Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Илкка Тайпале, 
Фахрий стажга эга парламент депутати,  
Тиббиёт фанлари доценти 


13 
БИРЛИК АСОСИ 
1. БИР ПАЛАТАЛИ ПАРЛАМЕНТ 
 
Аввалига мен жуда ҳайрон қолдим – бир палатали парламент 
қандай қилиб лакрица ва чекишга қарши қонун қаторида ижтимоий 
инновация бўлиши мумкин? Сўнгра бирданига тушундим: ахир у 
ушбу китобда санаб ўтилган барча ижтимоий инновациялар бошида 
турибдику. Мен жуда ҳурмат қиладиган давлатимиз парламентининг 
спикери бўлган ва парламент фаолиятини тўққизта сессия давомида 
бошқарган илк аёл сифатида шундай деб ўйлайман.
Илмари Киантонинг (Ilmari Kianto) «Қизил чизиқ» асарига 
(1910й.) бир дақиқагагина қараганимизда, инновациялар қандай 
шароитларда пайдо бўлганини тушуниш мумкин: «Бири сомон 
тутами билан дўппайиб турган, иккинчиси йиртиқ латта билан 
ямалган, учинчиси буқа пуфаги билан тортилган ва фақатгина 
тўртинчиси икки томондан қорайган қалай тугмаларига бойланган 
иплар ёрдамида ушлаб турилган, ёрилган яшилсифат ойна билан 
ярқираётган тўртта ойналик кулба деразасининг зич ўрмонга қандай 
термилиб турганини бирон-бир инсон ўйлаб кўрдими? Худди зич 
ўрмон илоҳи, ўзининг дарз кетган ва оғриққа ботган кўзлари билан 
атрофга қараётгани каби».
Ва биз худди шундай манзара ва шаҳарнинг тош уйларидан, 
умуман олганда, ўша пайтдаги Финляндиядан чизиқ тортдик ва 
унинг вақти келиб бизга кўп нарса олиб келишига ишонар эдик. 
Аслида ҳам шундай бўлди. Шаффоф ойнали бутун деразалар 
Европага ва умуман бутун дунёга очилган.
Финляндияда 1906 йилда сайлов ва давлат тизими тўғрисида 
қонун қабул қилинди. Кўпчиликнинг фикрига кўра, биз табақаларга 
асосланган ва жуда эскирган европача давлат бошқарув тизими 
моделидан энг замонавий модел – бир палатали парламентга ўтдик. 
1906 йил 1-октябрда кучга кирган қонунга асосан, сайлаш ҳуқуқи 
ҳамма учун умумий ва тенг бўлди. Энг асосийси, эркаклар ҳам, 
аёллар ҳам ушбу ҳуқуққа бир вақтда эга бўлдилар. Сайлаш ва 
сайловда қатнашиш ҳуқуқига, 24 ёшга кирган фуқароларнинг 
барчаси эга бўлдилар. Янги қонун туфайли парламент сайловларида 


14 
сайлаш, ҳамда ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини олган фуқаролар сони 
ўн баробарлаб ошди ва 1,2 миллионга етди.
Кўпинча ушбу мавзу бўйича, фин аёлларининг дунёда сайлаш 
ҳуқуқини қўлга киритган илк аёллар эмаслиги тўғрисида изоҳлар 
эшитиш мумкин. Янги Зеландия, Австралия ва баъзи Америка 
штатларидаги аёллар сайлашлари мумкин эди, аммо парламент 
сайловларида ўз номзодларини қўйишлари мумкин эмас эди. Илк 
бора аёл-депутатлар 1907 йилда Финляндияда сайландилар. Ҳам 
эркак, ҳам аёлларга бир вақтнинг ўзида берилган тенг ҳуқуқлилик, 
Финляндиянинг ўзига хос хусусияти ва унинг афзаллиги бўлди.
Буларнинг барчаси, Финляндиянинг Буюк Россия Князлиги 
бўлган, давлатни шоҳ бошқараётган ва давлатимиз учун осон 
бўлмаган даврларда юз берди. Ўша пайт Финляндия учун жуда 
қулай келди – Россия Япония билан бўлган урушда, шу жумладан 
Цусим жангида мағлубиятга учраётган эди. Унинг ҳудудларида 
тартибсизликлар, шу жумладан Финляндиядаги барча аҳоли 
тоифаларига ҳам таъсирини кўрсатган умумий иш ташлашлар ўртага 
чиқаётган эди. Бу эса, шоҳни янги давлат тизимига рози бўлишга 
мажбурлади.
Ушбу жараёнда умумий сиёсий аҳволнинг ривожланиши катта 
ўрин тутган бўлсада, Финляндия парламенти томонидан бажарилган 
ва аҳамиятга лойиқ бўлган тайёргарлик ишларини ҳам унутмаслик 
керак. Финляндиянинг партиявий тизими ҳали ривожланмаган эди 
ва оқилона ғоялар керак эди. Лео Мешелиннинг давлат арбоби 
сифатидаги зукколиги муносиб баҳоланди. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам 
катта иш бажардилар. Муаммолар етарли эди. Бир палатали 
парламент, фин ва швед тиллари, армияга ноқонуний чақирув ва 
кейинчалик, Финляндиянинг монархия бўлиш имкониятлари 
тўғрисидаги баҳслар олиб борилар эди. Узундан узоқ баҳслардан 
сўнг қарор бир палатали парламент фойдасига бўлди. Катта 
Қўмитага эса иккинчи палата мақомига ўхшаш вазифа топширилди.
Ҳозирда ушбу қўмита Европа Иттифоқи масалалари билан 
шуғулланмоқда.
Фин аёллар иттифоқи тенг сайлаш ҳуқуқига эга бўлишни ўз 
олдига мақсад қилиб олган эди. Лекин муаммонинг ўзи ҳатто 
иттифоқ аъзоларининг ўзларига ҳам ҳануз охиригача аниқ ва 
тушунарли эмас эди. Феминистик ҳаракат иттифоқида, иттифоқнинг 


15 
биринчи президенти Лусина Хагманнинг 1889 йилда ёзган 
«Аёлларнинг сайлаш ҳуқуқи тўғрисида»ги мақоласига қарамасдан, 
деярли шундай ҳолат устунлик қиларди. Ишчи аёллар иттифоқи 
аёлларнинг сайлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда аниқроқ ўрин 
тутарди. Аёллар ҳаракатлари ва Ишчи аёллар иттифоқи 
мақсадларидаги берилган урғу фарқ қиларди. Тенг сайлаш ҳуқуқи ва 
соғлом ҳаёт тарзи масалари бир-бири билан чамбарчас боғланган 
эди. Ичкиликка қарши қонун қабул қилиш ва сиёсий демократия 
тамойилларини ўрнатиш талаблари, бир бутуннинг қисмлари 
сифатида кўриб чиқилар эди. Шундай қилиб, умумий ва тенг сайлаш 
ҳуқуқлари ғояси, 1898-1899 йиллардаги ичкиликка қарши қонун 
қабул қилиш ҳаракати давомида аҳоли ўртасида кенг тарқалди.
Ҳар ҳолда, барча учун умумий ва тенг бўлган сайлаш ва 
сайланиш ҳуқуқи тан олинди. Ҳатто, Англияда бўлган вақтида ушбу 
янгиликни эшитган, халқаро жамиятда энг кўп танилган фин аёл-
сиёсатчиси бўлмиш Александра Грипенбергни ҳам ҳайрон қолдирди. 
Шундан сўнг у бутун дунё назарининг ҳаракат қилиш ҳуқуқини 
ноодатий ҳолда қўлга киритган фин аёлларига қаратилганини 
бошқаларга эслатиш имкониятини ҳеч қачон бой бермади. Таълимга 
жуда катта талаб бор эди, чунки аёллар, ўзларини давлат идоралари 
ёки университетга қабул қилинишлари учун мурожаат қилишлари 
лозим эди. Фоҳишалик ва бошқа аҳлоқий масалалар ҳам долзарб эди; 
иш барча аёл гуруҳлари ва тоифалари орасида етарли эди. Улар 
эркаклар билан бирга меҳнат қилишар эди. Бироқ, ҳозир ҳам деярли 
шундай бўлсада, айни вақтда ўзларининг кўринишлари, турмушга 
чиқмаганликлари, семизликлари ва бошқа томонлари учун масхара 
қилинишга баҳона бўлдилар.
2017 йилда анчагина ютуқларни нишонлаш учун сабабларимиз 
бор, лекин яна кўп ишларни бажаришимиз керак. Аёлларнинг иш 
ҳақи миқдори, оилавий қонунчилик, туғилиш масалалари ҳар куни 
муҳокама қилинмоқда. Финляндияда илк бора 2000 йилда аёл 
президент сайланди, бош вазир лавозимини – 2003 йилда, парламент 
спикери лавозимини 1994 йилда аёл илк маротаба эгаллади. Кўпгина 
аёллар жамоа фаолиятида ҳам, бизнесда ҳам юқори поғоналарга 
кўтарилдилар ва аёллар йўлида турган ушбу девор кўп жойларда 
бузилиб бўлган. Бироқ, ҳал қилинмаган муаммолар етарлидир. 
Баъзан, парламентда қандай масалалар муҳокама қилинаётганини 


16 
эшитган вақтингда йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билмайсан. Ҳали 
1907 йилидаёқ, «Уй ва жамият» журналида парламент томонидан 
аёлларнинг ҳамжиҳат ҳаракатлари туфайли фоҳишалик ман 
қилинганлиги чоп этилган эди. Илк сайловларда баъзи аёллар, ўз 
овозларининг Финляндияда ароқхўрликни батамом йўқ қилишга 
ёрдам беришига умид боғлашган эди. Лекин, XXI аср кириб 
келганлигига қарамасдан, ичкилик масалалари бўйича ҳанузгача ҳам 
қизғин мунозаралар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда XX аср бошида меҳнат қилган порлоқ давлат 
арбоблари бўлмиш эркак ва аёлларни табрикласак бўлади. Уларнинг 
бир палатали парламент ҳақидаги қарори тўғри бўлиб чиқди. Ушбу 
йўналишдаги ҳаракатларнинг 
барчамизнинг қувончимиз 
ва 
давлатимиз фойдаси учун давом этишига умид қилиб қоламиз.
Бизга парламентарийларимизнинг эришган ютуқлари қувонч 
бахш этади, улар ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл. 1907 йилда Россия 
Думасининг депутатлари, Россиядаги Дон казакларидан келган «Биз, 
Дон казаклиги вакиллари, бизнинг ҳам улкан, аммо ҳанузгача 
занжирбанд бўлган она давлатимизда ҳам лойиқ бўлган аёлларни, 
шундай тенг-ҳуқуқлилик юксаклигига кўтарган давлатга табрик 
йўллашдан бахтиёрмиз. Яшасин ўз ватанининг тўла ҳуқуқли 
фуқароси бўлган фин аёли!» хабарини ҳам ўз ичига олган 
умумлаштирилган табрик телеграммасини юбордилар. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish