37
қуда ва совчи ролини бажарди. «Январ унаштиришидан»
триада
туғилди.
1945 йилда илк уч томонлама шартнома тузилди. Иш
берувчилар томонидан Финляндия Марказий иш берувчилар
иттифоқи вакил бўлиб қатнашди. Ишчилар томонидан Финляндия
Марказий касаба уюшмалари иттифоқи вакиллик қилди. Давлат эса
нарх ва маошларни тартибга солиш қонуни орқали кафолат берувчи
тариқасида қатнашди. Илк уч томонлама шартномалар истиқболли
эди. Бироқ, урушдан кейинги йилларда уларнинг ёрдамида ҳақиқий
даромадларнинг ортиши ва тинч муносабатларнинг сақлаб
қолинишига имкон бўлмади. Муаммоларга қарамасдан, томонлар
шартнома натижаларининг ижобийлигига амин эди. Айниқса 1956-
1977 йиллардаги иттифоқлар билан икки томонлама шартномалар
амалиётига қайтиш ҳаракатлари беҳуда кетганидан сўнг. Иқтисодий,
меҳнат ва социал-сиёсий томонлар бўйича уч томонлама келишилган
тайёргарлик йўқ эди.
1968 йилдаги меҳнат бозоридаги қийин аҳвол мобайнида яна уч
томонлама шартномаларга эътибор қаратилди. Ўша вақтда
даромадларни тартибга солиш сиёсати бўйича
илк келишув - TUPO
имзоланди. Ушбу келишувдаги томонлар сифатида ишчилар,
хизматчилар, таълим ва илмий бирлашмалар манфаатларини ҳимоя
қилувчи ишчилар бирлашмаси, шунингдек, хусусий бизнес
манфаатларини ҳимоя қилувчи иш берувчилар бирлашмаси,
ҳокимликлар ва давлат қатнашди. Ушбу модел 40 йилдан ортиқ вақт
мобайнида ишлаб келмоқда. Негизида уч
томонлама келишувлар
ётган қарорлар ёрдамида Финляндияда скандинавчасига ижтимоий
фаровонлик давлати модели амалга оширилди.
Турли хилдаги меҳнат бандлиги шаклларининг пайдо бўлиши,
2007-2011 йиллар мобайнида икки томонлама моделнинг тажриба
тариқасида фойдаланиш учун қабул қилинишига ундади. Бунинг
натижасида
рақобатбардошликни
кучайтириш
ва
бандлик
кўрсаткичларини ошириш бўйича қўйилган мақсадларга эришмаган
ҳолда инфляциянинг ўсиши кузатилди. 2012 йилда ҳукуматнинг
кучли босими остида уч томонлама моделга қайтиш амалга
оширилди. Икки йиллик ҳадли битим ишлаб чиқилди:
ишчилар ва
иш берувчилар бирлашмалари қабул қилинаётган қарорнинг
иқтисодий таъсири, касаба уюшмалари ҳам ҳадли битим асосида иш
38
ҳақи миқдорининг оширилиши бўйича келишиб олар эди. Ҳадли
битим қоидаларини бузолмайдиган тафсилотлар иш жойларининг
ўзидаёқ аниқланади ва келишилади. Фин модели - бу уч поғонали ва
уч томонлама қарордир.
Ўзининг
самарадорлиги
бўйича
фин
модели
жуда
муваффақиятли чиқди. Унинг ичида мамлакатнинг иқтисодиёти,
халқаро бозорлардаги рақобатбардошлик, шунингдек, ижтимоий
ривожланиш эътиборга олинган. Халқаро иқтисодий форум
томонидан ўтказилган тадқиқотларга асосан, ушбу тизим
Финляндияни дунёдаги энг рақобатбардош
мамлакатлардан бирига
айлантирди. Европа Иттифоқи томонидан ўтказилган таққослашга
асосан, Финляндия дунёда ахборот технологияларини ишлаб чиқиш
ва фойдаланиш бўйича биринчи ўриндадир. Триада туфайли иш
жойида таълим олиш тизимини ривожлантириш бўйича ҳам ижобий
натижаларга эришиш мумкин бўлди. Иқтисодий ҳамкорлик ва
ривожланиш ташкилоти томонидан ўтказилган PISA (Programme for
International Student Assessment) Халқаро талабалар таълим ютуқлари
тадқиқотлари натижаларига кўра, Финляндиянинг таълим тизими
етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда.
Триаданинг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, у жамиятга
очиқ ва шаффоф бўлишга имкон беради. Шартнома бор экан, демак,
у бажарилади. Натижада ишонч даражаси ҳам ошди. Меҳнат бозори
қатнашчилари бир-бирлари ва давлатнинг фаолиятларини кузатиб
турадилар. Бу Финляндиянинг нима
учун энг кам коррупцияга
мойил давлатлар қаторида эканлигига ҳам изоҳ беради. Триада
ёрдамида ижтимоий ва меҳнат қонунчилиги ишлаб чиқилган.
Шунингдек, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашда ҳам
ижобий натижаларга эришилган. Топилган кенг қамровли ечимлар,
Финляндиянинг иқтисодий тенг ҳуқуқлик масалаларида Европа
Иттифоқи мамлакатлари билан таққослаганда кўпроқ натижаларга
эришганига изоҳ беради. Финляндия триада ёрдамида, Европада
аҳолиси ўзини энг бахтлилар қаторида ҳис қилаётган, етакчи
ижтимоий фаровон мамлакатлардан бирига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: