Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Риитта Уосукайнен, 
Давлат маслаҳатчиси, 1994-2003 йилларда Парламент Спикери 
2. ПАРЛАМЕНТНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ 
ҚЎМИТАСИ 
Конституцион судлар Финляндияда йўқ. Янги қонунлар қабул 
қилингани туфайли, қонунларнинг конституцияга мос келиши 
тўғрисидаги масалалар парламентнинг Конституцион қўмитасида 
кўриб 
чиқилади. 
Парламентнинг 
Конституцион 
қўмитаси, 
парламентнинг 16 доимий қўмиталаридан биридир. У 1906 йилдаги 
давлат қонунчилик тизими ислоҳотидан сўнг доимий органга 
айланди. Парламент доимий органларининг асосий вазифаси –


17 
масалаларни парламент йиғилишларида кўриб чиқиш учун 
тайёрлашдан иборатдир.
Парламентнинг Конституцион қўмитаси қонунлар қабул қилиш, 
уларни ўзгартириш ёки рад этишга алоқадор масалалар билан 
шуғулланади. Шунингдек, қўмита конституцияга бевосита алоқадор 
бўлган қонунчилик масалалари бўйича саволларни ҳам тайёрлайди. 
Мисол учун сайлов қонунчилиги, юқори давлат бошқаруви 
органларига, Аланд ороллари мухториятида ўз-ўзини бошқаришга, 
шунингдек, фуқаролар қонунчилиги ва тил масалалари ва партиявий 
тизимга алоқадор бўлган масалалар шулар қаторидандир.
Сўнгги пайтларда, хулосалар тузиш қўмитанинг бошқа
вазифалари ичида иккинчи ўринга тушиб қолган. Бошқа 
қўмиталарнинг, уларнинг ўзлари шуғулланаётган масалаларига 
алоқадор қонунчиликларини ишлаб чиқиш қўмитанинг асосий 
вазифаси бўлиб қолди. Ҳозирда, қўмита томонидан таклиф 
қилинаётган қонунчилик лойиҳаларининг сони ошди: 1987-1990 
йилларда фақатгина 51та хулоса тақдим қилинган бўлсада, 1999-
2002 йиллардаги сессия давомида қўмита 199та, 2011-2014 йилларда 
184та қонунчилик лойиҳалари бўйича ўз хулосаларини тақдим 
қилди.
Қонунчилик лойиҳалари устидаги ишлар конституциянинг 74-
параграфида баён этилган. Унга асосан қўмита кўриб чиқиш учун 
ўзига келиб тушаётган қонунчилик лойиҳалари ва бошқа 
масалаларнинг конституцияга, шунингдек, халқаро ҳужжатларда 
кўрсатиб ўтилган инсон ҳуқуқларини таъминлашга тўғри келиши 
ҳақида хулоса тайёрлайди. Бундан ташқари, парламент низоми 38-
параграфининг иккинчи пункти, кўриб чиқилаётган масаланинг 
конституция ёки инсон ҳуқуқлари бўйича келишувларга мос келиши 
бўйича гумон пайдо бўлганда, хулосалар бўйича ишлаётган қўмитага 
конституцион қўмитага мурожаат қилиш мажбуриятини юклайди.
Парламентда масалаларни кўриб чиқишдаги конституцион 
назорат шундай йўл орқали яратилди. Унинг ўзига хослиги шундаки, 
унинг фаолияти депутатлар сафидан танланган аъзолардан иборат 
бўлган орган томонидан олиб борилади. Ушбу ўзига хослик 150 йил 
аввал пайдо бўлган, тизимнинг шаклланиш ва ривожланишининг 
узоқ тарихи билан таърифланади.


18 
Қўмита конституцияга риоя қилиш устидан назоратни бажариш 
давомида, ўзининг асосий вазифаси конституцияни талқин 
қилишдан иборат бўлган орган сифатида фаолият кўрсатади. Мисол 
учун қўмита, вазирнинг ноқонуний ҳаракатлари бўйича хулоса 
бериш кераклиги ёки депутатни мансабидан четлаштиришга доир 
далиллар пайдо бўлганда ҳам худди шундай «сиёсий бўлмаган» 
вазифани бажаради. Шундай ҳуқуқий вазифалар бўлишига 
қарамасдан, қўмита таркиби бўйича ҳар қандай бошқа парламент 
қўмитаси кабидир: унинг аъзолари парламентда қатнашадиган барча 
партиялар вакилларидир.
Юридик масалаларни ҳал этишда қўмита бетарафликни 
сақлайди ва бунга бир нечта омиллар ёрдам беради. Амалда 
парламент фракциялари, қўмитада кўриб чиқилаётган ва шу 
фракцияга кирувчи қўмита аъзолари томонидан риоя қилиниши 
керак бўлган юридик масалалар бўйича қарор қабул қилмайдилар. 
Шунингдек, вазирлар ҳам қўмита аъзоларининг мустақил 
фаолиятига таъсир этишни ўз олдиларига мақсад қилиб олмаганлар. 
Масалаларни конституция бўйича кўриб чиқиш тўлиқ қўмита 
аъзолари томонидан олиб борилади. Ўзи томонидан олдинроқ қабул 
қилинган барча қарорларидаги мунтазамлик қўмита фаолиятига 
хосдир.
Мутахассисларнинг меҳнати қўмита ҳолатини шакллантириш 
давомида муҳим ўринга эгадир. Қўмита конституцияни талқин 
қилиш бўйича бўлган ҳар бир ҳолатда, мамлакатнинг турли хил 
университетлари мутахассисларининг фикрларини тинглайди. 
Қўмитанинг ҳар бир йиғилишида, мутахассислар қўмитанинг 
конституциявий ҳолатлар бўйича талқинини, ҳамда ушбу масалалар 
бўйича ўз талқинларини таҳлил қиладилар.
Одатда кўриб чиқилаётган масалалар бўйича мутахассисларнинг 
фикрлари бир-бирига камдан-кам ҳолларда мос тушади. Бироқ, бу 
кўпчиликнинг фикри қўмитанинг умумий фикрини келтиради дегани 
эмас. Бошқа томондан, қўмита кўпчиликнинг фикрини эътиборсиз 
қолдиролмаслиги ҳам аёндир. Мутахассисларнинг фикр ва 
тавсиялари, қўмита аъзоларига бирон-бир масала бўйича тутган ўз 
ўринларини шакллантиришга йўналиш бўлиб хизмат қилади. Қўмита 
аъзолари музокаралар орқали бир фикрга келадилар. Бироқ, 
кўпчилик фикридан фарқ қилувчи фикрга эга бўлган ва ўз фикрида 


19 
охиригача турган қўмита аъзоси, унинг фикри қўмитанинг якуний 
хулосасида алоҳида равишда кўрсатилишини кутишга ҳақлидир.
Масалан, қўмита ўзининг хулосасида, қонунчилик таклифининг 
конституцияга мос келиши тўғрисидаги ўз баҳосини келтиради.
Агарда қўмита, берилган таклифни конституцияга зид деб 
ҳисобласа, у ҳолда хулоса қонунчилик лойиҳасининг конституцияга 
мос келиши учун қандай ўзгартирилиши кераклиги тўғрисидаги 
кўрсатмалар билан бирга берилади. Қўмита томонидан таклиф 
қилинадиган ўзгартиришлар, қонунчиликка киритиладиган матн 
ўзгартириш шаклида эмас. Бироқ, улар ўзгартириш киритишдан 
кўзланган мақсадга таъриф беришади ва уни қандай қилиб 
шакллантириш бўйича мисолларни ҳам кўрсатиб ўтишади. Амалда 
қонун чиқарувчи бошқа қўмиталар, ўз фаолиятларида қўмита 
томонидан ишлаб чиқилган конституцияга мослик бўйича фикр ва 
мулоҳазаларини инобатга олишади. Ва ниҳоят, пленум йиғилишида 
масалаларни ҳал қилиш жараёнининг конституцияга мос бўлишини 
назорат қилиш парламент спикери вазифасига киради.
Умумий қилиб айтганда, қўмита конституцияни талқин қилиш 
ҳолатларидаги ўз лаёқати бўйича тўлиқ ишончга эга. Ишончнинг 
етишмаслиги муаммоларни келтириб чиқарар эди, чунки қўмита 
томонидан узоқ вақт давомида амалга оширилаётган дастлабки 
назорат қонунчиликнинг конституциявий назоратининг ягона шакли 
эди. 1919 йилда қабул қилинган Финляндия конституциясига 
биноан, қонунларнинг конституцияга мос келишлиги таҳлили суд 
тизими қўлида эмас эди. Кейинчалик ушбу ҳолат барибир ўзгарди: 
2000 йилдаги янги конституциянинг 106-параграфи «Суд томонидан 
иш кўриб чиқилаётган вақтда, қонун кўрсатмасини бажариш 
конституцияга очиқчасига зид келса, у ҳолда суд конституцияга 
афзаллик беришга мажбур» деб айтади. Янги конституциянинг амал 
қилиш 
даври 
давомида, 
қонун 
ҳолатларига 
нисбатан 
конституциянинг афзал кўрилганлиги бўйича атиги бир нечта воқеа 
содир бўлганлиги, парламентнинг конституциявий қўмитаси 
томонидан 
олиб 
борилаётган 
конституциявий 
назорати 
самарадорлигига ёрқин мисолдир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish