Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пекка Ноусиайнен 
1999-2007 
йилларда Парламент депутати, 2003-2009 йилларда
Финляндиядаги Ҳокимликлар Иттифоқи бошқаруви раиси. 2009 
йилдан – ҳозирги кунга қадар Кенгаш раиси  
 
5. 
ОШКОРАЛИК ТАМОЙИЛИ 
Финляндия – очиқ ва демократик жамиятдир. Финляндия 
Конституциясининг 21 моддасига биноан, суд муҳокамаларининг 
ошкоралиги ҳуқуқи, эшитилган бўлиш ҳуқуқи, асосланган қарор 
олиш ҳуқуқи, қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи, суд 
муҳокамасининг адолатли бўлиши ва давлат органлари томонидан ўз 
вазифаларини адолатли бажариши бўйича бошқа кафолатлар қонун 
томонидан таъминланади.
Ошкоралик тамойилининг ватани сифатида кўпинча Швецияни 
тилга олишади. Аслида эса, бу икки давлатнинг умумий тарихи 
қисмидир. Ошкоралик приници «ихтирочиларидан» бири тариқасида 
1760 йилларда швед парламентидаги Остроботния губерниясининг 
дин бўйича вакили, фин Андерс Чидениус (Anders Chydenius) 
ҳисобланади. Швеция XVIII асрнинг биринчи ярмида бошидан 
инқирозли даврларни ўтказаётган эди. Россия билан мағлубиятга 
учраган икки уруш ва кенг тарқалаётган коррупция давлатнинг 
мавжудлигига таҳдид солаётган эди. Айни вақтда, тарқалган 
маърифат асри ғоялари халқ ҳукмдорлигини кенгайтириш ва 
ҳукумат бошқарувчиларининг устидан назорат қилиш тартибини 
жорий қилиш (масалан, ҳукуматларни ажратиш бўйича Монтескье 


26 
назарияси) воситаларини киритиш тамойилларини ҳимоя қилаётган 
эди. Бироқ, парламентнинг ҳукумат ижроси устидан назорати бўйича 
имкониятлари чекланган эди. Парламент табақалари камдан-кам 
ҳолларда кенгашда йиғилишар ва уларга ҳукумат томонидан қабул 
қилинган қарорлар бўйича маълумотлар етказилмас эди. Бундан 
ташқари, сиёсий мавзулардаги мунозаралар цензура томонидан 
чегараланган эди. Шунинг учун ҳам 1750 йилларда ахборот 
эркинлиги тўғрисидаги ғоялар, олий табақалардан ташқари, 
парламентда кенг қўллаб-қувватланишга сазовор бўлди.
1765-1766 йилларда парламентда ишлаётган даврида, Андерс 
Чидениус ахборот эркинлиги ғоясининг фаол тарафдори эди. 
Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун, ўзининг якуний кўринишида 
Чидениуснинг кундалик ва эслатмаларида шакллантирилган 
йўналиш бўйича ҳаракатланади. 1766 йилда парламент конституция 
бўлимига айланган ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонунни 
(Förordning Angående Skrift- och Tryckfriheten) маъқуллади. Қонунга 
биноан, «Och bör.. uti alla Archiver fri tilgång lemnas, att sådene 
Handlingar får in Loco afskrifwa eller i bewittnad afskrift utbekomma», 
яъни, ҳар бир кишининг ҳукумат ҳужжатлари билан танишиш ва 
улардан нусха олиш ҳуқуқи бор эди.
Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун, фин ва шведларга 
маълумотларга кенг миқёсда эга бўлиш бўйича, дунёнинг бошқа ҳеч 
қайси бир мамлакатида учрамайдиган кафолатни берди. Бундан 
ташқари, деярли барча ҳукумат ҳужжатлари жамоа мулкига айланди. 
Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун томонидан кафолатланган, 
давлат ҳукумати органлари фаолиятининг ошкоралиги, ҳукумат 
фаолиятини назорат қилишга имкон берувчи мутлақ янгилик бўлди.
Швеция конституцияси 1809 йилдан кейин ҳам, Финляндия 
Россия империяси таркибида бўлган даврда ҳам ўз кучида қолди. 
Финляндия мустақилликни қўлга киритганидан сўнг, ошкоралик 
тамойили ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонуннинг таркибий 
қисми бўлди. Ҳозирги кунда ушбу тамойил, давлат ҳукумати 
органлари фаолияти ошкоралигини белгилайдиган қонунда батафсил 
кўрсатилган (ошкоралик тўғрисидаги қонун, 21.5.1999/621). 
Қонуннинг биринчи параграфига биноан, ҳукумат ҳужжатлари, 
агарда қонун бўйича бошқа нарса айтилмаган бўлса, жамоат учун 
ошкорадир.


27 
Маълумотларнинг жамият учун ошкоралигини парламент 
қонуни томонидан чегараланиши кераклиги талаби, ушбу 
чегаралашлар 
мамлакат 
фуқароларининг 
кўпчилик 
қисми 
маъқуллашга тайёр бўлган муҳим сабабларга кўра бўлишини 
кафолатлайди. Айни шу билан, ҳукумат муассасаси ёки алоҳида 
олинган мансабдор шахсга қарши бўлган маълумот тури, шу каби 
маълумотнинг 
ошкоралигига 
тўғаноқ 
бўлолмаслигини 
кафолатлайди. 
Шунингдек, 
ахборотнинг 
эркинлиги, 
давлат 
хизматчиларининг ҳомийлик ва дискриминация ҳолатларига жой 
қолмаган ўз лавозимларида тўғри фаолият олиб боришлари учун 
гаров вазифасини ўтайди. Кўпгина халқаро тадқиқотларнинг 
натижалари бўйича, Финляндия энг кам коррупцияга мойил бўлган 
мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, ахборот тўғрисидаги қонун ва тегишли қонунчилик 
таркибига, маълумот маҳфийлигини сақлашни таъминлаш учун 
шартлар рўйхати ҳам киритилган. Ушбу шартларнинг бир қисми 
ҳукумат манфаатлари (масалан, давлат хавфсизлиги, жиноятнинг 
олдини олиш) ва иккинчи қисми шахсий манфаатлар (масалан, 
болани ҳимоя қилиш ёки шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги)га 
алоқадордир. Бунга қарамасдан, Финляндия давлат органлари 
томонидан қабул қилинадиган ва алоҳида шахслар ёки аҳоли 
гуруҳларига тааллуқли қарорларнинг кўпчилиги жамоат учун 
ошкорадир. Масалан, жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, 
жисмоний шахсларнинг солиққа тортилувчи даромадлари ҳақидаги 
маълумотлар жамият учун ошкорадир ва ушбу маълумотлар газета 
саҳифаларига тушиб туради.
Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонунга биноан, агарда 
мансабдор шахс аризачига у ёки бу ҳужжатни тақдим қилишдан бош 
тортса, у ҳолда мансабдор шахс рад қилиш сабаби асослаб берилган 
расмий ёзма жавоб тақдим қилишга мажбур. Бундай қарор, даъво 
мазмуни бўлган ҳужжатнинг ошкоралиги бўйича мустақил қарор 
қабул қилишга ваколати бўлган маъмурий судда шикоят қилиниши 
мумкин. Финляндияда ҳукумат ҳужжатларининг ошкоралиги суд 
органларининг қаттиқ назорати остидадир.
Бундан ташқари, фин оммавий ахборот воситалари ҳам ахборот 
эркинлиги тамойилини таъминлашни диққат билан кузатишади. 
Давлат органларининг ОАВ учун ахборотни чеклаш ҳаракатлари, 


28 
суддаги даъвони кўриб чиқиш ва матбуотда салбий мақолалар чоп 
этилишига осонгина олиб келади. Охирги йилларда суд томонидан 
алоҳида давлат мансабдор шахсларининг хизмат ҳаражатлари 
рўйхатига тушиб қолган тадбирлар ўтказиш ва такси ҳаражатлари 
тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, ўқувчиларининг битирув 
имтиҳонларини топширишлари бўйича ўрта мактабларнинг 
кўрсаткичлари каби маълумотларнинг ошкоралиги бўйича ижобий 
қарорлар қабул қилинди.
Ошкоралик тамойили Финляндиянинг сиёсий ҳаётида ҳам бир 
қатор вазифаларни бажаради. У ҳар бир инсонга ахборотлашган 
жамият 
шарт-шароитларида, 
фуқароларнинг 
тенглигини 
таъминлашга элтувчи маълумот олиш ҳуқуқини кафолатлайди. 
Ошкоралик тамойили эркин фикр шаклланишини қўллаб-
қувватлайди ва демократияни таъминлашда ёрдам беради. 
Шунингдек, ошкоралик тамойили оммавий ахборот воситаларининг 
юқори малакали фаолиятига кўмаклашади.
Ошкоралик 
тамойили 
ҳукумат 
органлари 
фаолияти 
шаффофлигининг гарови сифатида хизмат қилади. Ҳукуматнинг 
очиқ эканлиги огоҳ юридик ҳимоянинг бир қисмидир, яъни, 
ошкоралик тамойили ҳукумат қарорларининг юқори сифатли 
бўлишига ва адолатни сақлашга кўмаклашади.
Ошкоралик тамойили ҳукумат фаолияти устидаги фуқаролар 
назоратининг самарали воситасидир ва у ҳукумат органлари 
томонидан қарорлар қабул қилишда жамиятнинг таъсир ўтказиш 
имкониятларини кенгайтиради. Ошкоралик тамойили фикрларнинг 
эркин шаклланиши ва демократик жамиятни амалга оширишга 
кўмаклашади. Буларнинг барчасидан ташқари, у оммавий ахборот 
воситалари фаолиятининг сифатига ўз таъсирини ўтказади.
Ошкоралик тамойили ҳозирги жамиятни ахборотлаштириш 
асрида, ҳукумат органларига ўз фаолиятларида маълумотларнинг 
самарали бошқарувини ташкиллаштириш талабини қўймоқда. 
Мансабдор шахслар зиммасида маълумотларнинг тўлиқлиги, 
аниқлиги ва бошқа ахборот сифатига таъсир қилувчи унсурларни ўз 
ичига олган, ҳужжат ва ахборот базаларига қулай уланиш 
имкониятлари, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш вазифалари 
ётмоқда. Бошқача қилиб айтганда, маълумотларни фақатгина талаб 
бўйича тақдим қилиш етарли эмасдир. Ҳукумат органлари шундай 


29 
қилишлари керакки, унга ҳар бир киши чиндан ҳам ета олиши керак. 
Бундан ташқари, расмий маълумот ва ҳужжатлар мажмуаси шундай 
шаклда тузилиши керакки, ҳар бир фуқаро керакли маълумотларни 
осонликча ўзи топиши мумкин бўлсин.
Ошкоралик тамойили мослаштирилган эди ва кўпгина бошқа 
соҳаларда ҳам қўлланилмоқда. У Швеция ва Финландиядан узоқ 
бўлган жойларга ҳам тарқалди. Мисол учун, АҚШда 1966 йилда 
ахборот эркинлиги тўғрисида қонун қабул қилинди. Википедия 
маълумотларига кўра, тегишли қонунлар дунёнинг юздан ортиқ 
мамлакатларида қабул қилинган. Швеция ва Финляндия ахборот 
эркинлиги тамойили Европа Иттифоқи органларида ҳам амалга 
оширилиши талаби билан чиқдилар. Европа Иттифоқи бўйича 
Шартномага 
ўзгартириш 
киритиш 
тўғрисидаги 
Амстердам 
шартномасига расмий ҳужжатларнинг ошкоралигига тегишли модда 
киритилди. Ушбу моддага асосан Европа Парламенти ва Европа 
Кенгаши томонидан, Европа Парламенти, Европа Кенгаши ва 
Европа комиссиясининг тайёрлаган расмий ҳужжатлари жамият 
учун ошкора эканлиги тўғрисидаги резолюция (EY N:o 1049/2001) 
қабул килинди. Шу йўл билан ошкоралик тамойили Европа 
Иттифоқи қонунчилигининг бир қисми бўлиб қолди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish