Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


§-2. Кимёдан факультатив машғулотлар



Download 6,89 Mb.
bet47/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

§-2. Кимёдан факультатив машғулотлар.

Кимё бўйича ўқув фани сифатида ўқитиладиган факультатив курсларининг мақсади қуйидагилардан иборат:


1. Кимёдан чуқурлаштириладиган билимлар бериш ва ўқувчиларнинг кимё фанига бўлган қизиқишлари, қобилиятларини чуқурлаштириш.
2. Кимё фанларининг тадқиқот методларини эгаллаш.
3. Кимёнинг бошқа фанлар билан предметлараро боғланишини таъминлаш.
4. Ўқувчиларнинг дунёқарашини ривожлантириш.
5. Политехник таълимни тўлиқ амалга ошириш.
6. Ўқувчиларнинг кимё касбини эгаллашга йўналтириш.
Мактабдаги факультатив курслар.
Мактаб кимё ўқув дастуридаги мураккаб масалалар факультатив курслар сифатида ўқитилади. Факультатив курслар ўқувчиларнинг машғулотларини махсус ташкилий шакли ҳисобланади. Факультатив машғулотларга ўқувчилар ўз ҳохишлари билан қатнашадилар. Лекин факультатив курс дарс жадвалига киритилади ва ўқитувчининг ўқув юкламасига ўтади.
Факультатив курсларни ўқитиш методикаси ва ташкил қилиниши кимё дарсларидан ва синфдан ташқари ишлардан фарқ қилади. Факультатив курс кимё асосларини чуқур ўрганиш учун қизиқиш билдирган ўқувчилар гуруҳлари асосида ташкил қилинади. Факультатив курс кимё ўқитишнинг ягона тузилмасига киради. Факультатив машғулотлар ҳозирги вақтда асосан, 9-синфда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида олиб борилади. Факультатив машғулотларда тушунча, қонун ва назариялар чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Унда кимёвий эксперимент ҳиссаси оширилган бўлади. Факультатив машғулотлар махсус курслар ҳам деб аталади. Уммумтаълим мактабларида қуйидаги махсус курсларни факультатив сифатида ўқитиш мумкин: "Саноат кимёси", "Кимё қишлоқ хўжалигида", "Пахта кимёси", "Кимёвий анализ асослари", «Агрокимё» бўйича махсус амалиёт ва бошқалар.
Факультативлар учун дастурлар ва ўқув қўлланмалар, методик қўлланмалар нашр қилинган. Масалан, "Пахта кимёси" курси учун М.Умаров томонидан махсус курс ва практикум яратилган. Кўп касб-ҳунар коллежларида "Кимёвий анализ асослари" курси ўқитилади. Агар факультатив курс учун ўқув дастури ва қўлланмаси бўлмаса, маҳаллий шароитдаги кимёвий ишлаб чиқариш ёки қишлоқ хўжалигини кимёлаштиришга оид касб-ҳунар коллежи ёки мактаб ўқитувчиси томонидан танлаб олинган курсга факультативнинг дастури ишлаб чиқарилади ва педагогик кенгаш томонидан тасдиқланади. Шундан сўнг факультатив курс сифатида дарс жараёни олиб борилади. Факультатив курсга қўйиладиган талаблардан бири уларда назарий ва амалиётни бир-бирига яқин боғлаб олиб боришдир. Махсус курсда амалий малака ва кўникмалар ҳосил қилинганлиги учун мехнат малакаларини шаклланишида муҳим ҳисобланади.
Факультатив курсларнинг қисқача мазмуни билан танишиб чиқамиз. Масалан "Саноат кимёси" курсида олинган ишлаб чиқаришнинг хусусиятига қараб ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисида билимга эга бўладилар. Ишлаб чиқариш лабораториясида ишлаш кўникма ва малакаларини ҳосил қиладилар. Масалан, Республикадаги жуда кўп кимёвий ишлаб чиқаришларга яқин бўлган, касб–ҳунар коллежи ва мактабларда маҳаллий ишлаб чиқариш саноатига оид дастур ва қўлланма яратилиши керак. Масалан, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, сульфат кислота ишлаб чиқариш, рух ва мис ишлаб чиқариш, табиий газни қайта ишлаш, нефтни қайта ишлаш ва бошқалар. "Кимё қишлоқ хўжалигида" курсида тупроқни анализ қилиш, ўсимликларни кимёвий таркибини аниқлаш, минерал ўғитларни билиб олиш ва ишлатиш нормалари хақида кўникма ва малакалар ҳосил қилинади.
"Кимёвий анализ асослари" курсида аналитик кимё билимлари берилади. Моддаларни анализ қилиш методлари ва асбоблари билан таништирилади ва моддаларни анализ қилиш эксперименти олиб борилади. Назарий қисмида эса сифат ва миқдорий анализ асослари ўқитилади.
Факультатив курс тугаганидан кейин у бўйича имтиҳон ўтказилади. Натижалари етуклик аттестатида кўрсатилади. Факультатив дарсларнинг ўқитиш методикаси оддий дарсларни ўқитиш методикасидан фарқланади.
Факультативда ўқувчиларнинг мустақил ишига катта аҳамият берилади. Факультатив дарсларда адабиёт билан ишлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига, оид докладлар ҳамда рефератлар тайёрланади. Масалан, "Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш" мавзусидан факультатив курсида Қизилқум фосфоритни бойитиш комбинатидаги жараёнлар бўйича ўқувчилар докладлар тайёрлайдилар. Суперфосфат ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича анжуманлар ўтказиш мумкин.
Факультатив машғулотларда кўпинча муаммоли сухбат методи амалга оширилади. Муаммоли саволлар ишлаб чиқариш жараёнлари, табиий заҳиралар, ишлаб чиқариш чиқиндиларидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ва бошқалар бўйича тузилади. Факультатив дарсни олиб бориш учун жиҳозланган кимё хонаси ва замонавий ўқитишнинг дидактик воситалари бўлиши керак.

Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish