Ўрта қатор ўйинчилари
Ҳозирги футболда ўрта қатор ўйинчиларининг ҳаракатларига кўп жиҳатдан команданинг муваффақият қозонишига алоқадор омиллардан бири деб қаралади. Бу ихтисосдаги футболчилар бутун матч давомида юксак ишчанликни таъминлайдиган аъло даражадаги ҳар томонлама тайёргаликка эга бўлишлари керак. Улар ҳужум ва мудофаа ҳаракатларида фаол бўлишлари, ўйинни юксак суръатда ўтказишлари ва уни бир дам ҳам сусайтир-масликлари даркор. Тактик тайёрлик буйича, команда бўлиб ўйнаш воситалари ва усулларини танлашдаги эпчиллик ва ихтирочилик бўйича ўрта қатор ўйинчилари олдига оширилган талаблар қўйилмоқда. Улар ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ҳамма шерикларининг ҳамкорлигини уюшти-риб турадилар. Ўрта қатор ўйинчилари мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам бир хилда яхши ўйнашлари, бутун команда ўйинини ташкил эта билишлари керак. Уларнинг ҳаракат-лари юксак даражадаги ижрочилик маҳоратига асосланган ва доимо мустаҳкам, кучли бўлиши лозим. Улар ниҳоятда хилма-хил узатишлардан, айланиб ўтиш ва ҳоказолардан фойдаланадилар. Одатда ўрта қатордаги юксак маҳоратли ўйинчилар кучли, аъло даражали, зарба бера оладилар.
Ҳужумда ўрта қатор ўйинчиларига қўйиладиган асосий талаблар:
а) мудофаадан ҳужумга ўтишни ташкил этиш ва ҳужум ривожини давом эттириш;
б) майдон ўртасини назорат қилиш ва команданинг тўпни узоқ вақт бошқариб туришини, бинобарин, ташаббусни қўлдан бермай туришини таъминлаш;
в) ҳужумни якунлашда қатнашиш;
г) ҳам яқинда турган, ҳам узоқдаги шериклар билан ҳамкорлик қилиш;
д) ҳужумни ривожлантиришда тўпни қанотдан тез ошириш ва бўшаган зонага тез очилиб чиқиш ёрдамида қўққисдан рўй бериш ҳолатини юзага келтириш.
Мудофаада ўрта қатор ўйинчиларига қўйиладиган асосий талабалар:
а) майдоннинг бўйи ва эни бўйлаб тўғри тақсимланиб, жойлашиш ҳисобига рақибнинг жавоб ҳужуми тез ривож топишига тўсқинлик қилиш;
б) ўзи турган зонадаги энг яқин рақиб ўйинчисини ёки шахсан биркитиб қўйилган рақибни кузатиб бориш;
в) тўп узатилиши ва дарвозага тўп тепилишига йўл қўймаслик;
г) шерикларни страховка қилиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш.
Команданинг ўрта қатори кўпинча турли тактик планда ҳаракат қилувчи футболчилардан тузилиб, ярим ҳужумчи, диспетчер ва ярим ҳимоячидан иборат бўлади.
Ярим ҳужумчи асосан ҳужум қилувчи ўйинчи вазифасини бажаради. Гоҳо у ҳужумнинг олдинги қаторида ҳаракат қилади ва ҳаракатни фаол якунлайди. Диспетчер ҳужумда гуруҳ ва команда ҳаракатларини уюштиради ҳамда уларни иккинчи эшелондаги ҳаракатлар билан бирга қўшиб олиб боради. Ярим ҳимоячи биринчи галда ўз дарвозаси мудофаасини ташкил этишга ёрдам бериб, баъзи-баъзи-дагина командасининг ҳужум қаторларига ёриб кириб боради.
Ўрта қаторни тузаётганда, ўйинчилар бир-бирини тўлдириб, умуман шу ўйин ихтисоси учун назарда тутилган барча вазифаларнинг бажарилишини тўлиқ ва ишончли таъминлайдиган қилиб танланади. Бироқ ярим ҳимоячилар ўйин тактикасининг ривожланишидаги асосий тенденция шундайки, улар команданинг якунловчи ҳужум ҳаракатларида бевосита иштирок этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |