Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


§-3. Кимёдан синфдан ташқари ишлар ва уларнинг турлари



Download 6,89 Mb.
bet48/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

§-3. Кимёдан синфдан ташқари ишлар ва уларнинг турлари.

Синфдан ташқари машғулотлар ўзига хосдир. Синфдан ташқари машғулотлар ўзининг мақсади ва мазмуни жиҳатдан ҳам, шакли ва методлари жиҳатдан ҳам синф машғулотларидан фарқ қилади.


Синфдан ташқари машғулотлар синфда ўтказиладиган машғулотларнинг аксинча, ўқувчиларнинг ихтиёрий қатнашишлари асосида ташкил этилади.
Синфдан ташқари машғулотлар ўқувчиларнинг эҳтиёжидан ва ижодий ишга бўлган табиий интилишидан келиб чиқади.
Ўқув машғулотлари, синфда ўтказиладиган машғулотлар умумдавлат дастурини, албатта, бажариш кераклигидан келиб чиқса, синфдан ташқи машғулотлар ўқувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш заруриятидан келиб чиқади. Синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларда кимёга бўлган ҳавас ҳосил қилинади ва чуқурлаштирилади. Ўқувчилар кимё билан таниша бошлаган вақтларида улар, асосан, кимёвий ҳодисаларнинг ташқи, қизиқарли томонларга: моддаларнинг ўз-ўзидан ўт олишга, портлашларга, моддаларнинг тусининг ўзгаришга ва бошқаларга қизиқадилар. Синфдан ташқари машғулотлар синфда ўрганиладиган дастур материалининг камини тўлдиришга эмас, балки уни янада чуқурлаштиришга қаратилган бўлади.
Ёшларимизни кимёнинг экспериментал томони — моддалар ҳосил қилиш, айниқса, амалий ҳаётда ишлатиладиган моддалар ҳосил қилиш ва уларнинг хоссаларини текшириш, асбоблар ясаш, айниқса, ҳозирги замон кимёвий ишлаб чиқаришларнинг ишлайдиган моделларини ясаш, ҳозирги замон кимёси ва кимё саноатимизнинг муваффақиятлари, кимё тарихи, ватанимиз кимёгарларининг ҳаёти ҳамда ижоди ва кўпдан-кўп бошқа масалалар қизиқтиради.
Синфдан ташқари машғулотлар, синфда ўтказиладиган машғулотларидан фарқли ўлароқ, асосан, ўқувчиларнинг мустақил ишлашларига катта аҳамият берилади.
Синфдан ташқари машғулотларда йирик кимёгар олимлар ва ишлаб чиқариш ходимларининг маърузаларини ташкил қилиш, экскурциялар ўтказиш катта аҳамиятга эгадир. Йирик олим ва мутахассисларнинг лекциялари, киносеанслар, экскурсиялар ўтказиш катта аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўқитувчининг бевосита раҳбарлиги остида қанчалик кўп ишласалар, мактабда синфдан ташқари машғулотлар шунчалик самарали ва шунчалик қизиқарли бўлиб ўтади. Ўқитувчи синфдан ташқари машғулотлар вақтида ўқувчиларнинг мустақил ишларига раҳбарлик қилиб туради. Ўқитувчи кимёвий экспериментни бажаришга қандай киришиш кераклиги, ишлайдиган моделни қандай ясаш маъқулроқ эканлиги ва шу кабилар тўғрисида маслаҳатлар беради, адабиёт тавсия этади, кимёвий тажриба ўтказиш техникасининг энг қийин ва ўқувчиларга унча маълум бўлмаган усулларини кўрсатиб беради.



Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish