Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Лассе Лехтонен,
Хельсинки шаҳри ва Уусимаа вилояти тиббий ҳудудининг 
маъмурий бўлим бўйича бош шифокори
6. 
АҲОЛИ СОНИ РЎЙХАТИ 
Финляндияда XVI асрнинг ўзиданоқ аҳоли сони рўйхатини олиб 
боришни бошлашган. Айтиб ўтиш жоизки, аҳолини руйхатга 
олишни черков ҳам, давлат ҳам деярли бир вақтда бошлаган.
Давлатнинг мақсади биринчи ўринда солиққа тортиш ва ҳарбий 
хизматга чақириш билан боғлиқ бўлган. Ўша даврда Швеция, 
ўзининг шарқий қисми бўлган Финляндияни ҳам қўшганда аҳолиси 
кам бўлган ва камбағал давлат эди. Шу сабабли ҳам йирик маъмурий 
аппарат ва армияни сақлаб туриш учун ҳарбий хизматга мажбур 
бўлган ва солиққа тортиладиган аҳоли ва унинг мулки тўғрисидаги 
маълумотларга эга бўлиш лозим эди.


30 
Аҳоли ва унинг мулки тўғрисидаги маълумотлар, ер бўйича ва 
жон бўйича тузилган алоҳида китобларда сақланар ва мунтазам 
янгиланиб борар эди. Кейинчалик, жон китобидан аҳоли сони 
рўйхати, ер китобидан эса кўчмас мулк рўйхати пайдо бўлди.
Аҳоли сони рўйхати билан бир қаторда, лютеран черкови 
томонидан олиб бориладиган рўйхат ҳам бор эди ва ушбу рўйхатни 
тузиш жонларни қутқариш талабидан келиб чиққан эди. Черков 
рўйхатидаги ёзувлар бир томонда черковга келувчи жамоат 
тўғрисидаги маълумотларни, иккинчи томонда эса ҳаётий воқеалар 
ва 
уларга 
бағишланган черков маросимлари тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олар эди. Буларнинг барчасининг натижаси 
сифатида, оилавий муносабатларни ҳам ўз ичига олган батафсил 
маълумотлар юзага келди. Черков рўйхатларида тўпланадиган 
маълумотлар, демографик аҳвол ва тузилаётган никоҳлар бўйича 
кўриниш олиш учун етарли эди. Бу эса давлатнинг ер ва жон 
китобларида йўқ эди.
XVIII асрда давлат, бутун мамлакатдаги аҳоли бўйича аниқ ва 
батафсил маълумотлар керак эканлигини ҳис қилган пайтда, ҳукумат 
аҳоли бўйича маълумотларни йиғиш ҳаражатларини ўз зиммасига 
олишга ҳаракат қилмади. Шунинг учун ҳам черков жамолари, ўз 
аҳолисининг ўзгариши бўйича черков китоблари асосида 
тайёрланган маълумотларини статистика Бошқаруви рўйхатига 
киритиш учун пул тўлашлари керак эди. Аҳоли сони тўғрисидаги энг 
аввалги маълумотлар, шу йўл билан черков китобларидаги 
маълумотлардан тўпланган эди. Сал кейинроқ олиб борилган ва 
аҳоли сонини янада кенгроқ қамровда рўйхатга олиш учун асос 
шундай пайдо бўлди.
Швецияда йўлга қўйилган аҳолини рўйхатга олиш жараёни 
дунёдаги аҳолини рўйхатга олиш бўйича илк лойиҳа эмас эди. 
Бундан бир неча аср, ҳатто минглаб йил аввал Миср ва Хитойда 
аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган эди. Ғарб учун энг таниш бўлган 
аҳолини рўйхатга олиш, Инжилда қайд этилган ва милоднинг 
бошларида император Августнинг буйруғига биноан ўтказилган 
солиқ рўйхати бўлиши мумкин.
Бунга қарамасдан, Финляндияда швед бошқаруви даврида 
бошланган аҳолини рўйхатга олиш, ўзининг узлуксизлиги нуқтаи 


31 
назаридан ноёбдир. У XVI аср ўрталарида бошланган ҳолда, 
ҳанузгача тўхтамасдан давом этмоқда.
Ҳам черков, ҳам давлат томонидан юритилган эски аҳоли 
сонини рўйхатга олиш китобларининг кейинги авлод фойдаланиши 
учун сақланиб қолганликлари туфайли, улар айниқса, генеология 
соҳаси ва тиббий тадқиқот лойиҳалари бўйича илмий-тадқиқот 
ишларида фойдаланиш учун ноёб ва фойдали манбалардир.
Аҳолини рўйхатга олиш китобларидаги йилдан-йилга тўхтамай 
давом этаётган маълумот тўпланиши, узоқ вақт давомида таркиби 
бўйича ўзгармай қолди. Бир неча аср давомида қўл меҳнати шаклида 
олиб 
борилган 
рўйхатга 
олиш 
жараёни 
1970 
йилларда 
автоматлаштирилди. Бундан ташқари, айни ўша пайти черков 
рўйхатидаги маълумотлар ва давлат томонидан маҳаллий миқёсдаги 
рўйхатлардан 
тўпланадиган 
маълумотлар 
илк 
бора 
яхлитлаштирилди.
Ўша 
вақтдан 
бери 
мамлакатимиз 
аҳолиси 
ҳақидаги 
маълумотларни рўйхатга олиш автоматлашган ҳолда давом этмоқда 
ва давлат органлари бундай маълумотларни аҳоли бўйича Миллий 
ахборот тизими орқали олишмоқда.
Сўнгги қирқ йил давомида ахборот тўплаш усуллари узлуксиз 
мукаммалаштирилмоқда. Илгариги вақтларда маълумотлар қоғоз 
сўровномалар орқали тўпланар ва маълумотларни қоғоздаги 
манбалардан кўчиришга бир неча ҳафта сарфланар эди. Ҳозир эса, 
давлат хизматлари ва ташкилотлари томонидан юбориладиган 
деярли барча маълумотлар, Финляндия аҳолиси бўйича Миллий 
ахборот тизимига электрон шаклда келиб тушмоқда. Маълумотларни 
рўйхатга олиш тезлашди ва маълумотлар одатда бир неча кундан 
кейин умумий рўйхатга тушмоқда.
Шунингдек, маълумотлардан фойдаланиш йўллари ҳам 
кенгайди. Аҳолини ҳисобга олиш рўйхати аввало давлат ва 
ҳокимликлар эҳтиёжи, биринчи ўринда солиққа тортиш ва ҳарбий 
хизматга чақириш учун ташкил қилинган эди. Бироқ, сўнгги 
вақтларда маълумотлардан кўпроқ тижорий мақсадлар учун 
фойдаланилмоқда. Ҳозирги пайтда аҳоли рўйхати бўйича 
маълумотлардан фойдаланиш ҳолатларининг ярмидан кўпроғи айнан 
тижорий мақсадларга тўғри келмоқда. Бироқ, ҳанузгача ҳам ҳоҳ улар 


32 
давлат органлари, ҳоҳ ҳокимликлар бўлсин, давлат манфаатлари энг 
муҳими бўлиб қолмоқда.
Аҳоли тўғрисидаги Миллий ахборот тизимидан кенг миқёсда 
фойдаланиш унинг сифати гарови ҳамдир. Ахборот тизимидаги 
маълумотлардан фойдаланиш жараёнида, маълумотлар ичидаги 
хатоликларни пайқаб қолиш ва уларни тузатиш ҳам мумкин.
Ўзининг ҳам сифати, ҳам қамрови нуқтаи назаридан, аҳоли 
тўғрисидаги фин ахборот тизими дунёнинг энг илғорлари 
қаторидадир.
Ҳар бир мамлакат ўз талаблари ва имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда аҳоли рўйхатини тузади. Шунинг учун ҳам бир 
мамлакатга мос тушган тизим бошқасига мос келмаслиги мумкин.
Аҳоли рўйхатини мукаммаллаштириш масаласида бир қатор 
омилларни эътиборга олиш зарур: мамлакатнинг иқтисодий ва 
технологик имкониятлари, тарихи, қонунчилиги, қадриятлар тизими 
ва маданиятини.
Аҳоли рўйхатида жойлашган ва бутун Финляндияни ўз ичига 
олган ахборот таркиби ўзининг кенг қамровли эканлиги билан 
таассурот қолдиради. Ахборот базаси мамлакатнинг ҳар бир 
фуқароси ҳақидаги аниқ ва эътиборга лойиқ маълумотларни ўз ичига 
олади. Фуқаро тўғрисидаги энг муҳим маълумот унинг исми ва 
фамилияси, туғилиш жойи ва санаси, ҳамда фуқаролигидир.
Шунингдек, фуқаронинг оилавий аҳволи (турмуш ўртоғи, 
фарзандлари ва ота-онаси) ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот ҳам 
муҳимдир.
Финляндиядаги миллий аҳоли рўйхатида ҳар бир фуқаро учун 
ягона идентификацион рақам яратилган. Унга асосан бир хил санада
туғилган ва бир хил исмларга эга бўлган фуқароларни ҳам 
аниқлаштириш ва фарқлаш мумкин. Аҳоли рўйхатида ташкил 
қилинган идентификация кодидан бошқа миллий тизимларда кенг 
фойдаланилмоқда. Идентификация коди рўйхатдан ўтиш ва ахборот 
базаларидан самарали фойдаланишга имкон беради. Идентификация 
кодларидан фойдаланиш ахборот хавфсизлиги тамойилларига қаттиқ 
амал қилишни талаб қилади.
Замонавий аҳоли рўйхати тизими аҳоли эҳтиёжларини ишончли 
ва самарали усулда ҳал этишга имкон беради. Мисол учун, 
статистика маълумотларини тайёрлаш, сайлов ўтказиш, солиқ йиғиш 


33 
ва ижтимоий ёрдам чораларини белгилаш давомида аҳоли 
рўйхатидан фойдаланиш сезиларли даражада маблағларни тежашга 
имкон беради. Аҳоли рўйхатидан фойдаланиш бюрократик 
жараёнларнинг камайишига ҳам олиб келади. Давлат ёки ҳокимлик 
хизматчиси аҳоли рўйхатидан фуқаро тўғрисидаги ишончли 
маълумотларни олган вақтда фуқароларнинг ўз зиммасидаги 
маъмурий юк камаяди, уларнинг вақтлари у ёки бу ташкилот ёки 
муассасага мурожаат қилган пайтларида ҳар сафар бир хил 
маълумотларни киритишлари учун сарфланмайди.
Дунёдаги ҳар бир мамлакат, ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш 
ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам 
равишда аҳолини рўйхатга олади. Кўпчилик мамлакатларда аҳолини 
рўйхатга олиш ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади.
Одатда аҳолини рўйхатга олиш давомида маълумотларни 
тўплаш шундай усулда ташкиллаштириладики, аввало тегишли 
сўровномаларни ишлаб чиқиш, шахсий суҳбатларда сўровномаларни 
тўлдириш, сўровномалардаги маълумотларни ахборот базасига 
кўчириш ва статистик маълумотларни олиш учун катта ҳажмдаги 
ахборотлар мажмуасини қайта ишлаш жараёнини ишлаб чиқадиган 
ташкилот яратилади.
Финляндияда аҳолини рўйхатга олиш жараёни охирги йигирма 
йиллар давомида шундай ўтказиладики, керакли маълумотлар 
мавжуд бўлган ахборот базаларидан тўғридан-тўғри олинади. Яъни, 
маълумотларни тақдим қилиш учун фуқаролар сўровномаларни 
тўлдиришлари шарт эмас. Финляндияда ахборот базалари ва 
рўйхатларга асосланган ҳолда олиб бориладиган аҳолини рўйхатга 
олиш жараёни учун, бошқа давлатларда сўровномаларни қўл 
меҳнати ёрдамида тўлдириш орқали ўтказиладиган одатий аҳолини 
рўйхатга олишга сарфланадиган маблағларнинг озгина қисми 
сарфланади. Бундан ташқари, маълумотларга тезкор етишиш 
имконияти ҳам таъминланади.
Кенг қамровли ва батафсил аҳоли рўйхатининг мавжудлиги, ҳар 
бир мамлакатдаги кўпчилик давлат вазифаларини бажариш учун 
асос бўлиб хизмат қилади. Рўйхатнинг таркибида муҳим 
шахсийлаштирилган маълумотларнинг мавжудлиги сабабли, уни 
рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш жуда муҳимдир. Бу эса ахборотни 
муҳофаза қилишни самарали ташкиллаштиришни талаб қилади.


34 
Ахборотларни муҳофаза қилиш тамойиллари қонунчиликда 
белгилаб ўтилган. Маълумотлардан фойдаланишнинг устидан 
назорат қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агарда маълумотлар ўзга 
қўлларга тушиб қоладиган бўлса, бу катта муаммоларга олиб келиши 
мумкин. Шунинг учун ҳам ахборот муҳофазаси фақатгина 
қонунчилик даражасидагина эмас, балки кўпгина бошқа соҳаларда, 
мисол учун, техника даражасида маълумотларга рухсатсиз 
киришнинг олдини олиш учун ҳам кераклидир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish