиб, сирт чизиқдан майдон ташқарисига чиқиб кетганда бурчакдан тўп тепиш қоидаси киритилди.
1873 йили аут тўпни қўлда ўйнашга киритиш белгиланган.
1875 йили арқонли дарвоза устуни ўрнига 2.44м баландликда ётқазилган тўсинга алмаштирилди.
1875 йили дарвозага тўп киритилгандан кейин томонлар алмашиниш қоидаси ўрнига, ўйинчилар танаффусдан қайтгандан кейин алмашиш қоидаси жорий қилинди.
1880 йили биринчи марта футбол ўйинида ҳакам иштирок эта бошлади. Унгача футбол жамоларининг сардорлари ўйин қоидаларига риоя қилинишини кузатиб турганлар.
1883 йилдан бошлаб учрашув иккита бўлимга бўлиниб, ўша 1.5 соат иккига бўлинган (45 дақиқадан).
1884 йилдан Британия оролларида биринчи ҳалқаро расмий турнир ўтказила бошланган.
1891 йили биринчи марта судья (ҳакам) иккита ёрдамчиси билан майдонга чиқди.
1891 йили биринчи марта 11 метрлик пеналти белгиланди.
1902 йилда дарвозабонга иккита қўлда ўйнашга рухсат этилган.
1902 йили биринчи марта тўлиқ ва тўғри майдон ўлчамлари чизилди.
1933 йили биринчи марта 1-11 гача ўйинчилар рақамда чиқишди.
1900 йилдан футбол олимпия спорт турига айланди, аммо расмий жиҳатдан у Олимпия ўйинлари дастурига 1908 йилда киритилган.
1904 йили Белгия, Голландия, Дания, Франция, Швеция, ва Швецария вакиллари ташаббускорлиги билан Ҳалқаро футбол уюшмаси (ФИФА) тузилди. Бу уюмага 200 ортиқ давлатлар аъзо бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |