23
4.
МАҲАЛЛИЙ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ
Конституция бўйича
Финляндия, аҳолиси томонидан олиб
борилаётган
маҳаллий
бошқарув
тамойилларига
асосан
бошқарилиши керак бўлган ҳудудий ҳокимликларга бўлинади.
Ҳокимликнинг ижроия ҳукумати, аҳоли томонидан сайланадиган
ҳокимлик кенгашига тегишлидир. Ҳокимликларнинг бошқарув
асослари ва уларга юклатиладиган вазифалар қонунчилик томонидан
белгиланади.
Бундан
ташқари,
қонунчилик
томонидан
ҳокимликларга маҳаллий солиқларни йиғиш ҳуқуқи берилган.
Финляндиядаги ҳокимликлар кенг фаолият соҳаларига эгалар.
Ҳокимликлар тўғрисидаги қонунга биноан, ҳокимликлар томонидан
ўз вазифалари доирасига киритилган, яъни ҳокимликнинг
барча
аҳолиси учун умумий ва муҳим бўлган, бажарилиши билан бошқа
ҳеч қандай ҳукумат органи шуғулланмайдиган вазифаларни ўз
умумий ваколатлари доирасида ва ўзини ўзи бошқариш
тамойилларига асосан бажаришлари мумкин. Ҳокимликларга қайси
янги вазифаларни юклатиш ёки олиб қўйиш мумкинлиги
қонунчилик томонидан тартибга солиниши мумкин. Бундай
ҳолларда ҳокимликларнинг махсус ваколатлари,
масалан таълим,
соғликни сақлаш ва ижтимоий хизмат ҳақида гап кетади. Бундан
ташқари, ҳокимликлар ўзининг умумий фаолияти доирасида ёки
қонунчилик томонидан белгиланган вазифаларга биноан ҳордиқ
чиқариш, яшаш шароити ва яшаш муҳитини ташкиллаштириш
(масалан:
йўллар,
сув-оқава
тизими)
масалалари
билан
шуғулланадилар, ҳамда ҳокимлик органларининг ҳудудий режаси ва
функционал тузилишига жавобгарлар.
Фин ҳокимликлари қарор қабул қилиш ва ҳудудий режалаш
тамойиллари бўйича мутлақ ва кенг бўлган ваколатларга, яъни
ҳудудий ривожланиш бўйича монопол ҳуқуққа эгалар. Ушбу ҳуқуқ
рухсат берилган фаолиятларни белгилаб берувчи ҳудудий
минтақалаш
режалари, ҳудудий фойдаланиш ва эҳтимолий
қурилишни ўз ичига олган, муайян аҳоли пунктларининг
ривожланиш режаларини тузиш йўли орқали амалга оширилади.
Ҳудудий режалаштиришнинг мақсади, турли хилдаги аҳоли
гуруҳлари эҳтиёжларини қониқтирадиган хавфсиз, соғликни
сақлайдиган, қулай ва ижтимоий функционал яшаш муҳитини
24
яратиш, шунингдек, яшаш ва хўжалик-иқтисодий фаолиятни амалга
ошириш учун етарли ҳудудларни ажратишдан иборатдир. Ҳудудий
режалаштириш – бу иқтисодий самарадорлик,
хизматларнинг
арзонлиги, инсон томонидан яратилган муҳитнинг гўзаллиги,
маданий қадриятлар ва табиий хилма-хилликни сақлаб-авайлашни
таъминлаш воситасидир.
Ҳокимликларнинг фаолиятида аввало фуқароларга кенг
қамровли сифатли хизматлар етказиб бериш устивор ўринга эгадир.
Бундан ташқари, ҳокимликлар тадбиркорлик фаолиятининг
ривожланиши, янги иш ўринлари ва қулай яшаш шароитининг
яратилишига ғамхўрлик қилишлари лозим.
Йиғиладиган солиқлар ҳокимлик бюджетининг даромад қисмида
муҳим ўринга эга. Ҳозирги кунда солиқ йиғиш ҳуқуқи, маҳаллий
ўзини-ўзи бошқариш тизимидаги энг муҳим асослардан биридир ва
келажакда ҳам шундай қолади. Шу туфайли ҳокимликлар ҳам ўзлари
ваколатларига олган, ҳам қонун томонидан белгиланган вазифаларни
бажаришлари мумкиндир. 2016 йилда даромад қисми 18
миллиарддан ортиқ бўлган маҳаллий солиқ энг муҳимидир. Унда
фойда солиғининг улуши 1,6 миллиард еврога яқин эди, кўчмас мулк
солиғининг улуши ҳам 1,6 миллиард евро атрофида бўлди.
Ҳокимликларда келажакда ҳам кенг солиқ базаси сақланиб қолиши
керак. Бу нарса ҳокимлик органлари томонидан қонунчиликка
биноан ўзини ўзи бошқариш вазифалари юборилишини сақлаб
қолади ва манбалар фақатгина қонунчилик
томонидан белгиланган
вазифаларни бажариш учунгина эмас, балки ҳокимлик томонидан ўз
ваколатига олинган умумий вазифа ва топшириқларни бажариш
учун маблағлар мавжудлигини ҳам кафолатлайди.
Табиийки, Финляндиянинг ҳокимликлари бир-биридан ҳажми
жиҳатидан сезиларли даражада фарқ қилади. Шунингдек, йирик
мамлакатнинг турли томонларидаги
яшаш шартлари жуда
фарқлидир. Шунинг учун давлатда ҳокимликларнинг ҳажми ёки
жойлашишига
қарамасдан,
оқилона
солиққа
тортиш
ва
ундириладиган тўловлар ёрдамида ҳокимликлар томонидан
олинадиган даромадлар ва фуқаролар томонидан зарур хизматлар
олиш учун тенг шарт-шароитлар яратиб беришни тенглаштириш
воситалари бўлиши лозим.
25
Маҳаллий ўзини-ўзи бошқаришни
амалга оширишнинг асосий
тамойилларидан бирига биноан, агарда давлат ҳокимлик олдига
бирон-бир вазифани бажаришни юклатса, у ҳолда давлат ҳам
ҳокимликларнинг ўзларига юклатилган
хизматларни бажаришлари
учун етарли имкониятларга эга бўлишларини назорат қилиши лозим.
Бунинг учун Финляндияда, давлат ва ҳокимликлар ўртасидаги
алоқаларнинг ҳаракатдаги модели ва ҳокимликлар фаолиятини
қўллаб-қувватлашда давлат иштироки тизими бўлиши керак. Унинг
ёрдамида ҳокимликларнинг салоҳияти, ҳамда барча аҳолининг
хизмат олиш учун тенг имкониятлари сақлаб қолинади.
Do'stlaringiz bilan baham: